Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мирзиëев МХХнинг уч генерали ва ўнлаб зобитларини ишдан олди

Мирзиëев МХХнинг уч генерали ва ўнлаб зобитларини ишдан олди
09 Şubat 2018 - 16:17 'да юкланди ва 1293 марта ўқилди.

9 февраль куни “Озодлик” радиоси ихтиëрига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевнинг Миллий хавфсизлик хизмати ва унинг айрим раҳбарлари шаънига билдирган кескин айбловлари ëзилган аудионинг иккинчи қисми келиб тушган. (Биринчи қисми бўйича “Озодлик” радиоси мақола эълон қилган) Президентнинг 19 январь куни Қизириқ тумани ҳокимлиги биносида Сурхондарë вилояти фаоллари билан ўтказган учрашувида қилинган бу нутқдан тушунилишича Республика МХХ раисининг 3 муовини ва ўнлаб зобитлар МХХ раиси ишдан олинишидан 11 кун олдин унинг уч ўринбосари ва МХХнинг вилоятлардаги 11 нафар раҳбарини ҳам ишдан олган.

– Учта муовинни ишдан олиб ташладим СНБ нинг муовинларини. Кеча мана иккитасига қўл қўйдим. Сизларда ҳам биттаси ишлаган Тошпўлатов деган¸ у ҳам ит ўғри. Биласизларми¸ мен ҳалол халққа хизмат қилишга келганман. Бу ерда мен ноинсофларни биламан. Ерга қараб юрганларнинг қандай ўғрилигини. Ҳали ҳаммаси жой – жойига тушади шуни билинглар. Ҳокимни тўртта вакили¸ менинг вакилим. Қўрқманг ҳеч қайсинг. У замон тугади энди. Буларга ота -бувасидан қолган ваколат йўқ. Ҳеч киммас булар. Буларни ғўдайишлари бизнинг давлатга жуда оғир тушди. Сизларда ишлаб кетган битта ноинсоф ватан ҳиëнатчиси бўлиб мана бутун умр қамоққа тушди. Ғуломов деган ноинсоф. (2017 йилгача Ўзбекистон МХХ раиси ўринбосари бўлиб ишлаган Ўзбекистон қахрамони Шуҳрат Ғуломов ҳақида гап кетмоқда.Тахр) Ўшанинг илдизлари бор бу ерда ҳалиям бор. Шунинг учун буларнинг илдизларини Тошкентда ўрганиб келиб ҳаммасини ишдан олдим¸ дейди ғазаб билан Мирзиëев.

“Бундай хизматнинг баҳридан ўтаман”

Мирзиëевнинг МХХ ҳақида Қизириқ туманида 19 январь куни айтган аммо ҳозирча жамоатчиликка расмий матбуот орқали тақдим этилмаган гаплари “Озодлик” радиоси суҳбалашган МХХ подполковниги назарида “Хизматнинг 25 йиллик фаолиятини салбий баҳолаган қаттиқ дашноми” бўлди.

“Давлатни сотган ит ўғри СНБчилар Сурхондарëда от ўйин қилган”

“Озодлик” радиосида эълон қилинаëтган бу аудиоëзувда Шавкат Мирзиëев Миллий хавфсизлик хизматининг йиллар давомидаги фаолиятини Сурхондарë вилоятини мисол қилиб ниҳоятда қаттиқ ғазаб билан гапиради:

“Мана мен бугун Бойсун Миллий Хавфсизлик идорасининг каттаси майор Эшқувватов Суннатилло Равшанович деган ғўдайган итни ишдан олдирдим. Нимага десангиз Миллий Хавфсизлик ўзини жойини билсин¸ ўзини иши билан шуғуллансин. Миллий хавфсизлик бутун Сурхондарëни ўлдирган. Иккита учта сотқинлар¸ давлат сотқинлари бу ерда ишлаб ҳамма ерни ўлдирган. Шунинг учун мен ҳаммасидан ўзим ҳабардорман. Мана қарор қабул қилдим. Ангор туман МХХ раҳбари Абдумўминов Баҳромни ишдан олиш ҳақида. Адлия капитани¸ тергов бўлими бошлиғи Бердимуҳаммедовни ишдан олдим. Ҳаммаси булар Сурхондарëни бир пайтлар от ўйин қилиб ташлаган. Ҳамма тизимга арлашган. Мой заводи уларники эди¸ ўзимам билардим буни. Дон комбинати ва бошқа бутун тирик ташкилотларни бу ноинсофлар кириб ҳаром қилиб ташлаган ана шу олдинги сотқинлар. Бир иккитаси Тошкентда юрибди эртага бориб уни ҳам ишдан оламан. (Бу гапдан икки кун ўтиб Сурхондарë МХХБ тергов бошқармасининг собиқ бошлиғи Нодир Тўрақулов ҳибсга олинди.тахр) Шунинг учун мана полковник Ҳайдаров. Бўлим бошлиғи ўринбосари. ВМСГП деб ëзади¸ аслида буларни ҳаммаси сотқин. Мана¸ мен бугун ҳаммасини ишдан олдим¸ деган эди Ўзбекистон президенти.

“Погонни ким берган бу ноинсофларга?”

Қизириқ туманидаги мажлисда гапираëтган Мирзиëев кимгадир мурожаат қилиб ҳаммага етказиб қўй бу гапларни дейди. Так точно деган жавобни эшитгандан кейин Мирзиëев гапини яна кучлироқ оҳангда давом эттиради:

“Сизлар бошқа ҳаëтда яшайсизлар¸ оëғинг ердан узилган. Ҳамманг мажлисга келиб ўтирасан. Туман мажлиси бўлса ҳам бир ерини писиб мажлисга келиб ўтирсин. Бўлмаса тарқатиб юбораман сизларни¸ ëпиб ташлайман. Менга бундан хизмат керак эмас. Ҳамманг порахўрлик қилиб ҳамма ерни шарманда қилиб юрибсан. Понятно Юсупов. Господин? (Так¸ точно деган овоз келади пастдан)

“У замонлар тугади!”

Ўзбекистон президенти Мирзиëев Қизириқ туманида қилган нутқида камида тўрт марта у замонлар тугади деб таъкидлайди. Каримов замоними ëки Иноятов ҳукмронлиги назарда тутилгани мавҳум қолади:

“Миллий хавфсизлик бизга керак¸ адолатли ҳалол пок одамлар керак бизга. Бизга ҳокимни ва бошқа давлат органларини орқасидан пойлайдиган хизмат керак эмас. Бўлди у замон тугади!! Қўлдан келмаса валломатини ҳам ишдан оламан. (Шу гапдан 11 кун ўтиб МХХ раиси Иноятов ишдан олинди.тахр) Мана шуни билинглар ҳаммаларинг. Давлат давлатчилигини қилади. Ҳамма ўз иши билан шуғуллансин. Уларга бундай ҳуқуқни берган бўлса олдинги раҳбарлар. Энди ундақа раҳбарлар йўқ. Погонни ким берган бу ноинсофларга? Халқ берган¸ дея гапиради Мирзиëев 19 январь куни Қизириқ тумани ҳокимлиги биносида қилган чиқишида.

Бу гаплардан 11 кун ўтиб Президент Мирзиёев 31 январь куни Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятовни ишдан олди.

Нима билан тугаши маълум бўлган фильм?

Исми айтилмаслик шарти билан “Озодлик” радиоси билан суҳбатлашган МХХнинг подполковник рутбасидаги зобитининг айтишича “Конторадигалар учун Рустам Расуловичнинг кетиши ўткан йилнинг декабр ойидаëқ аëн бўлган”

Унинг яна айтишича¸ шу кунларда “Ўзбекистон МХХ тизимларида кенг кўламли тозалаш” кетмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев 31 январь куни Миллий хавфсизлик хизматининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишини ўтказиб, идоранинг айрим бўлинмалари ва ҳудудий бошқармалари фаолиятини танқид қилган эди.

Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берган бўлса ҳам тафсилотларни очиқламаган.

МХХ қароргоҳида бўлиб ўтган мажлисда давлат раҳбари Миллий хавфсизлик хизматининг таркибий тузилишини қайта кўриб чиқиш кераклигини таъкидлаган.

Матбуот хизмати тарқатган ҳабарга кўра¸ жорий йилда Ўзбекистон Республикасининг “Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги қонуни ишлаб чиқилади.

Ўзбекистон президенти Мирзиëев МХХни илк бора ўтган йил декабрида салбий тарзда ўз нутқида эслаган эди.

22 декабрда Ўзбекистон ҳукумати ва парламентининг қўшма йиғилишида илк бор маъруза қилган президент Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги ҳуқуқ-тартибот органлари, жумладан, Миллий хавфсизлик хизматини танқид қилган эди.

ЎХҲ ҳабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort