Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

«Озодлик» радиоси 65 йилдан бери КГБ нишонида

«Озодлик» радиоси 65 йилдан бери КГБ нишонида
13 Mart 2018 - 16:45 'да юкланди ва 1046 марта ўқилди.

Бундан 65 йил олдин, 1953 йилнинг 18 март куни Германиянинг Мюнхен шаҳридаги радиостанциядан ўзбек тилидаги илк бора мана бу сўз янгради:

«Озодлик радиосидан гапирамиз! Озодликдан гапирамиз! Ассалому алайкум».

Совет Иттифоқидаги ўзбеклар учун ҳозирланган «Туркистон бир» лойиҳаси доирасида «Озодлик» номи билан эфирга узатилди ва биринчи эшиттиришидан ҳозирга қадар ўз номини ўзгартирмай келаëтир. Бу ном ўтган 60 йил ичида бутун дунё ўзбеклари биладиган таниқли брэндга айланди. (Радионинг рус хизмати аввалига «Освобождение» номи билан иш бошлаб, кейинроқ «Свобода»га айланган эди.)

«Озодлик»нинг ўзбек хизмати илк эшиттиришларида 1937 йилги Сталин қатлиомидан омон қолиб, Европадан бошпана топган ўзбек ойдинлари – Туркистон легиони ташаббусчи ва етакчиларига таянди.

Ўзларини Туркистон ойдинлари деб билган ватандошлар эрк, ҳуррият ва инсон ҳақлари ҳақидаги тушунчаларини илк кунлардан бошлаб «Озодлик» микрофони олдида ўқишди.

“Элтуз” билан суҳбатлашган хоразмлик пенсионер Илҳом ака радиоприëник орқали ўтган асрнинг етмишинчи йилларида кунора «Озодлик» эшитганини гапириб берди.

Совет Ўзбекистони раҳбарлари ва ДХК (КГБ) зобитлари илк кунлариданоқ бу радио овозини ўчириш, мухбирларини қўрқитиш ва террор қилишни бошладилар.

«Совет Ўзбекистони» газетасида ҳар ҳафтада бир марта «Озодлик» радиоси ва унда чиқиш қилаëтган Боймирза Ҳайитга қарши мақолалар чоп қилинар эди.

1981 йилда радионинг Мюнхендаги бош қароргоҳида Руминия махфий хизматлари томонидан қўйилган бомба портлади.

1995 йилда СССРда “Қайта қуриш ва Ошкоралик” сиëсати бошланганидан кейин, бу ҳуружлар оқими бир оз сусайгандек бўлди.

1991 йил Ўзбекистон мустақил бўлганидан кейин Ислом Каримов бошчилигидаги режим «Озодлик» радиосига қарши системали кураш олиб борди.

Расмий матбуотда «Озодлик»ка қарши мақолалар мунтазам чоп қилиниб турилди. Ўзбекистон МХХ тизимларида ишлаган собиқ зобитнинг «Элтуз»га айтишича, “Озодлик»ка қарши контртадбирлар махсус бўлинма тарафидан 1991 йилдан то бугунга қадар амалга оширилмоқда”

Суҳбатдошга кўра, бу тадбирлар доирасида “Радио мухбирларини жосус қилиб ëллаш, радио мухбирларига қарши обрўсизлантирувчи маълумотлар тарқатиш, республикадаги обрўли кишилар номидан радиодаги мақолаларга қарши мақолалар уюштириш” ишлари олиб борилган.

Суҳбатдошнинг яна айтишича, «Озодлик»да чиққанлар мониторинг қилинган ва уларнинг радио билан бошқа мулоқот қилмаслиги “таъминланган”.

2005 йилнинг 12 декабр куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги талаби билан «Озодлик» радиоси Тошкент бюросининг ëпилишиши, собиқ МХХ зобитига кўра, “консерватив кучлар ғалабаси“ бўлган.

МХХ собиқ мулозимига кўра, “2005 йилдан тортиб, бугунга қадар «Озодлик»ка қарши контртадбирлар” давом этмоқда. Мулозимнинг ишониишича, “Каримов даврида биринчи шахсга масжидда ҳамроҳ бўлишга изн берилган ва 2016 йилнинг 28 апрель куни Юнусобод туманидаги Мирза Юсуф жомеъ масжидига имом-хатиб қилиб тайинланган Раҳматуллоҳ Сайфутдинов МХХдаги кураторлари “тавсиясига кўра жума ваъзлари фокусини белгилайди”

2 март кунги гейларнинг туғилишига оид ваъзини ëритган «Озодлик» радиосини “мунофиқлар радиоси”га чиқаргани ва унинг “жанозасини” ўқигани “МХХ тавсияси” билан бўлган» дейди «Элтуз» суҳбатлашган собиқ мулозим.

«Озодлик» радиосида сўнгги пайтда берилаëтган “МХХ коррупционер мулозимларига қарши мақолалар контора ғашига тегаëтгани сир эмас” дейди собиқ мулозим.

Аюб Мингбоев
Манба: Eltuz.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Мусо ;

    Гейларнинг тарафини олиб ёзган тараф яхши булиб унга карши гапирган тараф ёмон булиб колибдими? Во ажаб кайси бу акл ва кайси мантик бу!!!

    13/03/2018 22:27
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort