Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Лаззатнинг хиллари

Лаззатнинг хиллари
11 Şubat 2018 - 6:00 'да юкланди ва 1072 марта ўқилди.

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

 

     ЛАЗЗАТНИНГ ХИЛЛАРИ

«Лаззатнинг хили кўп» деганда
Кўзлари ёғ босган мечкайнинг
Таомга муҳаббатини эмас,
Димиққан оқшомда
Ҳирсдан эриб кетган банданинг
Сассиқ тушларини эмас,

Ёлланган қулларнинг
Гўдак манглайига тўппонча тираб
Олган завқ-шавқин ҳам айтмайман.

«Лаззатнинг хили кўп» деганда
Ғалати қувончни айтмоқчиман мен:
Золим портрети ёнса гулханда.

1980

(147)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (92-саҳифа.)

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort