Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Йироқ айла ўзингни

Йироқ айла ўзингни
13 Şubat 2018 - 5:00 'да юкланди ва 950 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

 

 

Йироқ айла ўзингни

Дали кўнглим муҳаббатсиз кишидан
Неклик чиқмас, йироқ айла, ўзингни!
Суйганни суй, меҳри борга бўл, рафиқ,
Меҳрсиздан йироқ айла, ўзингни!

Минг бир номард: кетса, бир иш битирмас,
Қадрсиз эл, мардга баҳосин бермас,
Дардсизга дард айтсанг, сиринг яширмас,
Муханнасдан йироқ айла, ўзингни!

Қашшоқ киши зарни кўрса, тик турар,
Ҳақдан хавфи бўлмас, ўзин унутар,
Бошқа бир қашшоқни пул учун сотар,
Мол ишқидан йироқ айла, ўзингни!

Махдумқули айтар, дуо қил дардга,
Жоним қурбон сўзни таниган мардга,
Оғзи кулар, қалби кадар номардга,
Яқин бўлма, йироқ айла ўзингни!

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort