Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ёққанча бўлмас

Ёққанча бўлмас
10 Şubat 2018 - 5:00 'да юкланди ва 707 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

 

Ёққанча бўлмас

Ҳар номардга айтма юрак дардингни,
Ҳасрат ўти жисминг ёққанча бўлмас –
Ғусса билан дона-дона кўзингдан
Надомат ёшларин тўкканча бўлмас!

Қониқ бўлиб иззатда тут, ўзингни,
Таъма қилиб сарғайтирма, юзингни,
Ҳар номардга ҳайф, айлама, сўзингни,
Сўзингнинг биносин йиққанча бўлмас!

Мағрур бўлиб боқма, умринг гулина,
Учрагайсан, бир кун хазон елина,
Юз йил яшаб, тушсанг, ажал қўлина,
Ўнгингдан сўлингга боққанча бўлмас!

Сулаймондек довруқ олса шуҳратинг,
Ларзона келтирса, кўкни ҳайбатинг,
Бир гурзи зарбича келмас қувватинг,
Ажалнинг жаллоди қоққанча бўлмас!

Ичиқора билан бўлманглар улфат,
Юқар андан турли-туман касофат,
Қанчалар кўмирга айлама, иззат,
Қўлингга қораси юққанча бўлмас!

Махдумқули, ҳаргиз топмади омон,
Ёмон тилнинг заҳри тиғлардан ёмон,
Ёмон тил ёнида заҳри кўп илон,
Чақса-да, бир чивин чаққанча бўлмас!

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort