Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Маҳкама бошланди…

Маҳкама бошланди…
07 Mart 2018 - 17:41 'да юкланди ва 955 марта ўқилди.

Бугун, 2018 йилнинг 7 март куни соат 14.30 да Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида судя Зафар Нурматов ҳакамлигида журналист Бобомурод Абдуллаев, блогер Ҳаётхон Насриддинов, тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллаёровлар иши бўйича суд маҳкамаси бошланди. Уларга Жиноят Кодексининг 159-модда 4-қисмига кўра “Конституциявий тузумга тажовуз қилиш ва давлат тўнтаришини уюштиришга уриниш” айби қўйилган.

Судланувчилар ҳакам томонидан уларнинг шахси ҳақида сўроқ қилингач, Бобомурод Абдуллаевнинг адвокати С.А.Майоров судга ўз мижози тергов пайти қийноққа солинганини маълум қилиб, бу бўйича экспертиза ўтказишни талаб қилди.

Шундан сўнг ҳакам Бобомурод Абдуллаевдан уст кийимини ечиб, қийноқлар натижасида пайдо бўлган шикастланишлар ва қолган изларни кўрсатишини сўради. Бунга маҳкамада қатнашаётган барча гувоҳ бўлди. Сўнгра судланувчилар ва Бош прокуратурадан келган давлат қораловчиси қийноққа солинганлик фактлари бўйича тергов ўтказишга ва тиббий экспертизани жалб қилишга ўз розиликларини билдиришди. Суд Ажрим қабул қилиш учун танафус эълон қилди.

Шу куни тонгда, яна бир судланувчи, блогер Ҳаётхон Насриддиновнинг адвокати У.С.Давлатов Ўзбекистон республикаси Бош прокурори О.Б.Муродов номига МХХ тергов изолятори ходимлари томонидан тергов вақтида ўзининг ҳимояси остидаги шахсга нисбатан қийноқлар қўлланилганлиги факти юзасидан, ҳамда тан жароҳатлари бўйича тиббий текширув ўтказиш ва ноқонуний тергов методлари учун МХХ ходимларини жавобгарликка тортиш ҳақида ариза берган эди.

Шундай қилиб, 40 дақиқадан сўнг маҳкама давом этди. Маҳкамага раислик қилаётган судя З.Нурматов Ажримни ўқиди. Унга кўра МХХ терговчилари томонидан тергов жараёнида қийноқлар қўллаш факти бўйича тергов ишлари олиб бориш ва тиббий текширув ўтказиш учун суд маҳкамаси тўхтатилгани маълум қилинди. Шунингдек, кейинги суд мажлиси муддати ҳақида эълон қилиниши айтилди.

07.03.2018 йил
Сурат Икромов                           
Ўзбекистон мустақил ҳуқуқбонлар ташаббускор гуруҳи раиси

Русчадан таржима қилинди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort