Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Шарқ шоирлари

Шарқ шоирлари
14 Şubat 2018 - 5:00 'да юкланди ва 621 марта ўқилди.

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

ШАРҚ ШОИРЛАРИ

Кўкаравер,
Ўсаверар, бир кун
«Гул» бўлажак барибир исминг.
Гарчи, сен бултурги гулдан бошқасан,
Гарчи, бултургиси – хотира,
Сен бўлса, хаёлсан кўкараётган.
Ўсаркан, сен ўзинг ўсмайсан,
Сенинг исминг ўсар ҳар йили –
Бўйи бир хил унинг, япроғи бир хил,
Ўзгармас исмингнинг ҳидлари.
Бу не муҳаббатдир,
Бу не мўъжиза –
неча асрдирки, Шарқнинг шоири
Нозик бир ўсимликнинг бутоғига
Боғланган банди дев каби талпинар!

1980

 

(148)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (93-саҳифа.)

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort