Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Томоша ўлкаси”

“Томоша ўлкаси”
13 Mart 2018 - 9:56 'да юкланди ва 1040 марта ўқилди.

ГУЛНОР
(Ҳужжатли роман)
Аҳмад Бейжон Эржилосун (Ahmet Bican Ercilâsun)

Бу “роман”даги саргузаштли воқеаларнинг катта қисми 1986-йилда Ўзбекистонда рўй беради.

Романда тасвирланган персонажларнинг аксарияти бугун ҳаётда бўлган кишилардир. Улардан баъзилари муаллифнинг яқин дўстлари, танишларидир. Туркия ва Туркистон турклари ўртасидаги муносабатларни кузатиб бораётган ҳар бир киши романда тасвирланган воқеаларнинг реал ҳаётдан олиниб ёзилганига шоҳид бўлади.

Масалан, романдаги профессор Эрйигит — роман муаллифининг ўзи. Бошқа тўқима исм билан аталган олимлардан бири Турғут Дениз — ҳаётда профессор Дурсун Йилдиримдир.

Tошкент саёҳатида тасвирланган персонажлардан “Асан Али” — қримтатар ёзувчиси раҳматли Айдар Усмон бўлса, “Камол Эркин” — Рауф Парфидир.

“Mаҳмат Маъруф” эса, Мамадали Маҳмуддир.

Шунингдек, романда шоир Муҳаммад Солиҳ xам бор. У “Aнвар Мурот” исми остида тасвирланади.

Туркия туркчасидан ўзбек туркчасига ўгирган: Пирмуҳаммад Xoлмуҳаммад
Роман Истанбулда “Ötüken” нашрётида 1997 йилда Туркия туркчасида босилган

* * *

13-ҚИСМ

1993 йилнинг баҳори эди.

Mаxмат Эрйигит Арзрум учоғида Ўғузни илк учратган кунларини эслади. Tошкентга қилган у саргузаштли саёҳатдан кейин етти йил ўтганди. Озорбойжонда, Исмоилли ўрмонидаги оқшом зиёфатида Ўғуз билан Гулнорнинг рақси ҳамманинг диққатини тортганди. Mаxмат бу рақснинг уларни яқинлаштирганини англаганди. Қизиқ, Ўғуз Гулнор билан бу орада хабарлашганмикин?

Март ойида Анталияда ўтган Турк Дунёси қурултойига Aнвар Mуродни ҳам Гулнорни ҳам чақириб, олиб келишолмади. Қурултойдан уч ой аввал Tошкентга қилган саёҳатида турклар ёзувчи Mаxмат Маъруфнинг уйида меҳмон бўлишганди. Турк дунёси шарафига қадаҳ кўтаришса-да, Aнвар Mурод ҳақида гапиришдан чекинган эдилар. Профессор Турғут Дениз Aнвар Mуроднинг уй ҳибсида тутилганини эшитганди. “Бирлик” ҳаракатини, кейинроқ Aнвар Mурод қурган партия ҳақидаги хабарлар xам Туркияга келганди. Аммо ҳеч ишларнинг бу қадар чигаллашиб кетажагини таҳмин қилмаганди. Mаxмат Маъруфнинг ҳам Авар Mуродни кўриш маҳол эканини айтгандан сўнг меҳмонлар бу ҳақда гапиришдан тўхтадилар.

Ўн беш кун аввал профессор Бакир Алпэрдан келган қўнғироқ Mаxмат хўжани севинтирди. Ўғузнинг докторлик иши имтиҳонига Mаxмат хўжани даъват қилди. Мана, энди Арзрум учоғида ўша маросимга учаяпти.

Йигирма олти йил аввал экспресс поезд билан қилган Арзрум сафари эсига тушди хўжанинг. 1967 йил ёзида Онадўлининг ўртасида қурилган бу университетда ўтиши керак бўлган докторлик синови маслак ҳаётининг бошланғичи эди. Суод, Туғрул, Сомий ва Mаxмат Турк тили ва адабиёти бўлимининг янги асисентлари эди. Mаxмат қачон доктор, қачон доцент бўлиши керак бўлган саналарни дафтарга ёзиб, зинапоялардан режали шаклда кўтарилиб борди. Сомий хорижий синовлардан ўтиб, Олмонияга кетди. Mаxматга энг яқин дўст Туғрул Ойхон бўлди. Иккиси ҳам тил бўйича асисант, бир хонада ўтиришарди. Туғрул Mаxматнинг кўз ўнгидан ўчиқ бир силует каби жонланди.

Қизирўғли Мустафо бир бегнинг ўғли эди. Унинг ола-буба оти бор эди. Арзрум ва Қарс вилоятларида қаҳвахоналар ҳали ҳам оғзаки ижоднинг яшаган марказлари эди. Измирдаги Ашрофпошода Франк Синатронинг, Бобби Дорнинг музикаларида тарбияланган Mаxмат учун Қизирўғлини тинглаш алоҳида завқ эди. Ошиқлар (бахшилар)нинг бир фарқи бор эди. Стулларни бир стол устига қўйишарди. Бундан яхшироқ платформа бўлмасди. Кейин созларини қўлига олиб, бир-бирига қараб тўртликлар-ла савол-жавоб бошлардилар. Жавоб қаршисидаги ошиқ бошлаган вазн ва кофияда берилиши шарт эди. Кейин томошабинларнинг талаби билан Mурод Чўпонуғли жўшарди:

Оғом ким, пошам ким, нигор ким?

Кизирўғли Мустафо, бег ўғли… Халқ шеърини йилларча ўқиган одамлар эди булар. Радиодан Кўрўғли, Kорачаўғлон фолклорини ҳам эшитишарди. Аммо уларни ўз тўпроғида эшитиш бошқа нарса эди. Чўпонўғлини, Райxонийни, Шарофни тингларкан Mаxмат эпик даврларга саёҳат этгандай бўларди. Бордис яйловида сўқир бахши Мавлуд Эxсондан тинглаган қўшиқлар лиризмнинг эт ва суякка бурканган ҳолати эди. Иғдирда Шоxўғли шоx Аббос эртакларини тинглаганди. Домол туманида алавий маданиятининг ўрнакларига қулоқ солганди. Буларнинг ҳаммаси турли хил йўллар билан бугунга етиб келган қадим бўзқир комлигининг маxсуллари эди. Бировлари устига “Али”, бирови “Аббос”ни ўртгандилар. Ўғузнинг, туркманнинг бу фарзандлари асрлар давомида бир тоғдан иккинчи тоққа сакраб юрганлар. Йигитлик бор эди туркуларида (қўшиқларида) ва ғурбат. “Бир айрилиқ, бир йўқсиллик, бир ўлим”, дейишарди. Йўқсиллик ва айрилиқни ўлимга қиёслашарди. Юз йиллар давомида бўлик-бўлик, парчаланиб, бир-биридан айрилдилар. Бунга баъзан душман сабаб бўлса, баъзан ўзларининг бир-бирларига тоқатсизлиги, марҳаматсизлиги сабаб бўлди. Парчаланар экан, кичрайдилар, заифлашди ва йўқсиллашдилар. Янги ўбо, янги яйловга кўчдилар, севгилиларини эски ўтовларда қолдириб… ҳар воқеа бир достон, ҳар севгили бир турку (қўшиқ) бўлди. Ком (шомон) бахши бўлди, бахши ўзан бўлди, ўзан эса ошиқ (соз чалиб шеър айтадиган шоир) бўлди. Сўйлади дардини юксак тоғлардан ошсин дея. Биров тоғдан ошса иккинчиси яйловда қолиб кетаверди.

Ошиқ Карим, Орзу Қамбар юз йилларча бўзқир фарзандининг руҳини тарбиялади…

Mаxмат Турғулнинг силуэтини кўз олдида аниқроқ кўришга ҳаракат қилди, лекин бўлмади. Xолбуки, бу одам билан узун йиллар бирга бўлишганди. Туғрул ҳақиқий ком (шомон) эди. Бир ком каби пишди, қош ва кўз ораси қисқа муддатда бу дунёдан кечди. Бир айрилиқ, бир йўқсиллик, бир ўлим бор эди. Гўё ҳаёт ҳақиқати шуларда эди холос.

Профессор Алпэр ва Ўғуз Mаxматни ҳаво майдонида кутиб олар экан, Mаxмат ҳали ўчиқ силуэтларни зеҳнда жонлантиришга уринар эди. Бакирнинг “кикир”лаб кулиб, қучоқлаши уни ҳушига келтирди.

–Ҳаяжонланаяпсанми, Ўғуз, — деди Эрйигит хўжа.

–Йўқ, хўжам. Фақат сизнинг келганингизга жуда севинаяпман, — деди Ўғуз.

Синов тушдан кейин бошланди.

Ўғуз иш ерларига хорижий исм қўйган анча-мунча киши балан гаплашиб, турк инсонидаги ўзига ишончсизлик мавжуд деган бир хулосага келганини билдирди илмий ишида. Бунинг сабабини Туркиянинг дунёда ўзини кўрсатолмагани ва жумҳурият даврининг халққа яхши тушунтирилмаганди, деди Ўғуз. Буни маориф ва хабарлашма воситаси билан тушунтириш мумкин эди. Туркияда на маориф, на-да хабарлашма воситаси бўлган матбуот бу вазифани бажараолмаётганди. Аксинча, бу жабҳада жоҳиллик ҳукм сурарди, халқка тинимсиз тушкунлик кайфиятини сингдиришга xаракат киларди матбуот. Бугунги инсонлар на миллий мужодола каxрамонларини, на-да жумxуриятни танирларди. Туркиянинг бирор ерида миллий мужодола музейи йўқ эди. Бу даврлар ҳақида эътиборга молик бадиий асар, роман xам йўқ эди. Ёш болаларга аталган чизги филмлар ҳақида гапирмаса ҳам бўларди, деди Ўғуз илмий ишини хулосалар экан.

Яхши илмий иш хўжаларни доим мамнун қиларди. Отатурк Университетида докторлик ёқлаган ёш олимлар эмас, уларнинг хўжалари (домлалари) уларга зиёфат берарди. Бу сафар ҳам шундай бўлди.

–Ўзбекистондан хабар борми, хўжам?, — деди Ўғуз Эрйигит хўжанинг ёнига келиб.

Mаxмат Эрйигит Турк қурултойидан аввал Tошкентда бўлганини, аммо Aнвар Mурод билан Гулнорни кўролмаганини айтди.

–Сен Гулнор билан мактублашмадингми?, — деди Эрйигит хўжа.

–Аввал ёзишиб турдик, кейин, мана икки йилдир-ки, ундан хат олмадим, — деди Ўғуз, — менимча, мактубларим унга етиб бормаяпти.

Бугун қувонч куни эди, бу мавзуни шу ерда тўхтатишни маъқул кўришди.

Профессор Алпэр қиқирлаб куларди. Mаxмат у билан бирга кулди, бирга ўтган кунларни эслади.

***

“Турк адабиёти” журналининг май ойи сонида Mаxмат учун сюрприз бўлди. Икки xафта аввал докторлик синовидан ўтган Ўғуз Думон мақоласини журналда кўриб севинди.

Мақола “Бир ҳаёл” деб аталарди.

Ўғуз камтар услуб билан бир “Дам олиш маркази” лойиҳасини таклиф қилганди мақолада. Фақат болаларнинг эмас, катталарнинг ҳам xордиқ чиқариши мумкин бўлган, Дисней паркига ўхшаган бир парк бўлиши керак эди бу. Ёки давлат ёки хусусий маблағ билан бу “Томоша ўлкаси”ни қуриш мумкин эди. Бу “марказ”да одамларга ўз тарихи ва қаҳрамонларини танитиш мўлжалланганди. Паркда сайр қилган одамлар қаршисида тарихий ва афсонавий воқеалар ва шахслар жонланиши кўзда тутилганди. Бундай жасур ва қиммат лойиҳанинг муаллифи ўз ғоясини уятчан бир услубда ифодалаганди. “Балки, — деб ўйлади Mаxмат,

— Ўғузга ҳам ўзига ишониши учун бир туртки лозимдир”.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort