Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Журналист Бобомурод Абдуллаев ишида кутилмаган ҳодиса юз берди

Журналист Бобомурод Абдуллаев ишида кутилмаган ҳодиса юз берди
09 Şubat 2018 - 20:45 'да юкланди ва 1769 марта ўқилди.

“Настоящее время.Азия”
09.02.2018

Журналист Бобомурод Абдуллаев ишида кутилмаган ҳодиса юз берди

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқбонлар ташаббускор гуруҳи раиси Сурат Икромовнинг хабар беришича, журналист ишини олиб борган МХХнинг икки терговчиси терговдан четлатилган. Абдуллаевга нисбатан тергов ишлари Бош прокуратура тарафидан тўхтатилган.

Ўз навбатида мухолифат аъзоси Мухаммад Солих ахборот нашрларида, журналист Абдуллаев ишини блогер Акром Маликовнинг жиноят иши билан бирлаштиришмоқчи эканликлари ҳақида айтган.

28 ёшли Акром Маликов ҳам Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сайти учун танқидий мақолалар ёзган.

У (Бобомурод Абдуллаев) 4 ойдир Каримов режимини танқид қилгани учун Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати золяторида ўтирибди. Акром Маликов ҳам худди шундай. У ҳам Абдуллоҳ Нусрат тахаллуси остида танқидий мақолалар ёзган ва бу мақолалар бизнинг мухолифат нашрётларимизда чоп этилган. Уни ҳали 2016 йилда, Каримов даврида қамашган эди. Энди улар бу икки режим танқидчиларининг ишини бирлаштиришмоқчи. Яъни 159-моддага кўра “Конституциявий тузумга тажовуз қилиш ва давлат тўнтаришини уюштиришга уриниш” айблари билан янги жиноят иши ўйлаб топишмоқчи. – дейди Муҳаммад Солиҳ.

Бу орада, ҳуқуқ ҳимоячиси Малоҳат Эшонқулова бир неча кун аввал Акром Маликовнинг онаси билан кўришишга муваффақ бўлган ва блогернинг шу йилнинг январ ойида 6 йилга озодликдан маҳрум қилинганлигини аниқлаган. Фейсбук ижтимоий тармоғида ҳуқуқ ҳимоячиси, Маликовнинг бошқа кўплаб мухолифатчилар каби Жиноят Кодексининг моддаларининг стандарт тўплами бўйича, хусусан “Конституциявий тузумга тажовуз қилиш”да айбланиб маҳкамага тортилганлигини ёзган.

Маликовнинг қариндошлари айтишича, улар тарафидан ёнланган адвокатларга иш материаллари билан танишиш учун рухсат берилмаган ва блогерни суд мажлисида давлат адвокати ҳимоя қилган.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort