Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Сўфи Оллоҳёр

Сўфи Оллоҳёр
18 Şubat 2018 - 8:00 'да юкланди ва 887 марта ўқилди.

Сўфи Оллоҳёр (1644-1721)

Йирик ўзбек адиби, тасаввуф адабиётининг намояндаси. Самарқанднинг Минглар қишлоғида (1644) туғилган. Ўн ёшларида Бухорога ўқишга боради, 25 ёшида Бухоро божхонасида божгир бўлиб ишлайди. Кейинроқ Шайх Наврўз қўлида 12 йил таҳсил олади. 1721 йилда Сурхондарё Вахшиворда вафот этади. Қабри ўша ерда.

Сўфи Оллоҳёрнинг “Маслакул-муттақийн” (“Тақводорлар маслаги”), “Саботул-ожизин”, “Махзанул-мутеъин” (“Мутеълар хазинаси”), “Муродул-орифин” асарлари мавжуд. “Баёзи аламкаш”да 73 шеъри бор.

Сўфи Оллоҳёрнинг машҳур асари “Саботул-ожизин” бўлиб, Саудия Арабистони, Покистон, Туркия каби мамлакатларда чоп этилган. Бир неча марта шарҳлар ёзилган. Асар дастлаб форс-тожик тилида ёзилган. Кейинчалик Сўфи Оллоҳёрнинг ўзи уни ўзбек тилига шеърий услубда таржима қилган. Ҳажми 12.000 байтдан ортиқ “Саботул-ожизин” асарининг тузилиши ҳам ўзига хос.

“Маслакул-муттақийн” асари Нақшбандия тариқати мужадиддия қўли (тармоғи)нинг назарий манбаси ҳисобланади. Унда сулук одоби, мурид ва муршид муносабатлари янгича талқинда баён қилинган.

* * *

Дил — ғамин, хотир — хазин, толеъ — қаро, пешона — шўр,
Қўл — қуруғ, матлаб — узоқ, душман — яқин, жонона — дур*.
Ёр — толиб, ишқи — ғолиб, хасб — монеъ, сабр — оз,
Даҳр — пуркулфат, жафо — кўб, лутф — кам, раҳмат — вўфур.
Зод — ақал, сенсиз — касал, ҳажми ҳаво — тавли амал,
Юз — таалуқ, минг — илал, ғам — бениҳоят, ғусса — зўр.
Ич — тугун, ҳолат — забун, ҳосил — ҳавас, савдо — жабун,
Йўл узун, аъдо — фузун, этмак — гумон, кетмак — зарур.
Умр — густу пеша суст, хавф — Ҳотам, ғам — нўхуст,
Ел — кучук, юк — нодуруст, водий — хатар, аз ман футур.
Феъл — чаб, ғафлат — ажаб, ғусса — маишат, ғам — тараб,
Тил — сучук, сар — мунқалиб, зоҳир — вараъ, ботин — фужур.
Чашм — тар, рухсора — зар, хуни жигар — оҳи саҳар,
Кош, бул фан бирла, Оллоёр музтар бўлса кўр.

* * *

Жон агар ҳамсуҳбати тандур, жаҳонда ғам ема,
Бул азиз меҳмон боринда ғуссаи олам ема.
Бир қаришлик йўлга кирсанг, қўйма бейўлдош қадам,
Бир мавиз оллингда ҳозир бўлса, беҳамдам ема,
Икки кунлик лаззати дунёйи бепоён учун
Фикр этиб ғам туъмасини, эй бани Одам, ема,
Тангдаст ўлдум деб, Оллоёр, кўб фикр этмағил,
Юз надомат бирла оламдин кетарсан, ғам ема.

* * *

Эй, хуш ул умреки, ўтса бир неча шайдо билан,
Танлари халқ ичра бўлса, диллари мавло билан.
Бағри бийрон, кўзлари гирён ёронларни қўюб,
Ҳайф ўшал умреки, ўтса бизнидек расво билан.
Жон фидойи ул биродарким, бу дунё мулкидин
Кўрмаса бир пул юзини, ўтса истиғно билан.
Аждаҳо бирлан тўқуш қилғон кишини эр деманг,
Эр ўшал эрдурки, турса бандалик тамғо билан.
Токи, Оллоёр, истарсан тириклик иззатин,
Қоч ўшал тандинки, фикри бўлмаса тангло билан.

* * *

Ҳожатим улдур, худоё, по ишим бош айласанг,
Мунда тавфиқ, онда имонимни йўлдош айласанг.
Илкима берсанг асойи ҳиммат, оғзима сано,
Кўнглума ишқ оташин солсанг, кўзум ёш айласанг.
Бор умидим: гарди исёнимни ювғай оби афв,
Варна йўқдур чораси қора тош айласанг.
Чеҳраи журмимни ёпғил пардаи исмат билан,
Онда мушкулдур гуноҳим халқ аро фош айласанг.
Гарчи Оллоёр эрур ноқобилу номустақим,
Лутф этиб бир муршиди комилға йўлдош айласанг.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort