Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бош устина

Бош устина
07 Mart 2018 - 5:00 'да юкланди ва 719 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

 

Бош устина

Номард кимдир, билмоқ бўлсанг,
Не десанг, дер: “Бош устина!”
Азмойишин қилар бўлсанг,
Топилмайди иш устида.

Буртин, бураб, ҳар ён тортар,
Миннати дунёни йиқар,
Кўкдек, гурлаб, томоқ йиртар,
Мудом ҳозир ош устида.

Ош устида итдек, ирлар,
Сўз сўзласа, тузсиз сўзлар,
Ўзи – тулки, шердек гурлар,
Мурдор ботир, лош устида.

Чўл-чаманда, пўст қолдирма,
Ҳеч номардга сир билдирма,
Лоф уриб, оғиз тўлдирма,
Нон ғамин, е, тиш устида.

Десалар: Ҳақ ишга отлан!
Юрт ёришар, жўмард эрдан,
Эл учун ўлимга шайлан,
Орни қўйма, рош устида.

Инсофли, ёвдан дўст тутмас,
Асил, дўстини унутмас,
Бу сўзим, ҳайвонга ёқмас,
Сергак одам ҳуш устида.

Махтумқули, саваш бўлар,
Кун келар, сирлар фош бўлар,
Ё бош берар, ё бош олар,
Мард йигит йўлдош устида.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort