Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Улардан на ном қолди, на нишон…

Улардан на ном қолди, на нишон…
23 Şubat 2018 - 5:00 'да юкланди ва 1106 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

 

 

Елдим, тут

Дунё кўрмай, маҳдуд қолсанг бир бурчда,
Шамол бўлиб ер юзида елдим, тут!
Чин-Мочинда, Румда, Ҳиндда, Ҳабашда,
Бўлган бари ҳунарларни билдим, тут!

Оч қолсанг ҳам, чиқма элга тилакка,
Дер: “Кўшкдаман, бошим чиқмиш фалакка”,
Чўлда қолсанг, учрамаса кўланка,
Эрам боғи ичра соя бўлдим, тут!

Ош кўрганда, ўзинг отма, сокин бўл,
Оч бўлсанг ҳам, ўз нафсингга ҳоким бўл,
Қизил гулнинг ғунчасида муқим бўл,
Ари каби кезиб, болга тўлдим, тут!

Муҳтожлигинг, Ҳақдан ўзга билмаса,
Кўзи тўқнинг ҳечдан ками бўлмаса,
Ҳинду каби кийим-бошинг бўлмаса,
Шоҳ пўшасин дарвеш бўлиб кийдим, тут!

Сувга, елга ҳоким бўлган Сулаймон,
Боқ, улардан на ном қолди, на нишон,
Ташна қолиб, жойинг бўлса чўлистон,
Дарё ичра мен Искандар бўлдим, тут!

Йўлдош бўлсанг, тилга тушмас мур[1] билан,
Жой тополмай, билла ётсанг мор[2] билан,
Қорун хазинасин, юз минг эр билан,
Ҳиммат ичра мавҳ айладим, олдим,  тут!

Махдумқули, тортсанг жафо, жабр, бил –
Худога хуш келар, шукру сабр бил,
Қилча жонга қизил танни қабр бил,
Қизил тилинг сўзлар экан, ўлдим, тут!

[1] Чумоли.
[2] Илон.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort