Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

МХХ “Бродвей”даги улкан биносини бўшатаётгани хабар қилинди

МХХ “Бродвей”даги улкан биносини бўшатаётгани хабар қилинди
14 Şubat 2018 - 14:09 'да юкланди ва 1423 марта ўқилди.

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Миллий хавфсизлик хизматининг (МХХ) марказий аппарати ходимлари Тошкент шаҳар, Матбуотчилар кўчаси ва халқ “Бродвей”, деб атайдиган Сайилгоҳ кўчаси ўртасида жойлашган бинодан кўчмоқда. Бу ҳақда хабар қилган Uzmetronom.сom сайтига кўра, МХХ марказий аппарати шаҳар четида қурилиб, фойдаланишга 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни”да топширилган бинода жойлашади.

Uzmetronom.сomнинг ўз манбаларига таяниб ёзишича, МХХ бўшатаётган улкан бинони раҳбарияти ИИВ ходимларидан шакллантирилган Миллий гвардия эгаллайди.

Бундан ташқари “Озодлик” радиосининг Тошкентдаги норасмий манбаси хабар қилишича, МХХнинг Тошкент шаҳар, Юнусобод туман, Гвардейский кучасида жойлашган тергов изолятори ёпилиши хақида гап бормоқда. Лекин “Озодлик” радиосида бу хабарнинг расмий тасдиғи йўқ.

“Озодлик” радиоси куни кеча Тошкент ҳукуматига яқин бир неча мулозимдан олинган маълумотларга таяниб, Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси бутунлай тугатилгани ҳақида хабар қилган эди.

Бу бошқармани тугатиш ҳақидаги расмий буйруқнинг ким томонидан¸ қачон чиқарилгани ҳозирча “Озодлик” радиосига маълум эмас.

Бундай буйруқ борлиги ва унинг ижроси дарҳол бошланганини билдирган ҳукуматга яқин мулозим¸ МХХнинг кўчадаги “пистафурушдан тортиб Бош вазиргача – барчани коррупция сиртмоғи билан террор қилиб келган бошқармаси” расман тугатилганини иддао қилди.

МХХ раиси Рустам Иноятов ишдан олинган 31 январь кунги чиқишида президент Мирзиëев “махсус хизмат доирасига кирмайдиган вазифалар билан шуғулланадиган, бошқа давлат тузилмалари фаолиятини такрорлайдиган бўлинмаларни тугатиш”ни буюрган эди.

Тошкент ҳукуматига яқин мулозимлар “Озодлик” радиосига бу топшириқ асосида МХХ таркибида сара қуролли бўлинмаларнинг Ички ишлар вазирлигига қайтарилганини хабар қилган эди.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort