Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Акром Малик: бегуноҳни жиноятчига айлантиришнинг “ўзбекча” усули

Акром Малик: бегуноҳни жиноятчига айлантиришнинг “ўзбекча” усули
13 Şubat 2018 - 23:25 'да юкланди ва 517 марта ўқилди.

27 яшар ёш ижодкор Акром Маликни ҳибсга олиш, устидан жиноят иши қўзғаш, спектакль судда 6 йилга қамаш ва бугун Навоийдаги қамоқхонада қолиши ортида турган Тошкент вилояти кучишлатар тизимларининг ходимлари бугун ҳам бу хабарлар жамоатчиликка ёйилишидан чўчимоқдалар.

Инсон ҳақлари фаоли Малоҳат Эшонқулованинг айтишича, Акром Маликовнинг яқинлари қўрқитилганлар, 2017 йил 13 январда Тошкент вилоят суди чиқарган ҳукм устидан арз ҳам қилинмаган, “қанча жим юрсангиз, Акромга шунча яхши бўлади”, деб уқтирилган.

Шунинг учун ҳам 2016 йилнинг 22 июль куни Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасига хорижга чиқиш визасини олиш учун борган Акром Маликов ҳибсга олингани, у гўёки бир аёлга тегажоғлик қилгани, тинтув чоғида чўнтагидан “Исломий Давлат” жангари гуруҳининг қора байроғи сурати файли жойлаштирилган флеш-карта топилгани, қариндошлари ёллаган адвокатларнинг Акром Малик билан кўришишларига рухсат берилмагани, бундан роппа-роса 1 йил олдин Ўзбекистон Халқ Ҳаракати раҳбари Муҳаммад Солиҳ билан электрон почта орқали ёзишгани, унинг конституциявий тузумга тажовуз қилиш, 159-банд, 244 “2” – моддаси 1-қисми, 244 “1” моддаси, 3- қисми “А”, “Б” бандлари билан айбдор деб топилгани тафсилотлари оммадан сир тутиб келинган.

Аслида Акром Маликов Интернетда Абдуллоҳ Нусрат тахаллуси остида эълон қилган мақолалари учун қамоққа ташланган.

Манба: Би-Би-Си Ўзбек

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 3 Yorum )

  • Мусо ;

    Чунки узбек талант сохибларини йукатишди!!!

    14/02/2018 10:55
  • Мусо ;

    Бу Мхх деганлари сталинннинг сассик уригларига ухшайди! Булар узбек халки хоинлартдир!!!

    14/02/2018 10:54
  • Мусо ;

    МХХ дагилар шунчаям ахмокми деймон! Бир одам Исломий давлатга алокаси булса чунтагига флайшкага саклаб юрадими?!

    14/02/2018 10:51
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар