Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Энди мутлақо Туркияда кўришамиз

Энди мутлақо Туркияда кўришамиз
11 Mart 2018 - 8:00 'да юкланди ва 1586 марта ўқилди.

ГУЛНОР
(Ҳужжатли роман)
Аҳмад Бейжон Эржилосун (Ahmet Bican Ercilâsun)

Бу “роман”даги саргузаштли воқеаларнинг катта қисми 1986-йилда Ўзбекистонда рўй беради.

Романда тасвирланган персонажларнинг аксарияти бугун ҳаётда бўлган кишилардир. Улардан баъзилари муаллифнинг яқин дўстлари, танишларидир. Туркия ва Туркистон турклари ўртасидаги муносабатларни кузатиб бораётган ҳар бир киши романда тасвирланган воқеаларнинг реал ҳаётдан олиниб ёзилганига шоҳид бўлади.

Масалан, романдаги профессор Эрйигит — роман муаллифининг ўзи. Бошқа тўқима исм билан аталган олимлардан бири Турғут Дениз — ҳаётда профессор Дурсун Йилдиримдир.

Tошкент саёҳатида тасвирланган персонажлардан “Асан Али” — қримтатар ёзувчиси раҳматли Айдар Усмон бўлса, “Камол Эркин” — Рауф Парфидир.

“Mаҳмат Маъруф” эса, Мамадали Маҳмуддир.

Шунингдек, романда шоир Муҳаммад Солиҳ xам бор. У “Aнвар Мурот” исми остида тасвирланади.

Туркия туркчасидан ўзбек туркчасига ўгирган: Пирмуҳаммад Xoлмуҳаммад
Роман Истанбулда “Ötüken” нашрётида 1997 йилда Туркия туркчасида босилган

* * *

12-ҚИСМ

Эртаси куни меҳмонлар филармония биносининг кенг залида тўпланди. Танишув коктейли берилди. Эшикнинг ёнида кичик тортишма бўлиб ўтди. Профессор Маликов билан Ойдин Маммедов ғижиллашарди.

–Менга айтмасдан, нега чақирдинг уни? — дерди Mаликов, — коллокиюмга мен маъсулман!

–Меҳмонимз Бахтиёр Ваҳобзодани кўришни истади, истагини рад этолмадим, — деди Маммедов.

–Бахтиёрбейнинг хастахонада эканлигини эшитиб, мен илтимос қилдим уни кўришни, — деб орага кирди Mаxмат Эрйигит хўжа.

Маликов:

–Сизни тушунаман Mаxмат хўжам, фақат программамиз ташқарисига чиқмаслигимиз керак. Майли, Бахтиёр бейга айтилган бўлса, меҳмонларимизни олиб бориш керак. Қанча киши келади, дединг, — дея Mаммедовга юзланди Маликов.

–Фақат Mаxмат бей ва Ўғуз бейни айтдим, — деди.

–Тамом, уларни сен ўзинг олиб бор, тушликка қайтиб келинглар аммо, — деб тайинлади Маликов.

“Хастахона” аслида санаторий экан. Бахтиёр бейнинг жиддий хасталиги йўқ эди. Ўлканинг таниқли ёзувчи-шоирлари дам оладиган жой экан бу ер.

Суҳбат бош ҳаким кабинетида бошланди, бир ярим соат давом этди. Ўғуз Ваҳобзода ва бош ҳакимни жон қулоғи билан тингларди. Бу одамлар қандай килиб шундай маданиятли бўлганлар? Дунё адабиётидан баҳс этаркан 16 аср Озорбойжон адабиётидан бирдан 19 аср рус романчилигига ўтишарди. Эрйигит хўжа гапга аралашмади. Ўғуз “майли, Ваҳобзода шоир, адабиётчи. Лекин бош ҳаким (бош врач)га нима дейиш керак? У бунча шеърни қандай ёдлаб олган!”, дея ҳайратланарди ёш Ўғуз.

Ва доктор Ваҳобзоданинг Озорбойжон учун нимани ифода этишини шундай тушунтирди:

–Бахтиёрбей бу ўлканинг кўчаларида бемалол сайр қилолмайди. Ҳар ким тўхтатиб, унга ҳурмат  изxор этгиси келади, — деди бош ҳаким.

Профессор Эрйигит:

–Бизда санъат ва адабиёт ҳаёти бу қадар жонли эмас. Аср бошида, машрутият Давра деб аталган 1908 йилдан кейинги йилларда жонли санъат ҳаётимиз бор эди. Истанбул, Измир, Салоник каби катта шаҳарларда. Машҳур романчимиз Ёқуб Қадрий хотираларида Машрутият Даври ёшлари орасида таниқли шоир ва ёзувчиларнинг расмларини ўзи билан олиб юриш удуми пайдо бўлганини ёзади.

–Бизда бугун ҳам шундай, — деди Ваҳобзода, — мен уйимнинг балконига чиқсам, жамоат балконга гуллар ёғдиради, Оллоҳ сени ишонтирсин, Mаxматбей!

Ойдин Маммедов:

–Сиз бу ҳурматни ҳақ этдингиз, муаллим. Халқимиз сизни севади, чунки шеърингиз халқнинг инъикоси…

Профессор Эрйигит:

–Биласанми, Ойдин, мен Бахтиёр муаллимни янглишмасам 1970 йиллар бошида танидим, — дея гапга қўшилди, — Бизнинг обрўли жўрналларимиздан “Борлик”да учратдим унинг исмини. Журнал соҳиби Яшар Ноибга ёзган бир мактуби босилганди муаллимнинг, сарлавҳаси “Ел қоядан на қўпорир?” эди. Мактуб журналда чиққан Исмат Заки Аюбўғлининг бир мақоласига жавоб эди. Аюбўғли ўз мақоласида Фузулий ва Боқий каби шоирларнинг лицейда ўқитилиши янглиш, деган фикрни олға сурганди. Ваҳобзода бунга қарши чиқиб “Фузулий асрлардан бери яшаб келаётган қоя каби шоирдир, ел қоядан бирор парча кўпоролмагани каби Аюбўғли кабилар Фузулийни ўз тахтидан тушура олмайди”, дея ғазабнок жавоб ёзганди. Кейин мен 1976 йилда Вашнгтон Университети кутубхонасида Ваҳобзоданинг шеър китоблари билан танишдим. Сўнгра у билан хат ёзиша бошладик. Мана, энди юзма-юз кўришаяпмиз…

Коллокиюм бошланди.

Исмоил Элмонлининг қирмизи-оқ юзи ва бошини елкалари ичига тортиб, хўрпайиши уни патологик тортинчоқ киши қилиб кўрсатарди. Унинг ўнг тарафида ўтирган Саидзода, аксинча, совуққон киши кўринарди.

Элмонлининг нутқи Ўғузнинг диққатини чекди. Айникса, унинг Нуҳ пайғамбардан сўз очиши, Крамерга асосланиб, “Таврот”дан бир неча минг йил аввал қадим Шумер достонларида Тўфон ҳақида гапирилганини эътироф этиши қизиқ туюлди. Элмонлига кўра “Таврот” ҳам достонлар каби тарихдан аввалги воқеаларни тасвирларди. Эски ҳинд достони “Махобхората”да тасвирланган, Мохенко-Даро шаҳрини йўқ қилган фалокат ҳам 20 асрда археологик қазилмаларда кашф қилинганди. Бу намуналар “Дада Қўрқут китоби”да ҳам туркларнинг тарихдан авалги ҳаётини ойдинлатувчи излар топилиши мумкинлигига ишора қиларди. Ўғуз Совет Иттифоқида ҳам Крамерни билганларига ҳайрон қолди ва “темир парда”ни йиртаоладиган ягона куч билим, деган хулосага келди.

Элмонлининг нутқи тамом бўлиб, тортишма бошланди. Ўғуз Эрйигит хўжани ҳеч бунақа ҳаяжонли кўрмаганди. Ўнг қўлини олдингга узатиб Элмонлини “ҳали ҳам марксистик тарих шаблонини қўлланаётганликда” айблай бошлади. У бутун дунёни ўз ичига олган “ҳарбий демократия даври” бўлиши мумкин эмас, деди. Қозон хонининг уйи яғмоланиши билан Франк қиролининг урушда олинган ўлжани тақсимлашга аралашувини қиёсламоқ мумкин эмас, деди у…

Профссор Эрйигит очиқча “марксист” сўзини ишлатмаса-да, шундай дегани очиқ эди. Ўғуз Эрйигит хўжанинг муросасиз нутқидан безовта бўлди. Озорбойжонга биринчи марта келишлари эди, муносабатларни илиқ тутиш керак эди. Яхшиямки, Элмонли баҳсга кирмади. У пайтда йиллар кейин Элмонли ва Эрйигит хўжанинг яқин дўстларга айланишини ҳеч ким тасаввур қилмаганди.

Икки кун давом этган машварат Ўғуз учун икки кунлик зиёфат бўлди. Қозоқ, қиргиз, туркман илм одамлари ҳам ўз лаҳжаларида нутқлар қилди. 1988 йилда бу воқеаларнинг бўлишига ишонмоқ осон эмасди.

Ўғуз учун Исмоилли сафари унутилмас бўлди. Эрталаб меҳмонхонадан чиқиб, автобуслар ёнига келишди.

Ўғуз Дўғон Гўкман хўжа билан бирга юрарди. У бир Шаки (Озорбойжонда бир шаҳар) латифасини айтиб берди.

Ўғуз:

–Хўжам, бунча латифани хотирангизда қандай тутасиз?, — деди.

Дўғон Гўкман бунга “гапни айлантириб” жавоб берди, бу менинг сирим, демоқчи бўлди. Кейин:

–Қара, Mаxматга латифа айтсам, дарров кулади, ҳолбуки, бу латифаларни унга аввал ҳам айтган бўламан, — деди Гўкман хўжа.

–Демак, Mаxмат хўжа латифа учун миясини чарчатиб овора бўлмайди, — деди Ўғуз.

–Йўқ, Mаxматнинг айтишича, шундай булгани яхши эмиш. Ҳар сафар кулиш мумкин бўларкан…

Тўрт соат давом этган йўлчилик Ўрхон Шоик Гўкёй хўжанинг шеърлари, Ўрхон Нодийнинг қўшиқлари,

Дўғон Гўкманнинг латифалари билан қисқарди. Ҳатто йўлда Эрйигит хўжа ҳам очилиб кетди, Туркистон халқ термаларини айтиб, ҳаммани xайратга солди.

Шу онларда Ўғуз ва Гулнор бир-бирига қаради. Ўғуз Гулнорнинг кўзларида ҳеч қачон кўрмаган бир порлашни кўрди.

Исмоиллида расмий зиёратлардан сўнг, ўрмонда зиёфат берилди. Стаканларга чой солиниб, машҳур озорий тақарламаси эшитилди:

Чойин бири кайкайди,
Икиси сана фойдайди,
Учи басди,
Дўрти чоҳди.
Чиқтин беша,
Ўн-ўн беша
Чой нади, сой неди?

Бу сафар сокий Mурод Mаxмудов эди. Илк Tошкентда кўзга чалинганди, ёш, келишган, нутқи равон эди. Очиқ ҳавода бошланган мажлис ичилган шароб каби аста-секин томирларни қиздира бошлади. Қозоқ олими Алихон Минжонов шарафига қадаx кўтарилганда, сокий уни турк ҳоқонлигидан қолган йигитларга ўхшатди. Қақиқатан ҳам, узун бўйли, барваста, юмалок юзли Минжонов тарихдан чиқиб келган кўктурк қаҳрамонларини эслатарди. Унинг юзидаги жиддий ифода Ўғуз ҳаёлида 621 йил воқеасини жонлантирди.

Ёмғир ҳудди челакдан қуйгандай ёғаётган у омадсиз кунда кўктурк эрлари бир қояга ёпишиб, селдан қутулишга ҳаракат қилаётгандилар… “кўрткоя қўлингни чўз!” дея бақирган йигит, балки, Минжонов эди. Созандалар ҳар кимни жўштирган эди. Билган-билмаган ўртага чифиб, озорий рафсига оёғини мослаштиришга уринарди. Гулнор Ўғузни даврага тортди. Оёғи мусиқага тўғри келмаган Ўғуз иложи боричи чапак чалиб Гулнорнинг рақсини томоша қилишга ҳаракат қиларди. Гулнор атлас кўйлакда бир ҳаёл каби эди. Бошини гоҳ соғ, гоҳ сўл эгнига эгиб ва ҳар бош эгишинда уч юз олтмиш даража турган жойида айланарди. Ва у пайт сочлари ҳавода учар экан, Ўғузнинг томирларида қон гупиришга бошлади. Ярим қоронғулик Ўғузни доим сеҳрларди, аммо бугунги ғира-ширалик бошқача эди. Бу кеча эртак кечаси эди. Минг бир кеча эртаклари каби эртак кечаси. Балки, ҳозир учаргилам келиб, иккисини узоқларга олиб кетар.  Мовий денгизлар-у, яшил ўрмонларнинг устидан. Аммо Ўғуз бошқа бир яшилликда эди, теран бир яшиллик. Ўзи xам сезмасдан мусиқага мослана бошлади оёқлари. Гулнорга яқинлашди. Қизнинг қўлини тутди, рақсда айланаркан, унга ёрдамлашди. Иккиси ҳам мусиқа қолипига тушгандилар. Энди тезлаша бошлаганди, мусиқа томом бўлди. Олқишлар янгради, ўртада иккисидан бошқа ҳеч ким йўқлигини кўришди.
Сокий Mурод Маxдиев оёққа қалқди:

–Энди азиз қўноқлар, қадахларни шу ёш олимлар шарафига кўтарайлик. Бу ёшлар фақат олим эмас, уста санъаткор эканини ҳам намойиш қилишди ҳозир. Ўзбекистондан келган норин қизимиз билан Туркиядаги ошик Карим юрти Арзурмдан келган навқирон дўстимиз турк дунёсининг икки учини бир ўрмонда бирлаштирдилар. Қадаҳларимизни улар тимсоллаштирган турк дунёси учун кўтарамиз.

Гўкёй хўжа “браво” деди ва олқиш кўтарди.

Xайдар Cаидзода:

–Бунга тик туриб ичиш керак, — дея ҳаммани оёққа қолдирди.

Ўғуз турк дунёсининг ҳақиқатан ҳам бирлашувига ишона бошлаганди.

Кечаси соат икки яримда Бокуга қайтиб келишди.

Эртаси кун гуруҳларга айрилиб, Боку бозорини айланишди. Эрйигит хўжанинг Исмоил Элмонли ва Хайдар Саидзода билан бирга кетиши Ўғузни севинтирди. Aнвар Mурод ҳам улар билан бирга эди. Ўғуз, Гулнор ва Сўнар Ойдамирга Шомил Алиев “раҳбарлик” қиларди. Қайси витринга қарасалар, Шомил дарров қўлини киссасига тиқиб, меҳмонларни қизиқтирган нарсани олишни истарди. Сўнар хўжа бўлмасайди, Ўғуз жуда қийналган бўларди. Сўнар хўжа этнографик ашё муxлиси эди, бир тор, нагора ва болобон олди.

Бутун тазйиқларига қарамай Алиевнинг пулини олмаганди. Бир дўконга кириб:

–Боқ, Шомил, шу дўкондан бизга биттадан ҳадя ол, қолганини ўзимиз ҳал қиламиз, келишдикми?, — деди Сўнар хўжа.

Шомил Алиев ноилож эркакларга бттадан пичоқ, Гулнорга эса бир рўмол олиб, “тазйиқлари”ни тўхтатди.

Эртаси кун чамадонларини отел олдига туширишда, уларни кузатиш учун Ваҳобзоданинг ҳам келганини кўришди. Ваҳобзода қўлидаги катта пакетни Mаxмат Эрйигитга узатиб:

–Боқ, Mаxмат муаллим, Анқара турк дунёсининг қалбидир. Сен у ерга кетаяпсан. Аминман-ки, бизни ёдингдан чиқармаяжаксан. У ерда менинг дўстларим бор, қаммасига мендан салом айт.

Бокудан айрилмоқ жуда фироқли бўлди. Ваҳобзода меҳмонларни бир-бир бағрига босиб хайрлашди. Аббос Замонов шоша-пиша ҳар кимни уч марта ўпарди. Эрйигит хўжа профессор Элмонли ва Саидзодадан айрила олмай турарди. Гулнор бир кун кейин Tошкентга кетиши керак эди, меҳмонларни кузатиш учун ҳаво майдонигача келди. Ҳаммани қучоқлади.

Ўғузга:

–Исмоилли оқшомини унутма, — деди.

Ўғуз:

–Бундан бошқа кунларимиз ҳам бўлажак. Энди мутлақо Туркияда кўришамиз, — деб жавоб берди.

Учоқ мовий денгизни, мовий денгиз ичида оқ кўпикни ва салқин шабада учишган қора сочларни орқада колдириб, Москвага учди.

Академия меҳмонхонаси ресторанида ўтган охирги кеча қизиқ бўлди. Тўладан келган офицант хотиндан “шампанский” сўрашганди, хотин:

–Шампанский нет, — деб, меҳмонларнинг кайфини туширди. Аммо Ўрхон Нодийнинг топган чораси меҳмонларнинг кайфини яна кўтарди. У хотинга Суот Сарварўғлининг фамилияси Шампанский эканини айтди. Хотин катта ҳурмат  кўрсатиб Суотнинг қўлидан тутиб, музхонага етаклади ва ундан икки шиша “шампанский” олиб берди. Суотнинг дўстлари бу воқеадан кейин уни “шампанский” деб чақирабошлашди.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort