Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тиллардан ҳеч тушмайди номи…

Тиллардан ҳеч тушмайди номи…
05 Mart 2018 - 11:25 'да юкланди ва 629 марта ўқилди.

Ислом ХОЛБОЙ

ЎҒУЗХОННИНГ ҚИЛИЧИ
(Тоштурма. 498 – 496-камераларда битилган достон)

(31-қисм)

Тўққизинчи қисм

Бунёд бўлибди-ку бу дунё,
Қанча сувлар оқиб ўтмади.
Қанча жонлар ўртаниб фидо,
Олтин бошлар увол кетмади.

Йиллар кўрди кўплаб даҳони,
Нодон аҳлин саноғи йўқдир.
Кўрди тўймасларни, юҳони,
Фозилларни – очида тўқдир.

Бошоқдайин бир урвоқ замин
одамзодга бўлди юрт, Ватан.
Ҳар бир одам ўзини, ҳамин,
Юксакларда кўрди дафъатан.

Миллатлар бор, бўш қоп каби тик
тура олмай кетди титилиб.
Ўз-ўзидан қочолмай биқиқ,
Сочилдилар ахир йиртилиб.

Миллатлар бор, келдию кетди,
Таъсири ҳам бўлмади маълум.
Қайдан келди, қайларга етди,
Қиёматга қолди. Номаълум.

Миллатлар бор – Амудай жўшиб,
Қирғоқларин ўпириб оқар.
Ипак каби майин эшилиб,
Замонларнинг бағрини ёқар.

Наф топади бор эллар, башар
ёғдусидан нурланар олам.
Руҳлар эмак олганда яшнар,
Маданият гуллаб ложарам.

Мозий осмонида кўп юлдуз,
Кўпдир ёруғ сайёралари.
Зарафшондан кўкарган илдиз,
Аму, Сирда шароралари.

Кўрки эрур башар осмонин,
Ҳар биттасин ўрни белгилик.
Фахр ила этсам баёнин,
Бу уммондан бор-йўқ –  бир энлик!

Турк дунёсин руҳий падари –
Аҳмад Яссавийдан бошласак:
Юсуф Хос Ҳожибдир дилбари,
Аҳмад Югнакий ҳам тоғ – юксак.

Қўрқут Ота – туркнинг Хизири,
Гўрўғлибек тенгсиз паҳлавон.
Полвон Ота зўрларнинг зўри,
Абу Райҳон ўзи бир осмон.

Абу Райҳон Берунийдан ҳинд
ўрганади тарихини чанд.
Катта сувга қилганида қунт,
Деган: “Сувдан нарида бор банд!”

Балхлик бир турк чиққанда йўлга,
Кўзлаганми Бухорони, йўқ?!
Оллоҳ солган бўлса дилига,
Чиқар уруғ, сочса мағзи тўқ.

Ситорага уйланди ўғлон,
Афшонада турди анчайин.
Фарзанд кўрди бир илму ирфон,
Ота қўйди исмин Ҳусайин.

Ибн Сино атади халқлар,
Асос солди –  медитсинага.
Янги фанни эллар, олимлар
мослаштириб –  мадад Синога!

Ғариб эди бармоқлар, саноқ,
Рақамларда йўқ аниқ ҳисоб.
Ал-Хоразмий “0”ни топибоқ,
Сонлар ҳосил берди беҳисоб.

“Ал”ни қўшган эди, Алжабр
ҳосил бўлди ‒ яна битта фан.
Алгоритм юз кўрди, дабр,
Компутирга шу асос бўлган.

Давр илм чўққиларининг
илдизлари туркларга пайванд.
Тараққиёт, Алп тоғларининг,
Кўклари сув ичар, бизда банд.

Замаҳшарий эди бир чўлоқ,
Тиззасидан кесилган банди.
Даҳосининг чеки йўқ бироқ,
Араб тили ундан нурланди.

Минг йилларки, араблар ундан
ўрганади араб тилини.
Арабларга қолдирди маъдан,
Ёзиб китоб, қўшиб дилини.

Айтган экан ҳайратдан араб:
“Ишғол қилдик дунёни бутун.
Ёғоч оёқ бир кўса, ё Раб,
Бор арабга тил бўлди, устун!”

Насимийни сўйганда – Ўғуз
кирган экан руҳига қилич!
Туркнинг тили “их” демади сўз,
аждодлардан олди эмак, куч.

Карбалони кезиб Фузулий,
Турклар тирин қидирди қирқ йил.
Пайдо бўлиб тулпор, туркманий,
“Қорақумда, ‒ деди, ‒ жул, айил!”

Қирқ йил чопди отнинг ортидан,
Қорақумга кирмади тулпор.
Ўтганида ёруғ дунёдан,
“Туркман, туркман…”  деб кетди бедор!

Йиллар ўтиб, қуёшга қарши –
Қуёш чиқди қорақумдан, тоғ.
Гуллар сочди аълодан арши,
Туркнинг чўлларида кўм-кўк боғ.

Оллоҳнинг бир ориф бандаси,
Ўғил кўрди, Озодий, ОЗОД!
Муҳаммаднинг эди жилваси,
Махдумқули Фироғий ул зот!

На туркманга, бутун туркларга
Яратганнинг бўлди инъоми.
Нур сочади қиёматгача,
Тиллардан ҳеч тушмайди номи.

Тоғлар ичра бўлиб юксак тоғ,
Тураверар шерларнинг кони.
Боғлар ичра яшнаб кўм-кўк боғ,
Оҳанг сочар булбуллар қони.

Фарғонийлар ва Бухорийлар,
Янги ҳосил берар ҳар аср.
Фаробий ва Марғилонийлар,
Ер юзида муҳташам қаср.

Термизийлар илми беназир,
Улуғбеклар дунёнинг томи.
Ҳурлиги-чун турк дорга ҳозир,
Шул сабабдан тиниқ осмони!

(Давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort