Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мен ўша туркман!

Мен ўша туркман!
07 Mart 2018 - 7:00 'да юкланди ва 651 марта ўқилди.

Ислом ХОЛБОЙ

ЎҒУЗХОННИНГ ҚИЛИЧИ
(Тоштурма. 498 – 496-камераларда битилган достон)

(33-қисм)

Ўн биринчи қисм

Яна ортга қайтамиз ўктам,
Варақлаймиз мерган китобин.
Жунаиднинг ичида мотам,
Юзу кўзи кулса ҳам ҳамин.

Мерган чиқиб Тақиртепага,
От устида турибди – қоя.
Сар этади Дарғонотага,
Тўқайзорга ташлаб кўрк, соя.

Елкасида бешотар милтиқ,
Ирлаб турар ёнбошда Тарлон.
Белга тортиб чандилган қаттиқ,
машҳур қилич ‒ тиғи Ўғузхон.

Таърифини қилдик мукаммал,
Тарихи ҳам мухлисга аён.
Достонга тиғ бўлади тамал,
Ҳодисасин этамиз баён.

Белда қилич, отида мерган,
Термулади, дилида фахр.
Гўё ҳиммат водийсин ўрган
ўроқчидай завқи бир наҳр.

Энди чиқиб келаётган кун
елкасига бўлганда ёнбош –
ер юзини олгандай бутун,
Авазниёз турар – Қоятош.

Оқар эди ўртадан дарё,
Икки шерга шоҳид каби шаҳд.
Жунаидхон соҳилдан, аё,
Қўзғолмайди ‒ юрагида аҳд.

Унга қараб турарди мерган,
Тепаликдан – мағрур, арслон.
Қуёш қўниб елкаларидан
нур сочарди, зар ёлли илон.

Кўкрагини тиклаб Кўктарлон,
Бўри мисол, қулоқлари динг.
Қорабайир кишнар ҳар замон,
Хуморлайди юрагини жанг.

Жунаиднинг оти ҳам шу тоб
сапчиб қолди икки оёқлаб.
Бу қирғоққа ҳам ёғиб офтоб,
Хазон титар хира нур ташлаб.

Қурвон Сардорнинг бир  “имо”син
Кутиб турар юзта алп, аскар.
Қўлин қилса саркарда тўсин,
Хун дарёдан Дулдулдай сакрар.

Авазниёз билан Жунаид
турди икки қирғоқда узоқ.
Бир-бирига ўқталди сайёд,
Шикор учун тайёрлаб тузоқ.

Юксакларда турган галдирнинг
борлиғини чулғаб манманлик –
дами қўпиб, кўпчиб олди тин.
Сардор турган жой эди пастлик.

Жунаиднинг бор лашкари ҳам
кўринмади кўзга тариқча.
Кибр кўзин боғлади маҳкам,
Амударё мисли ариқча.

Рўй берди-да шунда мўъжиза,
Пайдо бўлди айри бир тасвир.
Инонмади мерган кўзига –
Нелар чизди, билмас, Мусаввир!

Жунаидхон йўқолди буткул,
Лашкаргоҳнинг ўрни – Кўктепа!
Тўрт тарафда қонли жанг нуқул,
Тулпорлари сапчийди кўкка.

Оқмоқдадир туркманнинг қони
алвон рангга бўяб Туронни.
Ўртанади Ўғузнинг жони,
Руҳи қушдай чўқиб осмонни.

Ўрис олов пуркаб тўплардан,
Ёппасига солмоқда қирғин.
Туркман қайтмас эди аждардан,
Тоза қони оловдан қизғин.

Ўрис ўқи танламас одам,
Қарими, ёш, эркакми, аёл!
Ер тишлатиб барин дам-бадам,
Умрларни этмоқда завол.

Душман чиқмас уриб майдонга
туркман билан яккама-якка.
Олов пуркаб эл-оломонга,
Зумда ўзин олади четга.

Болалар ва аёллар чаққон
чўлга қараб қочди “иблис”дан.
Лолазор чўл бағри бўлди қон,
Туркман қайтмас эди ўрисдан.

Шоқолларнинг ҳийласидан соз
шерлар ўлиб тугаса ҳам то.
Бироқ туркман ён бериб бир оз,
Орқасига қайтмайди асло.

Ён бермаслик туркман одати,
Олчоқликдан ўлмоқлик афзал.
Тирик ўлмоқ – дўзах калити,
Ўлиб тирик қолишлик гўзал.

Шерлар ўлиб битгандан кейин,
Пайдо бўлди хоин, шоқоллар.
Оналар ҳам бермади бўйин,
Қирилдилар гуллар ‒ аёллар!

Саҳро ичкарисига қараб,
Қочиб борар аҳли ёш, қари.
Ўрис орқасидан тиғ тираб,
Ўт очмоқда бир вақтда – бари.

Азим оғоч каби туркман чол
ўқ зарбидан йиқилди азот.
Солдарамдан ер бўлди беҳол,
Тоғдан оғир экан одамзод.

Аёл депсиб таслим қилди жон,
Совуқ ўқнинг ўтли зарбидан.
“Оҳ” дема, ‒ деб, ‒ онайи инсон!”
Овоз келди ернинг қаъридан.

Битта бола қолди – ўспирин,
Ҳамма ўлиб битди тамоман.
У ҳам эди Турондай ҳорғин,
Шоқолларга йўлиққан Саман.

Орқасидан из олди душман,
Таъқиб этар қўшини лак-лак.
Қочмоқ маҳол эди ўлимдан,
Йўл йўқ эди ажалдан бўлак.

Унга етиб олди отлиқлар,
Кўрсатмоқни истадилар куч.
Елкаларга минди милтиқлар,
Қўлларига олдилар қилич.

Ўспириннинг атрофини гир
айландилар тиканак чақир.
Туркман ўғли йўлбарсдай дабир
бир “Ҳайт” берди, титради тоғ, қир!

Йўлбарс бўлар йўлбарс боласи,
Арслондан туғилмас қуён.
Ўрисларнинг кўзин оласи
чиқиб, чақди – кўксидан чаён.

Бири нуқаб кўтарганда тиғ,
Ғойибдан, боқ, келди бир ўғлон.
Ҳимо бериб Ўғузхоний  Туғ,
Ситиб олди қилични қоплон.

Ёвнинг қўлидаги қиличи
чангалига бермасдан бўйин,
эгасига урди нишини,
боши ерга тушди тўпдайин.

Ёв қиличин ушлаган ўғлон,
Чўл ичига югурди илдам.
Орқасидан кўтариб тўзон,
рислар қасд, келар дам-бадам.

Етганига ўғлон бериб чап,
Манглайига соларди қилич.
Ёв отидан йиқилар тап-тап,
Дош беролмай зарбга ноилож.

Кўзни очиб юмгунча довур
ер тишлади ўн саккиз шоқол.
Ўзларининг қиличи, довдир,
бўлиб қайтди жонларга завол.

Бир пиёда туркманнинг ўғли
таслим қилди қирқ бешта жонни.
Осмонлари Ўғузли, Туғли,
Зир титратди икки жаҳонни.

Қирқ бешта отлиқни йўқотиб,
донг қотганда ҳайратдан душман,
қоплоннинг ҳам қонлари оқиб,
ўлим билан олишарди, танг.

Душман келиб ҳушига шу чоқ,
Чавақлади ўғлонни обдан.
Қоплон оҳин ютар дами йўқ,
Ватан учун кечганди жондан.

Кейин қайтиб ортига ўрис,
Ўспиринни излар от хезлаб.
Кулди чўллар, тоғлар, қирлар, туз,
Ўрисдан минг чандон дарғазаб.

Чўллар деди: – Менман Ўспирин!
Тоғлар деди: – Ҳамон тирикман!
Янтоқ деди: – Дардин олайин!
Юлғун деди: – Мен ўша туркман!

Осмон деди: – Менман Шербачча,
Ўғузхоннинг шонли Ўғлони!
Йўллар деди: – Мен ўша Кўча,
Мен – туркманнинг тоза Иймони!..

(Давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort