Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мирзиёевга МХХдан мерос маҳкама керакми?

Мирзиёевга МХХдан мерос маҳкама керакми?
08 Mart 2018 - 9:53 'да юкланди ва 1309 марта ўқилди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида журналист Бобомурод Абдуллаевнинг биринчи маҳкама йиғилишида ҳакам Зафар Нурматов адвокат Сергей Майоровнинг қийноқлар бўйича суд-тиббий экспертиза тайинлаш сўровини қондирди.

Маҳкамада иштирок этган журналист Малоҳат Эшонқулованинг маълум қилишича, суд жараёни “рисоладагидек” ўтган.

“Адвокат Сергей Майоров ҳимоясидаги шахсга нисбатан қийноқ қўлланилгани ва буни тасдиқлатиш учун суд-тиббий экспертиза тайинлашни сўради. Кейин судья Бобомурод Абдуллаевга юзланиб, экспертиза тайинланишини истайсизми, деди. У Бобомурод Абдуллаевдан қийноқ излари сақланиб қолган бўлса кўрсатишни сўради. Зал тўла одамга Бобомурод қийноқ аломатларини кўрсатди”, дейди Малоҳат Эшонқулова.

Манба: Би-Би-Си Ўзбек

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Умид Абдуллаев ;

    Ўзбекистон Президенти муҳтарам Шавкат Миромонович ташаббуси билан суд-ҳуқуқ тизимида бўлаётган ислоҳотларни олқишлаган ҳолда, Б.Абдуллаевни суд залидан озод этилишини истаб қоламан. Қоғоз ва қаламидан бошқа ҳеч нарсаси йўқ бўлган ватан патриотига нисбатан конституцион тузимни ағдармоқчи эди деб судьянинг ҳукм ўқишини тасаввур қила олмаяпман. Ҳақиқат ёки туҳмат… Бу сафар қайси бири ғолиб бўлар экан? Кузатиб турамиз…

    08/03/2018 11:45
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort