Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

На шафқат бор, на-да пушаймон

На шафқат бор, на-да пушаймон
09 Şubat 2018 - 7:00 'да юкланди ва 1006 марта ўқилди.

Ислом ХОЛБОЙ

ЎҒУЗХОННИНГ ҚИЛИЧИ
(Тоштурма. 498 – 496-камераларда битилган достон)

(11-қисм)

Йигирма алп издан йўл солиб,
Бормоқдалар мерган ортидан.
Идрокидан ғазаби ғолиб,
Жудо бўлиб ҳуш, хаёлидан.

Кўзларида соқол босган чол,
Азроилга ўхшаш қиёфа.
Қўлга тушса агар у баттол,
Қиймаларлар уни бу даъфа.

Йигирмата алпнинг дилида
На шафқат бор, на-да пушаймон.
Тизгинлари шайтон қўлида,
Қуюшқондан чиққан бир ҳайвон.

Гўё Сардор эриб битган шам,
Туркманнинг йўқ ҳеч манфаати.
Қалбларидан ўчганми шу дам
Фироқийнинг панд, насиҳати.

Ҳар қандайин зўр иштиёқдан
Баланд турар эди-ку миллат.
ўзларига ғазаб ташлаб банд,
Шуурларин босдими иллат.

Миллат манфаати олдида
Чивинча ҳам эмас бу лошлар.
Узилса арзирли жойида,
Ватан учун минг олтин бошлар.

Ўн уч лошни қилдилар дафн,
Қон йиғлашиб, жонлари ачиб.
Келажакни англаб, инчунин,
Бўларди-ку кетсалар кечиб.

Жунаидхон нари қирғоқда
Кўз тикмоқда, кўнглида юз оҳ.
Бутун туркман турар оёқда,
Ўрмонлардай пойлар лашкаргоҳ.

Алплар тузоқ тегирмонига
қуймоқ учун яна бошдан сув,
бормоқдалар сиғмай танига,
тушадилар, аҳмоқ бўлиб, чув.

Авазниёз мерганга айнан
Зарур эди мана шу аҳвол.
Мерган шунга шайланди руҳан,
Топтиради алпларни завол.

Улар ўйлаб тескарисини,
Бўларди-ку қайтсалар тезроқ.
Мерган босиб ўз тузоғини,
Ҳисларига бўларди улоқ.

Ўзи қазган ўрада асир,
Тўлғанарди куйиб чалажон.
Чув тушгани қилгандан таъсир,
Кемирарди ичини армон.

Нечун тоғлар турганда, бизнинг
кўзларимиз қирларда ҳамон.
Недан тафти тегмайди кузнинг,
Боғларини босмоқда хазон.

Қора бериб Авазниёз гоҳ,
Бораверди эргаштириб, бот.
Ҳар қадамдан тортарди огоҳ,
Йигирма шер – шафқатсиз сайёд.

Авазниёз тобора яқин
олиб аста-аста орани –
чарчагандай кўрсатиб ўзин,
қўлламоқчи бўлди чорани.

Ўқ етгудек масофада у
бир хил тутди икки чизиқни.
Ботирларнинг ичида доди,
Ғажимоқчи у бетийиқни.

Яна тезлаб кетди у ғаддор,
Орқасида ити Кўктарлон.
Ботирлар ҳам тизилиб қатор,
Қува кетди мисоли қоплон.

Кун тиккадан оғган маҳали,
Узоқлардан кўринди қора.
Отларнинг ҳам қуриб мадори,
Юришлари қийин тобора.

Авазниёз отидан уқиб,
Билиб борар эди барини.
От оғзига қуйруқни тиқиб,
Шимдирарди унга ёғини.

Ёғни қониб шимиган тулпор
Арпани еб, сув ичгандай маст.
Учар гўё кўкдаги шунқор,
Кўринади барханлар ҳам паст.

Яна икки ора қисқариб,
Қолди ўқ етгудек масофа.
Йигирма алп бир қатор туриб,
Ўқ уздилар, энди бу даъфа.

Мерганга ўқ етиб-етмасдан,
Қумга ёғди кўкдан мисли дўл.
Мерган шуни чўтлаган қасддан,
Бу йўл келмас ботирларга қўл.

Барча ботир милтиғин ўқлаб,
Ўқталдилар, қайтадан бир саф.
Тепкини бир босдилар чўтлаб,
Бу сафар ҳам ўқ бўлди исроф.

Йўқ, ундайин бўлмади, чоғи,
Қорабайир депсинди элас.
Мерганнинг нақд қуриди боғи,
Тоғдай гавда ағдарилди даст.

Икки қўли осилди-да, у,
Илиб қолди эгар қошига.
Йигирма шер ёприлиб, ёҳу,
Тиш қайрарди мерган лошига.

Кутмаганда лошга иниб жон,
Мардлар томон узди уч-тўрт ўқ.
Ерга қулаб тушди икки тан,
Ўқ узгунча, яна мерган йўқ.

Кийик каби учарди оти,
Чарчоқлардан йўқ эди асар.
Қорабайир Ғиркўкнинг зоти –
Бўлганда ҳам бу қандай ҳунар?!

Бовар этмай ўн саккиз ботир,
Бармоғини тишлаб қотди лол.
Уятидан бари баҳодир,
Бир-бирига боқдилар бир ҳол.

Авазниёз ҳийласига бот
Қойил бўлиб, айладилар, тан.
Ичларидан хуруж этиб дод,
Бош эгилиб, карахт бўлди тан.

(Давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort