Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бирликни ҳис этди, ниҳоят…

Бирликни ҳис этди, ниҳоят…
11 Mart 2018 - 7:00 'да юкланди ва 1085 марта ўқилди.

Ислом ХОЛБОЙ

ЎҒУЗХОННИНГ ҚИЛИЧИ
(Тоштурма. 498 – 496-камераларда битилган достон)

(37-қисм)

Бироқ ундай бўлмади, алҳол,
Яхши кутиб олди Жунаид.
Ажаб, деди, ботирлар беҳол,
Нима ўзи муддао, ният?!

Бомдоддан сўнг барча иш ойдин
бўлди ўғлонларга ой, кундай.
Ҳамма олди бўшашиб бир тин
сир ечилди охири шундай:

Авазниёз Ўғуз қиличин
сўрганида, турди қиёмат.
Жунаидхон тўхтаб, олди тин,
Даст тиклади Қоракўл қомад.

Ҳамма турди оёғида тик:
“Ўғуз!” дея ҳайқирди бирдам.
Бобомиз, деб ул азиз, Буюк,
Қилич, қилич, дедилар бардам!

Овоз берди осмон гулдираб,
Қалқиб-қалқиб тинди ер, замин.
Бутун борлиқ турди қалтираб,
Сано айтди мусулмон, мўмин.

Қушлар учди ташлаб инини,
Итлар чиқди чўлларга ҳуриб.
Отлар уриб туёқларини,
Ташладилар тупроқни дўриб.

Жунаидхон ҳис этиб барин,
Аламидан ғижирлатди тиш.
Чол йиғиб бир нуқтага ҳушин;
– Яхши эмас, ‒ деди, ‒ бундай иш!

‒ Ўтир! ‒ деди ботирларига.
Ҳамма қайтиб топди ўрнини.
Сийпаб сўнгра у кўзларини,
Артди титраб юз намларини.

– Биз ўғузлар, – деди у сўлғин, –
Ёфас, туркнинг ўғилларимиз.
Ўғузхоннинг муборак туғин
Бир мушт бўлиб сўнг кўтарамиз.

Жунаидга тиғ каромати
аён бўлган. Бизга эса йўқ!
Нима қилса унинг ҳиммати,
Жунаиддан миллат кўнгли тўқ.

Жунаидхон гапнинг тагига
Етиб, олди енгил бир нафас.
Ҳаловатлар қўнди кўнглига,
Фақат унга эштиларди сас!

Жунаиднинг тинганин билиб,
Гапни давом эттирди кўр чол.
Ботирларнинг диллари илиб,
Тингладилар қотиб, бесавол.

Қолмаганди ўртада тугун,
Кирган эди ҳамма бир танга.
Қайта келиб Ўғузхон бугун,
Туғ бўлганди Ота Ватанга!

Авазниёзнинг белига тиғ –
тақилганда, ҳамма қотиб шам,
юраклари бўлганда ҳам чўғ,
тилни тишлаб турдилар маҳкам.

Қизиқ эди энди моҳият –
Муҳим ҳаммасидан келажак.
Бирликни ҳис этди, ниҳоят,
Зарур бўлса, алплар ўлажак!

***

Авазниёз дарёни кесиб,
турганида Тақиртепада,
кунчиқардан кўзини сузиб,
қуёш нурин сочди афтода.

Авазниёз янглиғ Қоракўл –
Тилсим бўлди бир неча муддат.
Сезмадилар қайсиси ўнг, сўл,
Қилган каби руҳ тандан ҳижрат.

Кўктепани кўрганда бари
кўкрагига муштлади йиғлаб.
Туркман қизин номуси, ори,
Кўзларини ёшлади тиғлаб.

Карам этиб Жунаидга Раб,
айланганда Ўғузга тамом –
ҳамма турди ўрнидан сакраб!
Илоҳийдан келганди илҳом.

Каъба пайдо бўлганда кўкда,
Ҳамма айтди Оллоҳга сано!
Ғалаёнлар турди кўкракда,
Кўзёш бўлиб оқарди маъно.

Барча турклар елкама-елка
адо этди ҳаж сафарини.
Жунаидхон билан чол бирга
ўқидилар намозларини.

Дунё яна эврилиб, тамом –
Қандай бўлса, бўлди муқаддам.
Қолмаганди энди интиқом,
Мусобақа бошланди бу дам!

(Давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort