Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бош прокуратура терговчилари Солиқ ва Божхона қўмиталарида текширув бошлади

Бош прокуратура терговчилари Солиқ ва Божхона қўмиталарида текширув бошлади
13 Şubat 2018 - 10:55 'да юкланди ва 748 марта ўқилди.

“Озодик” радиосининг хабар беришича, Ўзбекистон бош прокуратураси терговчилари Давлат солиқ қумитасида кенг кўламли текширув бошлаган. Солиқ қўмитаси мулозимларидан кўрсатмалар олинмоқда ва ҳужжатлар муҳрланмоқда.

Озроқ миқёсда, бироқ ўхшаш текширувлар Давлат божхона қўмитасида ҳам олиб борилмоқда.

“Озодик” радиоси исмларини сир сақлаш кафолати билан солиқ, ички ишлар ва божхона мулозимлари билан бу борада алоқада бўлди.

Ички ишлар вазирлигидаги “Озодик” радиоси манбасининг маълум қилишича, Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси бош биносининг атрофи қаттиқ назоратга олинган.

Унинг айтишича, бино атрофига бир нечта енгил ва ҳарбий аскарларни ташишда ишлатиладиган юк машиналари жойлаштирилган.

31 январ куни Миллий хавфсизлик хизматининг қудратли раҳбари Рустам Иноятов лавозимидан четлаштирилгач, унинг қудаси Солиқ қумитаси раиси Ботир Парпиев узра қора булутлар пайдо бўлди,” деди текширувлар ҳақида биринчи бўлиб хабар тарқатган журналист Сергей Ежков.

Генерал Ботир Парпиев
Генерал Ботир Парпиев

Ўзбекистон бош прокуратураси ходимининг “Озодик” радиосига махфий равишда билдиришича, Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасининг бошлиғи, генерал Ботир Парпиев бир неча кундан буён шифохонада даволанмоқда.

Жараёндан хабардор солиқчининг “Озодик” радиосига айтишича, прокуратура ва Ҳисоб палатаси ўтган ҳафтада Солиқ қумитасида бошлаган режали текширув давомида кўп миллион долларлик (дастлабки маълумотларга кўра, 70 миллиард сўм) камомадни аниқлаган ва натижада текширув кўлами жиддийлашиб кетган.

Ўзининг махфий манбаларига таянган ҳолда хабар тарқатган “Узметроном” сайти дастлаб 20 кишидан иборат “терговчилар десанти” 65 кишига етгани ҳақида ёзди.

Сайтга кўра, текширувдан кўзланган мақсад солиқ текширувларини амалга ошириш жараёнида эҳтимолий жиноий ва коррупцион схемаларини аниқлашдан иборат.

Текширувлар 15 апрелгача давом этиши ва натижалар Президент Мирзиёвга тақдим этилиши айтилмоқда.

28 декабрда “Озодик” радиоси Ботир Парпиевнинг октябр ойида истеъфога чиқишни сўраб президент номига ариза топширганини хабар қилганди.

Давлат солиқ қўмитасидаги мулозимнинг айтишича, олиб борилаётган текширувлар натижасида, ҳеч бўлмаганда, солиқчилар сони янада қисқартирилиши мумкин.

2017 йил август ойида Президент Мирзиёв қарори билан минглаб солиқчи ишдан бўшатилганди.

2017 йил 1 август куни имзоланган президент қарорига кўра¸ солиқ хизмати жами ходимлари сони 12 131 нафар, марказий аппарат бошқарувидагилар сони эса¸ 263 нафар этиб белгиланганди.

Кичикроқ қўламда бироқ ўхшаш текширувлар Давлат божхона қўмитасида ҳам бораётир.

“Озодик” радиосининг бу идорадаги манбасига кўра, текширув натижасида Божхона қумитаси молия вазирлигига ўтади, деган гап-сўзлар болалаган.

Шу боис тизимда кўп йиллар хизмат қилган ходимлар нафақага чикиш ҳаракатида. Бугунгача тахминан 266 та ходим уз хоҳиши билан ишдан бўшашни сўраб ариза ёзган. Қумита марказий аппаратида кискартириш ишлари олиб борилмоқда,” дея маълум қилди Божхона ходими.

Журналист Сергей Ежковга кўра, Ўзбекистон раҳбариятида, ҳақиқатан ҳам, худди Японияда мавжуд тизимга ўхшаш Божхона ва Солиқ қумиталарини Молия вазирлиги тасарруфига ўтказиш ғояси мавжудлигини айтди.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort istanbul escort escort bayan bayan escort bayan escort