Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Халқ артисти” Мирза Азизов нега фейсбук саҳифасидан учиб, йўғ-э, ўчиб кетди?!

“Халқ артисти” Мирза Азизов нега фейсбук саҳифасидан учиб, йўғ-э, ўчиб кетди?!
13 Şubat 2018 - 22:09 'да юкланди ва 1052 марта ўқилди.

“ХАЛҚ АРТИСТИ” МИРЗА АЗИЗОВ НЕГА ФЕЙСБУК САҲИФАСИДАН УЧИБ, ЙЎҒ-Э, ЎЧИБ КЕТДИ?!

Ростига кўчадиган бўлсак, ўша Ҳилол Насимовнинг “Гумроҳлар” фильмини бир бор кўргандим. Кўришим билан Мирза Азизов ушбу фильмнинг бош ролига мутлақо муносиб эмаслигини англаганман.

Негаки, бу одамнинг ташқи қиёфаси салбий образларга хос.

Умуман олганда, гап ташқи қиёфада ҳам эмас.

Одамда истара деган нарса бўлади. “Истараси иссиқ” деган сўзлар бор.

Мирза Азизовнинг, очиғи, турқи совуқ.

Бугунги кунга келиб унинг юрагидаги муз башарасига уриб кетганлигининг гувоҳи бўлдик. Демак, унинг нафақат юзи, сўзи ҳам совуқ экан.

Савия деган нарса бўлганида кимсан Халқ артисти санамай саккиз дермиди?

Унинг “мордаси”дан нафақат Муҳаммад Солиҳга, бутун башариятга, атрофдаги одамларга бўлган нафратни илғаш у қадар мушкул эмас.

Очиғини тан олиш керак, кейинги пайтларда актёрлар ролларни рижессёрга ё хушомад қилиб эришишади, ёки сотиб олишади.

Ўша “Гумроҳлар” фильмини кўрганимда, Мирза Азизов “бош ролни сотиб олган шекилли” деган ўй ўтганди кўнглимдан.

Тан олиш керак, очиғи, санъаткорларимизнинг савияси ниҳоятда саёз.

Унвонларга эришган аксарият артистларимиз берилган ролларини ёдлаб олиб ижро этишдан бошқасига қодир эмас.

Умри рол талашишу бир-бирига чоҳ қазиш билан ўтади уларни….

Нима бўлган тақдирда ҳам Мирза Азизов деганлари Фейсбукдаги ўзининг ахмоқона пости билан Ўзбекистондаги санъаткорларни, актёру актирисаларни шаримсор қилгани қолди-да….

Сиёсат ҳақида “сайраш”га савиянг етмас экан, сафсата сотиб нима қиласан-а, ахмоқ дейдиган одам йўқ.

Шу Мирза Азизов деганлари қайси роли учун “Халқ артисти” унвонини олган ўзи?

“Ярқ” этган роли борми?

Ё унвоннни ҳам савдолашиб олганмикин?

Шахсан мен бу одамни актёр сифатида мутлақо тан олмайман.

Қолаверса, актёрлик маҳоратининг “м” ҳарфи ҳам йўқ бу “даҳо”да!

Худди йўнилмаган ёғочга ўхшайди.

Берилган ролига кириша олмай, роса терга тушади шўрлик!

Яна сиёсатчиликка ҳам даъво қилганига, ўзини ватанпарвар қилиб кўрсатганига куясизми?

Бугунги санъатимизнинг куни ана шунинг каби Мирзоларга қолган-да!

Малохат Эшонқул

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort