Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Туркистонда қолса бўлди куч

Туркистонда қолса бўлди куч
12 Mart 2018 - 7:00 'да юкланди ва 739 марта ўқилди.

Ислом ХОЛБОЙ

ЎҒУЗХОННИНГ ҚИЛИЧИ
(Тоштурма. 498 – 496-камераларда битилган достон)

(38-қисм)

Ўн учинчи қисм

Жунаидхон қўлини тўсин
этганида, дарёдан юз алп –
ўтди ҳатлаб, тоғлардай кўчкин,
ҳар биттаси галдирни кўзлаб.

Авазниёз от бошин буриб,
Қоракўлга қараб чопди – ел.
Қорабайир ўтга тўш уриб,
Оқди чўлга қараб мисли сел.

Ёлин тиклаб Кўктарлон сих-сих,
Кўкбўридай ғарлади чақмоқ.
Ҳар бир жуни бўлиб гўё мих,
Шамолларни истарди ёқмоқ.

Бошланганди шафқатсиз бир жанг,
Мусобақа – фахр  ўлароқ.
Мерган эди қўтосдай тажанг,
У кўзларди Қоракўлни қоқ.

Ўзи ўлган тақдирда ҳам тиғ
етиб бормоқлиги зарур, шарт.
Дунёдаги энг юксак шу туғ,
Қалбидаги эди армон, дард.

Бор туркларнинг ўртасидаги
тарихий бир нуқта эди баҳс.
Минг йилларнинг қатларидаги
кўчган музликлардан эди сас.

Юракларда қолмаганди кек,
Тиғдан бошқасини кўрмас кўз.
Омад кимга ташлар экан чек,
Кимни босиб қолади чанг, тўз.

Тирноқча ҳам бунинг фарқи йўқ,
барбир, кимга тегса ҳам қилич,
бу жиҳатдан барча кўнгли тўқ,
Туркистонда қолса бўлди куч.

Эгасини топганда шамшир,
Ҳукм ўқир туркларга тақдир.
Қилични ким ушласа, у шер,
Ғойибдан сўнг ишорат келур.

Кейин баён қилинур фармон,
Унгача бор ҳали бир муддат.
У дамларни кўрмоқлик армон,
Туймоқликда ўт бор, ҳам шиддат.

(Давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort