Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Акром Малик иши бўйича суд маҳкамаси махфий равишда ўтказилишга уринилган

Акром Малик иши бўйича суд маҳкамаси махфий равишда ўтказилишга уринилган
22 Şubat 2018 - 23:03 'да юкланди ва 1016 марта ўқилди.

2018 йилнинг 9 феврал куни Тошкент вилояти суди томонидан Акром Маликнинг иши бўйича кассация маҳкамаси бўлиб ўтган.

Маълумотларга кўра аввалига маҳкама гувоҳ ва иштирокчиларсиз ими-жимида ўтказиб юборилиши кўзланган. Ҳаттоки Акром Маликнинг адвокати ҳам унинг ота-онасини қўрқитиб, маҳкама ҳақида ҳеч кимга хабар бермасликларини ва сир сақлашларини, маҳкамага одамлар аралашса ўзларига ҳам, Акромга ҳам ёмон бўлишини, иш орқага кетишини айтган.

Аммо шунга қарамай, судга Акром Маликнинг устозлари келиб маҳакамада қатнашишга муваффақ бўлишган ва уни ҳимоя қилишган. Бу жуда ҳам қувонарли ҳолатдир.

Ҳатто судда иштирок этган, Акром яшайдиган маҳалла раиси, «Бу болага ўзим кафилман», деб унинг кафиллигини ўз бўйнига олишини айтган.

Унга жавобан Акромнинг ишида қораловчи сифатида иштирок этаётган прокурор маҳалла раисига ўшқириб, «Сиз кимни кафилликка олаётганингизни биласизми? Бу бола нима қилганини биласизми?», деган.

Маҳалла раиси эса, «Ҳа. Жуда яхши биламан кимни кафилликка олаётганимни», дея жавоб қайтарган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг бугунги олиб бораётган ислоҳотлари, куч ишлатар тизимларнинг бугунги кунга қадар олиб борган сиёсатларини танқид қилиб, халққа нисбатан зулм ўтказиш ва ноҳақликларга чек қўйишни талаб қилаётган бир пайтда, суд маҳкамасининг бундай адолатсиз равишда маҳкаманинг ими-жимида ўтказилишига уринилиши, Акром Маликнинг ота-онаси қўрқитилиши, судда эса прокурор ўз лавозимини суистеъмол қилган ҳолда Акромни ҳимоя қилганларнинг оғзини ёпишга уринишлари мамлакатнинг бугунги сиёсатига тўғри келадими? Бундай адолатга монеълик қилаётган прокурорлардан ҳеч ким ҳисоб сўрамайдими?

Шунингдек, маҳкамада Акром Малик билан суҳбатлашган бир нечта имомларҳам у ҳақда яхши тавсифнома беришган. «Бу болада ҳеч қандай эстремизмга алоқадор нарса йўқ», деб айтган имомлардан бири. Яна бир нашрётнинг мудири ҳам судда Акромнинг афзалликлари ҳақда сўзлаб берган.

Акром Малик 2017 йилнинг 13 январ кунги Тошкент вилоят суди судяси М.Ходжаеванинг ҳукми билан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159-моддаси 3-қисми, 244-моддаси 1-қисмива 244-модда 3-қисмлари билан айбланиб 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Акром Малик ўз мақолаларида, ўз халқининг ва ватанининг тақдирига бефарқ эмаслигини кўрсатиб, фақатгина ҳақиқатни айтиб келди. Охирги вақтда мамлакатда иқтисодий-ижтимоий муаммолар тўлиб-тиқилиб кетганлигини эътироф этмаган раҳбар қолмади ҳисоб. Мамлакат президентининг ўзи буни ҳар бир нутқида таъкидлаб келмоқда.

Акром Малик (Акром Маликов) 1990 йил 19 сентябрь куни туғилган. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ўзбек филологияси факультети битирувчиси. Ижодий ишлари Ўзбекистондаги газета ва журналларда ёритиб келинган. “Буюр, кўнгилжоним” (2007), “Ўзликка талаб” (2012) шеърий тўпламлари чоп этилган.  Мумтоз ўзбек адабиёти, хусусан Алишер Навоий ижодига оид кўплаб таҳлилий мақолаларини интернет тармоқларида ўқиш мумкин.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort