Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистон тарихида янги бурилиш қилувчи маҳкама…

Ўзбекистон тарихида янги бурилиш қилувчи маҳкама…
11 Mart 2018 - 11:27 'да юкланди ва 1738 марта ўқилди.

“Исо пайғамбар даврида бир қанча эркак бир аёлни зинокорликда айблаб у кишини олдиларига судраб келишди.

Аллоҳ элчисини Мусо битикларга амал қилмайди деб ўсал қилишмоқчи бўлди.

– Устоз, зинокорларни Мусо пайғамбар қонунларига асосан тошбўрон қилиш керак, деб у кишига мурожаат қилишди. Исо алайҳиссалом индамай ўтирарди ерга бир нарсаларни бармоғи билан чизиб.

Талабларини тўхтатмай ҳеч ҳоли жонига қўйишмаган кейин Исо, айбловчиларга юзланиб:

– Кимингиз бегуноҳ бўлсангиз биринчи тошни отинг- деди.

Ҳеч ким тош отишга журат қилмади. Айбловчилар орқага бурилиб бирин кетин кета бошлашди чунки ҳаммалари гуноҳкор эди. Аҳийр ўша аёлдан бошқа ҳеч ким қолмади.

Исо унга қараб:

Бор, бундан сўнг гунох қилмагин. – деди. ”

Баъзи олимларнинг айтишича Исо алайҳиссалом бу аёлни судраб келган эркакларни барчаси аслида уларнинг ўзлари зинокор эканлигини яхши биларди. Ва агар қозилик қилганида буни исботлаб берарди ва натижада айбловчилар ўзлари тошбўронга ҳукм қилинардилар.

Баъзилари эса “Исо сав ерга чизиб ўтирганда у аёл билан зино қилганларни исмларини бирма бир ёздиларда, сўнг исмларга ишора қилиб қайси биринг гуноҳсиз бўлсанг тошни от дедилар” дейишади.

Айбловчилар ўз қилмишлари фош бўлишидан қўрқиб у аёлни тез йўқ қилмоқчи эдилар. Аммо сирлари фош бўлиб, ўзлари жавобгарликка тортилишларини билиб қолганидан кейин қочиб қолишди. Жиноятга на гувоҳ ва на айбловчи бўлмаганидан кейин Исо ибни Марям айбланувчига кетишга руҳсат бердилар.

Қадимги исроил қавмида Исо пайғамбар қозиҳонасида содир бўлган бу маҳкамани замонавий узбек жамиятидаги бугун бўлаётган Бобомуроднинг судига қандай ўхшашлиги бор !?

Биринчидан адолат қилишга интилаётган тараф, Мирзиёев бош, ҳалқни ўйлаган мулозимлар (агар Мирзиёевдан олдинги давр бўлганида бу Бобомурод, Ҳаётҳонлар бирдан йўқ бўлиб кетишарди буни ҳаммамиз биламиз), виждони бор судьялар (биринчи бор қийноқларни экспертизага жўнатилиши тарихий воқеа, хаққона експертиза бўлади деб умид қиламиз), мард адвокатлар, жамоатчилик ва бефарқ бўлмаган чет эл дипкорпуси. Иккинчи тараф ўз айбларини “ўрим” (жатва) ҳирмони орқасига яширмоқчи бўлган бир тўда одам.

Ажабланарлиси шундаки Нодир Турақулов ва унинг “ эски тузум каламушлари” командаси қўлга олингани билан суд очиқ бўлишига, журналистларни, чет эл дипломатлари ва жамоатчиликни судда иштирок этишига қаршиликлар бўлаяпти. Бу “гуноҳкорларнинг ҳаммаси бурилиб кетмаганидан” далолат беради яни кимдур ўз айбини ёпишга ҳаракат қиляпти ҳалиҳам ўша “эскича” усулни қўлласам ёпиқ қозон ёпиқлигича қолиб кетади деб ўйлашаяпти. Суд ёпиқ бўлсада буларга, ҳеч ким билмас ҳамма айбни бўйнига қўйиб бу миллатпарвар йигитларни секин дамини чиқармайдиган қилиб қўйишса.

Ким бундан манфаатдор?

Бобомурод ҳозирги МХХ ва ИИБ вазирларига нисбатан қарши кўрсатмалар беришга мажбур қилинди. Буларнинг ҳаммаси уйдирмами?
Уйдирма бўлса МХХ ва ИИВ раҳбарлари судни иложи борича очиқ ва тўлиқ жамоатчилик назоратида қилиб беришга уринишлари керак бўлади мантиқан. Телевидение, оммавий ахборот воситаларини ўзлари жалб қилишлари керак. Ўзбекча Нюрнберг процесси қилиб бутун аксил миллат унсурларни, уларга тухмат қилганларни тозалашлари даркор.

Агар босим улар тарафидан бўлаётган бўлса унда яширадиган айблари катта экан. Бошқа қандайдир кучлар бўлса халқ назаридан қолиб кетишдан қўрқсин.

Аслида бундай маҳкама жараёнини жонли қилиб телевидение орқали олиб бериш керак. Агар адолат қарор топса узбекнинг равнақи осмонларга чиқиб кетади. Ҳамма жабҳаларда маънавий, аҳлоқий, илмий ва моддий ривожланиб кетади. Миллатни ривожига ҳақиқий катализатор бўла олади. Ўз навбатида мамлакатга инвестиция олиб келаман деганлар ҳам кўпаяди. Адолат бор давлат ривож топади, бу аксиома – бу Аллоҳнинг суннати.

Иккинчидан президент бир чиқишида мени муаммойим ҳаммаларингни нима қилаётганини биламан деди. Яна қандайдир гуруҳлар, тоифалар ҳар ҳил ўйин қилгани билан давлат раҳбари ҳаммасини билади, албатта Аллоҳ қодир қилганича. Саботажчилар агар бу ўзбек халқини тақдири ҳал бўлаётган судда адолат қарор топса, демократик қадриятлар ўз ўзидан кучайиб кетишини, ҳалқни олдингидай алдаб, қўрқитиб бўлмаслигини, пораҳўрлик-каламушлик қила олмасликларини яхши билишади. Уларнинг шу тариқа фикрлашларини ва шу судга қарши тиш тирноқлари билан қарши бўлаётганларини ҳам билади.

Учинчидан бугун, Узбекистон тариҳидаги энг муҳим маҳкама кетаяпти. Бу халқимиз хаётида яхшиликларга ёки аксига кескин бурилиш ясаши мумкин болган суд жараёнидир. Бу суд қароридан кейин Узбек миллатини елкасига шамол дегади ва эркин нафас ола бошлайди ё тамомила бу миллат ўзлигини йўқотиши мумкин.

Ва асосийси тўсқинлик қилаётганлар президентни ўсал қилишмоқчи. Қани энди Мирзиёев қилаётган ислоҳотларидан воз кечсада, ҳаммаёқни эски ҳолича колдирса, буларга ҳеч ким халақит қилмаса, халқни молни соғгандай соғишда давом этсалар.

Назаримда бу икки маҳкама беҳад ўхшаш. Доимо шундоқ бўлиб келган хақни рўёбга чиқараман деган инсонга нафс бандалари қаршилик қилиб келганлар.

Бугун ўзбек афкор оммаси ўзини айбланувчи ўрнида ўтиргандай, кутиб ўтирибди, жаҳон ҳамжамияти ушбу жараённи синчковлик билан кузатиб бораяпти.

Бу юридик жараёнга ҳалқни бефарқ бўлмаслигини сўраб қоламан. Жуда кўп нарса тикилган хаёт мамот масаласи.

Тарихда ўзбек миллатини яна буюк миллат қилган етакчиси бўлиб қолади деб, биз умид қилаётган давлат раҳбари Мирзиёевга шу суд жараёнига янада каттароқ аҳамият бериши ни илтимос қилиб қоламан.

Қаршилик қилаётганларга:

-“айбсиз бўлсангиз биринчи бўлиб тошни сиз отингиз.”

Элчин

(Хат таҳрирсиз эълон қилинди)

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Манба: dunyouzbeklari.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort