Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мингга яқин ўзбекистонлик Мирзиёевдан диндорларни озод қилишни сўради

Мингга яқин ўзбекистонлик Мирзиёевдан диндорларни озод қилишни сўради
12 Mart 2018 - 14:48 'да юкланди ва 1178 марта ўқилди.

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, диний айбловлар билан қамалганларни озод қилишни сўраб Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга йўлланаётган мурожаатга мингга яқин киши имзо чеккан. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159- ва 244-моддаси билан айбланиб қамалганларнинг аксари мутлақо айбсиз ва адолатсиз тарзда қамалган фуқаролар эканлиги айтилади.

Мактуб бошида Мирзиёевнинг халққа сўз эркинлиги берганлиги ва виртуал қабулхона очиб, аризалар асосида тегишли чора-тадбирлар кўрилаётгани эътироф этилган.

“Сизнинг ташаббусингиз билан 16 минг киши “қора рўйхат”дан чиқарилди. Бу машъум рўйхатдаги ҳар бир инсоннинг камида 5 нафардан қариндоши бор деб ҳисобласак, сиз камида 80 минг кишининг қалбига шодлик олиб кирдингиз. Ушбу 80 минг киши энди давлатимиз, жамиятимиз ва сиз бошчилигингизда олиб борилаётган сиёсатни ўзига дўст деб ҳисоблай бошлаганини тахмин қилиш мумкин”, дейилади унда.

Мурожаатда ёзилишича, яқин ўтмишда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159- ва 244- моддаси билан айбланиб қамалганларнинг аксари мутлақо айбсиз ва адолатсиз тарзда қамалган фуқаролардир. Кўпчилигининг ишлари жиноят-процессуал қонунчилик нормалари қўпол тарзда бузилиб, уларга чин маънодаги адвокат берилмасдан ўтказилган.

“Биз “уларнинг ҳаммаси айбсиз”, деган даъводан йироқмиз. Диний сабаблар билан қамалганларнинг айримлари қанчадир миқдорда айбдор бўлиши ҳам мумкин, лекин улар ҳам қайта адолатли суд қилиниши лозим деб ўйлаймиз”, дейилади унда.

Унда ушбу моддалар билан қамалганларнинг аксарияти даҳшатли қийноқлар ва таҳдидлар остида айбларни бўйнига олишга мажбур бўлгани ҳақида халқаро ташкилотларнинг хулосалари ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.

Мурожаатга имзо чекувчи Ўзбекистон фуқаролари ва хориждаги ватандошлар Мирзиёевдан бу тоифа маҳбуслар ишларини адолатли тарзда қайта кўриб чиқиш, ноҳақ қамалганларини эса озод қилиш ҳақида кўрсатма беришни сўраган.

Мурожаатга 970 киши имзо чеккан.

Ўзбекистонда минглаб эркак ва аёллар Ўзбекистон Жиноий Кодексининг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) ва 244-моддасига (Оммавий тартибсизликлар) биноан айбдор деб топилиб, кўп йилларга озодликдан маҳрум этилган.

Мазкур моддалар билан қамалган Ўзбекистон фуқаролари йиллик амнистия муносабати билан авф этилганлар рўйхатига тушмай келаётир.

Эътиборли томони одатда бу моддалар билан айбланган маҳбусларнинг қамоқ муддати тугаса ҳам, ички тартибнги бузди деган айблар билан муддатига яна йиллар қўшиб берилаверади.

Тошкентдан Гулчаш Содиқова диний эътиқоди туфайли 17 йилдан бери қамоқда қолаётган ёлғиз ўғлига яна уч йил қўшиб берилиши тоқатини тоқ қилганини айтади.

Унинг Би-би-сига айтишича, Президент портали, Олий суд, Сенатга қилган барча мурожаатлари бесамар кетган. Гулчаш опанинг ўғли Бахтиёр Содиқовга муддати тугаган бўлса-да, иккинчи марта 3 йили 2 кун қўшимча йил берилган.

Гулчаш опанинг ўғли 2001 йил диний эктсремизмда айбланиб, 244 модданинг 2 банди бўйича 12 йилга ҳукм қилинган. 2013 йили унга “ички тартибни бузган” деган айб қўйилиб, қарийб 4 йил, 3 йилу 11 ой қўшиб берилган.

2017 йилнинг апрелида Бахтиёр Содиқовга яна “ички тартибни бузган” деган айб билан 3 йилу 2 ой муддат қўшиб берилган.

“Ҳаммасига ёздим, ҳаммадан бир хил жавоб келяпти. Болангиз ички тартибни бузгани учун қамоқ муддати узайтирилди, деган. Бу жавобни мен ҳам биламан, лекин қанақасига фақат менинг болам чиқишига оз қолганда тартибни муттасил бузиши мумкин”, – дейди Гулчаш Содиқова.

Шу йилнинг феврал ойида диний айбловлар билан қамалганлар махсус комиссиядан ўтказилган. Лекин Гулчаш Содиқованинг айтишича, ўғли Президентдан афв сўрамагани учун комиссиядан ўтолмаган.

“ГУИНнинг ўринбосари ўғлингиз афв сўрамагани учун манзил колонияларига чиқарилмайди, деб айтди. Ўғлим қилмаган айби учун 17 йилдан бери ўтирган бўлса. Яна қўшимчасига уч муддатни ўтаётган бўлса, нима учун афв сўраши керак”, дейди Гулчаш Содиқова.

Жазони ижро этиш муассасаси Гулчаш Содиқова каби умидвор бўлиб бораётган оналарга янги умид бераётгани айтилмоқда.

“Март ойида, Наврўзга диндорларни афв қилишади. Ўшанда болангиз илиниши мумкин, деб айтишди. Бошқаларга ҳам шундай дейишяпти. Энди умид қилиб ўша амнистияни кутаяпмиз”, дейди у.

Бироқ 2018 йилдан бошлаб айрим муддатини ўтаб бўлган диний маҳкумларнинг озодликка чиқаётгани тўғрисида хабарлар бор.

Би-би-сига маълум бўлишича , диний айблар билан қамалган айрим маҳкумлар шу кунларда манзил колонияларига юборилмоқда. Ундан олдин улар қаттиқ режимли қамоқхоналарга сақланган.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 2 Yorum )

  • Мансур Халил ;

    Савоб иш бошланибди, кай ерда ва кандай килиб имзо куйса булади ва бошка ухшаш харакатларга кандай килиб кушилса булади, илтимос хабар беринг.

    14/03/2018 00:29
  • Мусо ;

    Афсуски мусулмон махбуслар оддий исон сифатида хам эътиборга олинмайди. Худди у инсонлар жамъийятда йукдек!!! Ва холонки Пайгамбаримиз айтганлар: Бир солих инсонни солихлик борокоти атрофидаги 100 хонодонга етади. дедилар. Эшитияпмиз айрим яхши узгаришлар булияпди дейишияпди. Бу яхши лекин айбсиз одамни у ерда утириб азоб чекишини нима деб бахолаш керак?!!

    13/03/2018 10:31
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort