Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўғуз руҳи элни қилди жам

Ўғуз руҳи элни қилди жам
14 Mart 2018 - 7:00 'да юкланди ва 393 марта ўқилди.

Ислом ХОЛБОЙ

ЎҒУЗХОННИНГ ҚИЛИЧИ
(Тоштурма. 498 – 496-камераларда битилган достон)

(40-қисм)

Ўн бешинчи қисм

Тепаликда титраб-титраб чол,
Ҳодисотдан берарди хабар.
Орасида қолдирмай мисқол,
Сўзни сўзга этарди забар.

Хоразмга тиклаб юзини,
Ўтирарди қўй пўстакда мих.
Салмоқларди ҳар бир сўзини,
Фаришталар чолга эрди зирх.

Юз йигирма ёшда эди у,
Қари тутдай ҳали ҳам бардам.
Қалби билан кўрар эди у,
Икки кўзи ожиз бўлса ҳам.

Аста-аста, атрофини гир –
ўраганди Қоракўл бутун.
Бола-чақа, ўсмир, йигит, эр,
Бир томонда кампир, қиз, хотин.

Чолнинг олд-орқаси ботирлар,
Тиккан эди Хоразмга кўз.
От қўйганда дарёдан шерлар,
Қулоғига ҳеч кирмасди сўз.

Йўлда мерган бўлганида танг,
Титрадилар ичдан ютоқиб.
Ўтирарди ҳаммаси аранг,
Мерганнинг қит ҳолига боқиб.

Сўзлар эди фақат битта чол,
Тинглар эди қолган ҳамма жим.
Ботирларга келса ҳам малол,
Қилмас ҳатто бир-бирига “им”.

Аниқ эди қоида энди,
Равшан бўлган эди мақсад ҳам.
Тақдирига ботирлар кўнди,
Ўғуз руҳи элни қилди жам.

Осмон узоқ ер эса қаттиқ,
Юрак ёнар ўт бўлиб ордан.
Йўл йўқ эди кутмоқдан ортиқ,
Тадбир бекор, тақдир – Оллоҳдан!

(Давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort