Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Емоқнинг қусмоғи бор

Емоқнинг қусмоғи бор
12 Şubat 2018 - 16:47 'да юкланди ва 1258 марта ўқилди.

Нодир Тўрақулов Сурхондарëда ўғирлик¸ қароқчилик¸шантаж ва жинсий зўравонлик билан мунтазам шуғулланган СНБ офицери. Январь ойида президент Мирзиëевнинг Қизириқ туманидаги разносидан кейин қўлга олиниб сўроқ қилинмоқда. У кейинги пайтда Сурхондарëдан Тошкентга келиб республика СНБсида терговчилик қилаëтган эди. Журналист Бобомурод Абдуллаев терговини олиб бораëтган эди.Абдуллаевни қийноққа солишда шаҳсан иштирок этгани ҳақида маълумот бор. Айни пайтда бу палачнинг ўзи ҳам қийноққа солинмоқда.

Бобомуродни қамаган МХХ подполковниги Нодир Тўрақулов аслида ким?

Тжрақуловнинг бутун фаолияти қароқчиликка асосланган. У қонун ниқоби остида тадбиркорларга фитна ва туҳматлар уюштириб, қийнаб хонавайрон қилаётган МХХ мулозимларидан биридир.

Ўз.Р.МХХ Сурхандарё вилояти Бошқармаси Тергов бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган вақтидаги Н.Д.Тўрақуловнинг ноқонуний қилмишларига қонуний баҳо беришни сўраб, қуйидагиларни маълум қиламиз:

Ўз.Р.МХХ Сурхандарё вилояти Бошқармаси Тергов бўлими бошлиғи (Ҳозир Республика МХХ тергов бўлимида ишлайди) Нодир Тўрақулов асли анжонлик бўлиб, у собиқ Бош прокурор Р.Ҳ.Қодиров акасининг қизига уйланган, оддий одамлар Нодиржон Бош прокурорнинг куёви дейишади. Нодир Тўрақулов Сурхандарё вилоят МХХБга ишга келгандан сўнг “Сурхон озиқ-овқат таъминоти” ОАЖ акциядор соҳиби Э.О.Норқобиловнинг қизини акасининг ўғлига олиб бериб у билан қуда – анда бўлишди.;

МХХ ходими билан нуфузли тадбиркорнинг қуда бўлганидан кўпчилик қувонган бўлсаларда, уларнинг шодлиги узоққа чўзилмади. Чунки, Н.Тўрақулов қудачилик анъанасини тадбиркорларнинг молу – мулкларини турли йўллар билан тортиб олиб Эркин Омонович тасарруфига ўтказишдан бошлади. Оқибатда, бор йўғи уч йил 2012 – 2015 йиллар мобайнида Эркин Омонович вилоятнинг турли туманларида ҳар бир 4,5 миллиард сўм турадиган 12 та “Метан” ва 12 та “Пропан” заправкалари қурди. Бошқа вилоятларни ҳисобга олганда Эркин Омоновичнинг ана шундай 30 га яқин газзаправкалари бор дейишади.;

Сурхондарё вилоят «Холодильник» ташкилоти ҳам Эркин Омоновичга қарашли бўлиб Президент қарори бўйича аҳоли жон бошига арзон нархда сотилиши лозим бўлган ун, ёғ, шакар маҳсулотлари кўп йиллардан буён маҳалла дўконлари орқали эмас, туман марказий бозорлари ва шахсий дўконларда давлат нархидан икки карра юқори чайқов нархида сотилмоқда. 50 килолик бир қоп уннинг давлат нархи 47.000 сўм бўлса, Эркин Омонович бир қоп унни ўз югурдакларига 75.000 сўмдан берса, улар 90.000 сўмдан сотадилар. Яъни, вилоят аҳолисига давлат ажратган уннинг ҳар қопидан Эркин Омоновичга нақд 28000 сўм қолади. Агар, ун, ёғ, шакарнинг давлат ва чайқов нархи ўртасидаги тафовутлар шу тариқа ҳисоб-китоб қилинса Эркин Омонович тадбиркор эмас аҳолини давлатимиз берган имтиёзлардан маҳрум, фуқоролар ҳақига хиёнат қилиш эвазига бойлик орттираётган сохта тадбиркор эканлиги фош бўлади. Бутун вилоят аҳли кўриб турган ушбу жиноий ишларга қарши курашиши лозим бўлган вилоят МХХБ маъсул ходими Н.Тўрақулов ўз мансаб ваколатини суистеъмол этиб, манфаатдор бўлган ҳолда бош – қош бўлаётганлигини давлатнинг пул эмиссияси сиёсатига зимдан қаршилик деб ҳисоблаймиз.;

Қудаси Н.Тўрақулов кўмагида чинакам зўравонга айланган Эркин Норқобилов супермаркет ёки метан, пропан қуйиш шахобчалари қуриш учун халал берган ернинг эгасини қаматиб бўлсада ниятини амалга оширади. Агар, ер майдони қандайдир ташкилотга тегишли бўлса қудаси орқали ўша ташкилотни таг туби билан йўқ килдириб, раҳбарларига жиноий қўзғатади. Бугунги кунгача Эркин Норқобиловнинг ана шундай зўравонлик билан эгалланган ерларга қурилган: – Ангор туманида 1 та, Жарқўргон туманида 1 та, Термиз туманида 2 та, Қизириқ туманида 1 та, Шўрчи туманида 1 та, Олтинсой туманида 1 та, Бойсун туманида 2 та, Қумқўрғон туманида 1 та, Узун туманида 1 та, Дерновда 1 та., Сурхондарё вилоятида жами 12 та “Метан” яна уларнинг ёнига қурилган шунча “Пропан” газ заправкалари бор.;

Эркин Омоновичнинг Денов шаҳрида «Юбилейный» деган супермаркетидан ташқари, Термиз шаҳрида ҳам яна шундай «Юбилейный» деган супермаркети бўлиб, аслида у республикада таниқли фермер Қурбон Амирқуловдан қудаси Нодир ёрдамида ғайри – қонуний йўл билан тортиб олинган ерга қурилган. Айни кунларда Шўрчи туманида ҳам ана шундай усулда тортиб олинган ерга яна бир супермаркет қурмоқда.;

Зўравон Э.Норқобилов фуқороларнинг турар жойлари билан ораси 5,6 метр масофада бўлган пахта майдонларига на шаҳарсозлик кодекси, на давлат архитектура стандарти талабига жавоб бермайдиган бир хил лойиҳа асосида метангаз заправкаларини вилоятнинг турли туман ва шаҳарларида қуриб ташлаган. Унинг бошқа вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳам шундай метангаз заправкалари бор дейишади. Бу заправкалар аслида Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, Автогаз билан тузилган шартномавий фонд орқали таъминланиши керак. Лекин, улар жойлардаги аҳолига ажратилган газдан доимий фойдаланиши оқибатида оддий фуқоролар газсиз қолмоқда..;

“Норалибек имкон барака” МЧЖ раҳбари Кўчаров Норбой Муродович давлат банкидан катта миқдорда кредит олиб лойиҳа асосида Термез шаҳридан чиқиш йўли четида метангаз заправка қурганди. Эркин Омоновичнинг бу жойга ишқи тушиб қолгач қудаси Нодир орқали 2014 йилда ушбу заправкани 8 ой ёптириб қўйди. Н.Кўчаров йил давомида бир неча ой ишлаб кредит фоизини тўлаганида Эркин Омонович заправкани яна ёптириб қўйди. Бу таъзийқларнинг бош сабаби у заправкани Эркин Норқобиловга сотмади. У эса жаҳли чиқиб, ҳеч қандай кредит олмасдан, Термиз шаҳрида бир вақтнинг ўзида ҳар бири 5, 6 миллиард сўм турадиган 2 та метан газ заправка қуриб Н.Кўчаровни бутунлай хонавайрон қилди.;

Қумқўрғон туманидаги Жийдали маҳалласида уйидан бор йўғи 5, 6 метр оралиқда қурилиш бошланганида маҳалла фуқоролари номидан Нурулло Махсум бобо: – ўғлим уйимиз олдидаги пахта майдонига нима қураясилар., деб сўраса қурувчилар: – метангаз заправка қураяпмиз., деганида Махсум бобо: – шу жойдан 200 – 300 метр нарида газ заправка борку, унинг ўрнига аҳолини иш билан таъминлайдиган фабрика қурсаларинг бўлмайдими., деганида ишбошқорувчилардан бири: – бу жойнинг хўжайини шундай қудратли инсонки, керак бўлса бу ер аҳолисини бутунлай кўчириб юбориши мумкин бобой., деганида Нодирнинг ўша югурдаги: – бобой, қоғоздаги ҳавойи гапларга ишониб, бошингизга бало орттирманг., деб пўписа қилган. Ушбу суҳбатдан ҳатто бу зотларнинг югурдаклари ҳам оддий одамларни менсинмаслиги кўриниб турипти ;

Э.Норқобиловга ўхшаган зўравонлар МХХБ билан ҳамкорликда фаолият юритар экан ҳалол рақобатга ўрин йўқ. Уларнинг ягона мақсади қандай бўлмасин катта пул айланадиган жойларни эгаллашдан иборат. Э.Норқобилов «Шўрчи Дон маҳсулотлари» заводини зўрлик билан жиянига олиб берган бўлса, вилоят МХХБ ўтказган текширувда 40 га яқин ходимлари жавобгарликга тортилгач, «Денов ёғ заводи» ҳам Эркин Омонович ва Нодир Тўрақулов мулкига айланди?! Айни пайтда вилоят МХХБ томонидан қамоққа олинган «Денов ароқ вино заводи» эгалари ҳам ўта ноинсоний усулларда қийноққа солингач, улар дастлаб 850 000 000 сўм, кейин жами ҳисобда 4 миллиард сўмни вилоят химия ташкилотида Нодирнинг ёрдамчиси Шералига олиб бориб топширишгач, ҳибсдаги 3 та одамни озод қилсаларда, уларга заводни ўз хоҳишлари Эркин Омонович тасарруфига ўтказиш талаби қўйилган.;

МХХБ маъсул ходими Нодир Тўрақуловнинг бизнеси серқирра бўлиб, унинг Боботоғда – 1000 бош қора моли, Шеробод яйловларида эса – 1600 бош қўйларини чўпонлар боқиб юрипти. Шеробод қишлоқларида электр танқис, лекин Нодирнинг қўтонларида чироқ ўчмайди. Юқорида қайд этилган метан, пропан газ заправка, супермаркетларнинг эгаси номига Эркин Норқобиловники бўлсада, аслида ярмидан кўпроғи Нодир Тўрақуловга тегишли бўлиб баъзи шахобчаларининг иш юритувчилари Нодир Тўрақуловнинг қариндошларидир. У қайси жойда супермаркет, завод ёки газ заправкани қўлга киритса дарҳол ўша туман МХХ бўлимига ўз одамини тайинлаб, ўз хавфсизлигини шу усулда таъминлайди! Бу қуда-андалар фитнаси туфайли нафақат заправка эгалари, хатто туман ва шаҳар хокимлари ҳам ҳар хил туҳматлар билан қамалиб ҳам кетмоқда. Масалан, собиқ вилоят ҳокими Нормўмин Чориев камбағалпарвар, тадбиркорликни қўллайдиган, энг муҳими қишлоқ хўжалиги бўйича катта тажрибага эга, ҳалол инсон бўлгани учун халқ ичида обрў қозонганди. Н.Чориевнинг укаси Қумқўрғон туманида фермер бўлиб, Эркин Омонович ундан йўл четидаги ана фермер хўжалигига тегишли ерга метан заправка қурмоқчи бўлганида ҳоким: – фермер хўжалиги ерига заправка қурилмайди., деганидан сўнг кўз кўриб, қулоқ эшитмаган фитналар қурбони бўлиб жавобгарликга тортилгач, қолган раҳбарлар бу зўравонларнинг гапини икки қилиш қамоққа йўлланма олиш билан тенг эканлигини англаб етдилар.;

Бу қуда – анда ҳамкорларнинг иш услуби ҳам ўзгача, яъни улар қайси туманда заправка қуришни режа қилса ўша туман МХХБ бошлиғи ишдан бўшатилади. Масалан: – Ангор туманида 1 та АСГТК метангаз шахобчаси қурилиши бошлангач, дарҳол туман МХХБ бошлиғи ишдан кетди. Бойсун туманида 2 та метан газ заправка қурилиши бошлангач туман МХХБ бошлиғи дарҳол алмаштирилди. Жарқўрғон, Қумқўрғон туман МХХБ бошлиқлари ҳам айнан метан газ заправкалари қурилиши мобайнида ишдан кетдилар.;

Чегара ҳарбий қўшинларига озиқ – овқат маҳсулотлари Эркин Омоновичнинг “Холодильник” ташкилоти орқали таъминланади. 2014 йилда Республика МХХ раҳбарлари борганида қудалар ваҳимага тушиб “Холодильник” ташкилоти базасида сақланаётган Нодир Тўрақуловга тегишли 50 та яп – янги, рақамсиз “Ласетти” авотмашинасини бошқа жойга яширишга мажбур бўлганига Термез шаҳар такиситлари гувоҳ бўлганлар.

“Ҳусанбек – Анвар” МЧЖ томонидан Республика Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган дастурга асоссан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 22 йиллигига муносабати билан 2014 йилнинг 21 сентябрь куни Қумқўрғон тумани “Азларсой” маҳалласида барпо этилган “Мустақиллик” савдо дўконида 31 та янги иш ўринлари яратилиб, 21 нафар коллеж битирувчилари иш билан таъминланган. 2014 йил давомида жами: 934 131,3 минг сўмлик товар оборотидан 17. 782,0 минг сўм соф фойда олиниб, Республика давлат бюджетига 18. 781,0 минг сўм ягона солиқ, 1 201,8 минг сўм иш ҳақидан даромад солиғи, Пенсия фондига 7405,0 минг сўм 25 % ягона ижтимоий тўлов, 1.202,0 минг сўм иш ҳақидан 6,5% пенсия фондига ажратмалар тўланган. 2015 йилнинг 1 – чорагиида 777 385,5 минг сўмлик товар айланмаси амалга оширилган бўлиб, шундан 56 000,0 минг сўми нақд, 721 385,5 минг сўми пластик арточкалар орқали савдо қилинган. “Ҳусанбек – Анвар” МЧЖ томонидан Наврўз байрами муносабати “Оқсой” маҳалласида ҳам “Мустақиллик” савдо марказининг 2-чи шахобчаси ишга туширилиб Республика бюджетига 14. 826,3 минг сўм ягона солиқ тўлови, 958,2 минг сўмлик иш ҳақи ҳисобидан даромада солиғи, Пенсия жамғармасига 2 875,5 минг сўмлик 15% ягона ижтимоий тўлов, 1 341,9 минг сўмлик иш ҳақидан 7% пенсия фондига ажратма ҳисобланиб, тўлаб берилган. “Ҳусанбек – Анвар” МЧЖ юқорида ишларни ишларни амалга ошириш учун АТ Алоқабанк Сурхондарё филиалидан олинган 500 000, минг сўмлик қисқа муддатли кредитдан самарали фойдаланган ҳолда амалга оширган. 2015 йилнинг 18 апель куни “Мустақиллик” савдо марказида содир бўлган талончиликни қонун ниқобидаги қароқчиликдан ўзга ном билан аташ мушкул. Ушбу дўконга МХХ, ДСИ ходимларидан иборат 5,6 нафар текширувчилар дўконга келиб товарларни саноқдан ўтказаётганларида мен ҳам ўша ерда эдим. Улардан: – текшириш учун қонуний рухсат борми., деб сўрасам, ҳеч қандай ҳужжат кўрсатаолмадилар. Шундан сўнг, МЧЖ раиси Ж.Б.Омонқулов Қумқўрғон туман МХХ бўлимига бориб бошлиғидан сўраганида, у: – бу Нодир аканинг оғзаки топшириғи, лекин текширув ҳақида расмий буйруқ йўқ., деган. Шу гапни эшитганимдан сўнг текширувчиларга: – Сизлар Президентимизнинг тадбирокорга бўлган қаршилик, менга қаршилик деган гапларини эшитмаганмисилар, булар ҳамма солиқларни тўлаб қўйган бўлса, қандай асосга кўра товарларини саноқдан ўтказаясилар., деганимдан сўнг яқинда Нодир томонидан туман МХХга ишга қўйилган ходимлардан бири дарҳол Нодирга қўнғироқ қилганидан сўнг, Нодир туман ИИБ бошлиғи Шароф Саидовга («Денов ароқ вино заводи» директорининг ўғли) мени ушлаб келинглар., деб топшириқ берган. Нодирнинг ушбу топшириғи асосида туман ИИБ ходимлари: – Анвар Кўчаров текширувчиларга қаршилик қилиб ДСИ ходимларини ҳақорот қилиб, безорилик қилган., деган сохта ҳужжатлар тайёрлаб, жиноий қўзғатишга астойдил киришганлар…

Тез орада “Мустақиллик” савдо дўкони товарларини қандай мақсадда саноқдан ўтказганлари ҳам фош бўлди! Яъни, икки кундан сўнг 20 апрель куни аперель куни яна шу туман ММХ ва ДСИ ходимлардан келишиб бирон бир ҳужжат тақдим қилмасдан барча ходимлар кўз олдида 860.000 000 (саккиз юз олтмиш миллион) сўмдан ортиқ товар моддий бойликларини на акт, на далолатнома тузмасдан: – бу маҳсулотлар мусодора қилинди., деб Эркин Омоновичнинг МАН русумли 75 N070 EA (прицеп: 75 АА 20 39) давлат рақамли юк машинасига ортганлар ва Эркин Омоновичнинг «Холодильник» ташкилотига олиб бориб жойлаштирганлар?! МЧЖ раиси Ж.Б.Омонқулов талаб қилишига қарамасдан ДСИ ходимлари бу маҳсулотлар “мусодара” қилингани ҳақида бирор ҳужжат бермаган?! Ўша куни ушбу босқинчиликга гувоҳ бўлган, 20 нафар коллеж битирувчилари бўлган ёш савдо ходимларини Қумқўрғон туман ИИБга олиб бориб, ҳибсхонада ноқонуний қамаб “тарбия” берганлар!!! Уларнинг ота – оналари: – нега болаларимизни қамадинглар., деб тўполон қилганларида ҳибсхона мулозимлари: – МХХБ тергов бўлими бошлиғи Н.Тўрақуловнинг буйруғига асосан ушлаб турибмиз., деб жавоб бергач, улар қўрққанидан ҳеч жойга шикоят қилмаган. Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич, Сиз: – бизнинг болаларимиз ҳеч кимдан кам эмас ва кам бўлмайдилар., бутун Ўзбекистон болалари менинг фарзандларим., деган сўзларингизни эшитганда кўксимиз ифтихорга тўлади. МХХ, ДСИ, ИИБ ходими ниқобидаги қароқчилардан ҳеч бир асоссиз шунча жабр кўриб, кўзларида қўрқув қотиб қолган бу шўрлик талабаларининг поймол бўлган ҳуқуқларини Сиздан бошқа яна ким ҳимоя қилиши мумкин?!

Вилоят МХХБ ходими Нодир Тўрақулов бошчилигида қароқчилик ҳануз давом этмоқда. Яъни, “Мустақиллик” дўконидаги босқинчиликдан бир ой ўтгач, менинг акам Акбар Кўчаровни ҳеч қандай санкциясиз, номаълум шахслар ҳибсга олишиб, бизга раҳматли отамиздан мерос қолган газ заправкани арзимаган пулга Эркин Норқобиловга сотасан деб 4 кун давомида таъзийқ ўтказиб қийноққа солганлар. Акам, қанча қийнасалар ҳам рози бўлмагач Нодир Тўрақулов: – энди сенинг Сурхандарёда яшашинг хатарли., деб огоҳлантириб қўйиб юборган. Шундан сўнг, 2015 йилнинг апрель ойида дадамнинг укаси Кўчаров Рўзибойга +998945155773 рақамдан қўнғироқ қилиб вилоят ММХ ходими Ўткирман деган шахс вилоят химия ташкилотига чақирганида амакимни олиб борганимда, вилоят химия ташкилоти олдида ўзини вилоят ММХБ ходими Шералиман деган шахс уриб, сўкиб ҳақорот қила бошлаган. Сўнг ўша Шерали олдимга келиб амакимнинг қўл телефонини олиб, Рўзибой амаким 75 201 рақамли оқ “Нексия” машинасига ўтқазгач, унинг ортидан МХХБга олиб кириб кетди. Роса уч кун кутсамда амаким чиқмади. МХХБ ҳибсхонасига амакимдан хабар олишга борганимизда, ичкарига кирган Акбар акам ҳам қайтиб чиқмади у яна 10 кун ноқонуний ҳибсда сақланди?! Мен тоғам Бойқувватов Баҳридин билан бирга вилоят МХХБга борганимизда Нодир Тўрақулов: – бизда заправкаларинг Автогаздан 2 миллиард 650 миллион сўм қарздорлиги тўғрисида маълумот бор, шу пулни нақд тўласаларинг Акбар билан Рўзибой чиқади., деган шарт қўйиб, бу пулларни Шерали айтган жойга олиб бориб унга топширасилар., деди. Нодирнинг ёрдамчиси Шералининг +998945155773 рақамли қўл телефонига қўнғироқ қилганимда у: – пулни вилоят химия ташкилотига олиб келинглар., деди. Шундан сўнг бутун қариндош ва таниш билишлардан қарз олиб биринчи марта: 450.150 000, иккинчи марта 458 000 000, учинчи марта 312.500 000, жами: 1.222 650 000 (бир миллиард икки юз йигирма икки миллион олти юз эллик минг) сўмни тоғам Баҳридин Бойқувватов номидан топшириш учун борганимизда Шерали ёнидаги 5 нафар шахсни булар банк ходимлари деб таништириб пулни шулар санаб олади деди. Биринчи марта банк ходимлари пулни саноқ машинкасида санаб олсаларда ҳужжат беришмади. Шералидан сўрасак, у Нодирга ўша +998945155773 рақамли қўл телефонидан қўнғироқ қилиб: – булар 450.150 000 сўм олиб келишди, ҳужжат сўрашаяпти., деди ва сўнгра бизга: – квитанция ҳамма пулни олиб келганларингдан сўнг берилар экан., деди. Учинчи марта санаб олганларга қайси банкдансизлар десам бири Миллий банк, бири Турон банк, яна бир Ҳамкорбанк., дейишгач шубҳаланиб қолдим… Улар санаб қопларга жойлаб банк инкасса машинаси эмас, 75 880 EA рақамли ойналарига темир қопланган оқ “Дамас” машинасига ортиб, 533 САА “Нексия” хизмат машинасида йўлга чиқишгач, орқасидан кузатганимда Автовокзал олдидаги айлана йўлгача борганимда, бир неча машиналар очиқдан очиқ атайлаб халал берганлиги оқибатда уларни йўқотиб қўйдим. Ҳолбуки, вилоят МХХБ ва Банклар автовокзалга тескари шаҳар маркази томонда жойлашган?! Улардан шубҳаланганим ва ортидан кузатганимдан сўнг менга таъзийқ бошланиб, Нодир туман ИИБ ходимларига қандай бўлмасин., тутиб келтиринглар деб топшириқ берганидан сўнг туҳматга учрашдан қўрқиб, Тошкентга кетишга мажбур бўлдим. Шундан кейин ҳам Нодир қолган пулни олиб келинглар деб талаб қилавергач, оила аъзоларим яна қарзга олиб Шералига олиб бориб топширган жами пуллар 2 миллиардга етсада Нодир Рўзибой амакимни ҳануз гаров сифатида қамоқда ушлаб турипти. Нодир бошқалар қатори бизни шундай ёвуз усуллар билан хонавайрон қилди ва мол- мулкимизни эгаллаб олиш учун Рўзибой амакимни ноқонуний ҳибсда сақлаб турипти…

Муқаддам вилоят прокурори, сўнг Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида иишлаган Эшдавлат Жўраев вилоятга ҳоким бўлганида энди адолат тикланади деб қувонган эдик. Лекин, бу зўравонларга кучи етмаслигига кўзи етган Эшдавлат Жўраев кўп муддат ишламасдан аризасини ёзиб ишдан кетишга мажбур бўлганлигини қандай изоҳлаш мумкин?! Тажрибали юрист сифатида Эшдавлат Жўраев балки биз билмаган сирлардан хабардор бўлганлиги учун, чекинишни маъқул кўргандир. Лекин, оталари, акалари ММХБ терговчиси Нодир Тўрақуловнинг фитнасига учраб қамалган, ақл бовар қилмас қийноққа солиниб молу – мулкидан жудо бўлган инсонларнинг доимий таъзийқ ва таъқиб остидаги оналари, оталари, аёллари, фарзандлари қаёққа чекинади, қаёққа қочади?!

Республика МХХ раиси Р.Р.Иноятов ва вилоят МХХБ раҳбари билмаслиги мумкин. Н.Тўрақулов расман МХХ ходими бўлсада, бегуноҳ тадбиркорларни қийнаб пуллларни тортиб олиш билан боғлиқ юқорида баён этилган жиноий қилмишларни амалга ошириш мақсадида Сурхондарё вилоят кимё ташкилотини шахсий “полигон”ига айлантирган!

А.Н.Кўчаров

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар