Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Даъват

Даъват
09 Mart 2018 - 5:00 'да юкланди ва 619 марта ўқилди.

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ОЙДИНЛИК” КИТОБИДАН

ШУНДАЙ ОДАМ

Шовқинлардан безган, боқмасдан қўйган,
Дўстлик, душманликка, омадга.
Эришган бир бахти — кимсасизлик ҳам
Келтирар қулоғини қоматга.

На-да доноликни олқишлар,
На-да лаънатлайди у жаҳолатни.
Қўмсар ёлғизликдан, кимсасизликдан,
Узлатдан баттар бир ҳолатни.

* * *

ДАЪВАТ

Ушбу гулбоғисиз бепоён юртнинг
Умргузаронлик қийин, тушунинг.
Шу гужумлар, тошлар, шу эл бўлмаса,
Бошқа ҳаммаси бир тийин, тушунинг.

Эсингизни сал-пал йиғиштириб олинг,
Саодатсирайверманг, бахтсирайверманг.
Муяссар қилгансиз барча тилакларга,
Тўкин эллар ҳақда алаҳсирайверманг.

Эришган чўққимиз шул эрур бизнинг,
Оғзингизга қараб гапирингиз.
Шунга ҳам шукрингиз бўлмаса,
Шунга ҳам чидамаса сабрингиз.

Шундай афсунгарлар кўрар бизда иш,
Минг кулфат даф бўлар бир иймосида.
Минг дори жудолик дардига малҳам,
Оғриқни ўлдирар минглаб восита.

Фарқлаб ололмайсиз шунда дафъатан
Нимадир офату, нимадир роҳат.
Виждон виждонсизлик бўлиб туюлар,
Эзгулик туюлар бўлиб қабоҳат.

Ҳали айтди дерсиз, сеҳрланиб қолгач,
Ўзни нақ арш узра сиз ҳис этасиз.
Чексангиз ҳам кулфат билан аламни,
Шодлик ҳамда бахтни куйлаб кетасиз.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort