Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистон ёзувчилари ташаббусига Озарий қардошлардан дастак

Ўзбекистон ёзувчилари ташаббусига Озарий қардошлардан дастак
10 Şubat 2018 - 13:34 'да юкланди ва 1644 марта ўқилди.

Куни кеча Ўзбекистон ёзувчилари Муҳаммад Солиҳнинг ватанга қайтарилишини сўраб Ўзбекистон президентига мурожаат билан мактуб эълон қилдилар. Бу мактубга турли ҳил муносабатлар орасида Озарбайжон зиёлиларидан бирининг Фейсбукда эълон қилган хати диққатимизни тортди. Бу хатни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Таҳририят

* * *

Natiq Adilov, Париж
Озарбайжон Халқ Жабҳаси партиясининг аъзоси.

(Озарий туркчасидан ўзбекчалаштирилди)

ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАРИДАН НАМУНАЛИ ОДИМ

Ўзбекистонни биламиз. Бой тарихий ўтмишга соҳиб бу Туркистон ўлкасини золим диктатор Ислом Каримов қатлиом маконига айлантирди. Озодлик, адолат ва демократияга узун йиллардир ташна қолган бир бахтсиз ўлка бу!

Биздан фарқли ўлароқ ўзбек қардошларимизнинг советлардан сўнгра бир йил ҳам демократик ҳокимиятни татиб кўриш имконияти бўлмади. Қаттиққўл Каримов ўлган кунига қадар ўзбекларга зулм этди, уларнинг гапирган тилларини, фикрлаган мияларини махв этишга урунди. Аммо тарих унга ҳам истиснолик танимади, абадий ҳокимият ҳирси кўзида қолди; энди ўзи жаҳаннамда, қизи турмада, исми ҳам тилларда лаънат каби айланмоқдадир.

Ўзбекистонга янги президент келди – Шавкат Мирзиёев. Узун йиллардир гуноҳсиз зиндонда ётган сиёсий маҳбусларни озодликка чиқарди. Бу сиёсий ҳибсларни амалга оширган ўзбек КГБсининг раҳбариятнини ҳам жазолантиришга бошлади. Бу Ўзбекистоннинг хушбахтлилигини орзу этган инсонларда умид яратди, шу жумладан каминангизда ҳам. Ўзбек зиёлилари ҳам Аллоҳга шукур ўзларига келаяптилар. Бугун ўқидимки бир гуруҳ ёзувчи-шоирлар президентларига мурожаат этиб, 1992 йилдан бери муҳожиротда яшаб келган Муҳаммад Солиҳнинг ўлкага қайтишини таъмин этишни сўрабдилар.

Буюк юртсевар, озoдлик мужоҳиди Муҳаммад Солиҳ борасида яқинларда атрофли бир мақола ёзмоқчиман. Шуни билдирмоқчиманки, бу бек 1980-йиллар бошидан ўлкасининг озодлиги учун курашди. Ўзи замонавий ўзбек шеъриятининг энг порлоқ намоёндаларидандир. Ҳали 70- йиллардаёқ француз экзистенциалистлари Пол Сартр, Албер Камюдан таржималар қилган. Ўзи эса таъсирли шеърларнинг муаллифидир.

Муҳаммад Солиҳ ўзбек ёзувчиларининг раҳбари эди. У раҳбар пайтида (1988-1991 йиллар) мухолифат ЭРК ҳаракатини тузиб, мустақилликни қозонишда тарафдорлари билан мислсиз рол ўйнади.

1991-йилнинг сўнгида ўтказилган президентлик сайловларида у фаворит номзод эди, аммо Ислом Каримов сайловларни соҳталаштиргани учун Солиҳ президент бўла олмади ва ўша кундан Ўзбекистон учун қора кунлар бошланди.

Шундай қилиб ЭРК партиясининг рўйхатдан чиқариш учун Каримов ва КГБ тандеми анча ярамас ишлар қилди. Партиянинг қароргоҳи, газетаси ёпилди, аъзолари ҳибсга ташланди, ўлдирилди ва ҳоказо. (М.Солиҳнинг қардоши, журналист Муҳаммад Бекжон 18 йил турмада ўтирди, ва фақат ўтган йил озод этилди).

25 йилдир Муҳаммад Солиҳ муҳожиротдадир ва бу муддатда унга қарши ақлга сиғмас туҳматлар уюштирилиб, ҳатто янглишмасам сиртдан 12 йил (сиртдан 15,5 йил жазо кесилди. – таҳририят) оғир ҳибс жазосига ҳукм қилинди. Аммо у ҳеч қачон жим ўтирмади, ақидасидан, даъвосидан воз кечмади.

Энди жуда яхши аломатдирки, ўзбек ёзувчилари бундай бир юртсевар, қийматли инсоннинг ўз ўлкасига қайтиши учун жасорат намойиш этибдилар.

Орзу этаманки, бу мурожаат фақат қоғозда қолмайди. Яна истардимки, бизнинг ёзувчилар ҳам бу ташаббусга қўшилсинлар. Мен ўзим Ўзбек президентига бу мавзуда мактуб ёзмоқчиман.

На ҳайратки, баъзан аҳамият бермаганимиз бир сўз, мактуб бизни ўз таъсири ва сеҳрига олади.

Муҳаммад Солиҳ устоз, узун йиллардир ҳасратини чекканингиз ота юртнинг “кескин континентал ҳавоси”ни зудлик билан ўпкангизга чекиш сизга насиб айласин!…

* * *

Фейсбукда ёзилган бу мақолага изоҳлар.

Saadet Cahangir: Эски СССРнинг ҳудудларида энг кўп зулм чеккан ўзбек мухолифати бўлади, сўнгра биз.

Natiq Adilov: Saadet Хоним ҳақлисиз. Уларга кучлироқ зулм бўлди. Мен, Аллоҳ шоҳиддирки, уларнинг дардини самимий қалбдан яшаяпман. Янада даҳшатга тушаяпманки, бизда туркчилик деб ҳайқираётганларнинг баъзилари ўз ишларини Туркияга ўринсиз ялтоқлик қилишдан нарига ўтмаяптилар. Ҳолбуки, Туркиядан кўпроқ Ўзбекистоннинг кўмакка эҳтиёжи бор.

Saadet Cahangir: У олчоқ Каримов мухолифатнинг тинч митингини қирғинбарот қилди, 1000га яқин одамни қирди, мухолифатнида маҳв этди. Лаънатуллоҳ, гўрбагўр!…

Natiq Adilov: M.Saleh bəyin yazdığı “Qərib ağac” şeirinə mühacir özbək müğənnisi Abdulaziz Kerim mahnı yazıb oxuyub, dinləyək. Çox təsirlidir https://www.youtube.com/watch?v=ix9msSiBBlU…

Манба: facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort