Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Бобомурод Абдулла Мирзиёевнинг ислоҳотчилигига ишонган ва унга хайрихоҳ йигит”

“Бобомурод Абдулла Мирзиёевнинг ислоҳотчилигига ишонган ва унга хайрихоҳ йигит”
10 Şubat 2018 - 21:27 'да юкланди ва 1075 марта ўқилди.

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, Канадада истиқомат қилаётган журналист Улуғбек Ҳайдаров МХХ айбловлари билан ҳибсда қолаётган журналистлар Бобомурод Абдуллаев, Акром Маликов ва Ҳаёт Насреддиновларни озод этишни сўраб Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилган.

“Бобомурод Абдуллаев, Акром Маликов ва Ҳаёт Насриддинов каби журналистларни ҳибсга олишда бош-қош бўлган МХХ раиси, Ўзбекистондаги қўрқув салтанати султони Рустам Иноятовни истеъфога чиқарганингизда кўнглимизда журналист дўстларимиз энди озод этилади, деган умид пайдо бўлди. 2009 йилдан буён қамоқда сақланаётган журналист дўстимиз Дилмурод Саййид озодликка чиққач эса бу умидимизга ишонч ҳам қўшилди”, дейди у

Улуғбек Ҳайдаровнинг айтишича, Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистоннинг янги Президенти Шавкат Мирзиёевга хайрихоҳ бўлган ва унинг ислоҳотчи эканлигига ишонган йигитлардан.

“Шавкат Миромонович, дўстимиз, ҳамкасбимиз Бобомурод Абдулла ташқарида эмас, Каримов диктатураси асоратлари исканжасидаги Ватанимиз ичида қолиб ижод қилаётган журналистлардан бири. У сизга хайрихоҳ, сизнинг ислоҳотчи эканингизга ишонган бир мард йигит. Бугун сизнинг раҳбарлигингиздаги Ўзбекистонда ўз фикри ва қарашларини қоғозга туширган ёки гапира олган одам қамалмаслиги ва босим остида яшамаслиги лозим”, дейди у.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort