Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Жўш бўлмасин

Жўш бўлмасин
07 Şubat 2018 - 5:00 'да юкланди ва 894 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

 

Жўш бўлмасин

Эй ёронлар, мусулмонлар,
Дали кўнглим жўш бўлмасин!
Бир яхши йигитга, жонлар,
Ёмон хотин дуч бўлмасин!

Ҳар ким олса Ҳақдан раҳмат,
Кетар қайғу, қолмас меҳнат,
Зулм бўлса, турмас давлат,
Ҳеч ўлка бебош бўлмасин!

Тангри даст берсин исломга,
Ҳақ йўлинда субҳи шомга,
Ҳаром еб, ҳаром ичганга,
Ҳалолдан талош бўлмасин!

Ҳар кимса ўз сийнасида,
Олам кафти ойнасида,
Икки дўстнинг орасида,
Асло ёмон иш бўлмасин!

Ҳар кимга туққан зурёди,
Жон хуши, кўнгил қуввати,
Ортсин жўмарднинг ҳиммати,
Муханнасда[1] ош бўлмасин!

Ишқ ёпишса, ўт-олов на?
Ёстиқ ботар ёр бошина,
Икки ошиқ бир-бирина,
Яқин бўлсин, дош бўлмасин!

Сўзим айтилган чоғларда,
Хазон кезмайди боғларда,
Ой, юлдузли ўтоқларда,
Иш кўрмаган ёш бўлмасин!

Ҳар чаманда хор топилар,
Судхўр дунёга топинар,
Мардлар Аллоҳга талпинар,
Мунофиқ йўлдош бўлмасин!

Сўзла, эй ошиғим, сўзла,
Кел, қиёмат ишин созла,
Махдумқули, сиринг гизла,
Ҳар номардга фош бўлмасин!

[1] Хуноса. Икки юзли риёкор, баткирдор маъносида.

 

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort