Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Сиёсий маҳбус Фахриддин Тиллаевга оламдан ўтган отасини сўнгги манзилига кузатиб қўйишига изин берилмади….

Сиёсий маҳбус Фахриддин Тиллаевга оламдан ўтган отасини сўнгги манзилига кузатиб қўйишига изин берилмади….
09 Mart 2018 - 7:19 'да юкланди ва 1422 марта ўқилди.

Оғир жазо муддатидан енгил жазо муддатига алмаштирилган сиёсий маҳбус Фахриддин Тиллаев падари бузрукворининг дафн маросимига бора олмади, отасини охирги йўлга кузата олмади…

Фахриддин Тиллаев бунга қамоқхона маъмурияти изин бермаганини айтади.

2018 йилнинг 5 март куни сиёсий маҳкум оғир жудоликка учради.

Ўғли Фахриддиннинг бошига тушган кулфатларни кўтара олмай фалажга чалинган Ҳабибулло Тиллаев 4 йилдирки тушакка михланиб қолганди…

Ҳабибулло Тиллаевга ўғлининг озодликка чиқишини кўриш насиб этмади…

Ғам отани орамиздан олиб кетди… Дийдор қиёматга қолди…

Биз, маслакдошлари, дўстлари Фахриддин Тиллаевга ҳамдардлик билдирамиз. Дўстимизга Яратгандан сабр тилаймиз.

Армонлар олиб кетган отахоннинг руҳлари шод, охиратлари обод, жойлари жаннатда бўлсин, илоҳим…

Марҳумни Аллоҳнинг ўзи раҳматига олган бўлсин

Малоҳат Эшонқул

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Мансур Халил ;

    Мархумга Оллохни рахматини тилаймиз, сиесий махбусга озодлик тилаймиз ва ушбу инсон(кимлиги ва нима учун камалганлиги) хакида маълумот кутиб коламиз.

    10/03/2018 05:44
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort