Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тереза Мэй: “Скрипал Россияда ишлаб чиқарилган модда билан заҳарланган”

Тереза Мэй: “Скрипал Россияда ишлаб чиқарилган модда билан заҳарланган”
13 Mart 2018 - 22:19 'да юкланди ва 676 марта ўқилди.

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, Британия бош вазири Тереза Мэйнинг маълум қилишича, россиялик жосус Сергей Скрипал ва қизи Россияда ишлаб чиқарилган марказий нерв системасини фалаж қилувчи модда билан заҳарланганлар.

Бу ҳақда британ бош вазири парламентда баёнот берган.

Унинг сўзларига кўра, “Новичок” исмли заҳарли модда кимёвий қуролларнинг янги авлодига мансуб.

Тереза Мэй сешанба кунига қадар Россияга ҳодиса юзасидан изоҳ бериш учун муҳлат беришини айтган.

Унинг сўзларига кўра, агар Россия томонидан ишончли баёнот янграмаса, Скрипалнинг захарланиши Россия давлати томонидан Буюк Британия ҳудудида ноқонуний куч ишлатилиши, дея талқин қилинади.

“Новичок” совет даврида Ўзбекистон ғарбидаги кимёвий қуроллар лабораториясида ишлаб чиқарилган.

Орол денгизининг жануби-ғарбидаги “Возрождения” оролида жойлашган махфий лаборатория 1990-йиллар охирида АҚШлик экспертлар кўмагида зарарсизлантирилган.

АҚШ Конгресси айни мақсад учун 6 миллион доллар маблағ ажратган.

Аввалроқ Россия Англиянинг Солисбури шаҳарчасида хушсиз ҳолда топилган собиқ жосус воқеаси ҳақида ‘ҳеч қандай маълумот’га эга эмаслигини айтганди.

Британия фойдасига жосуслик қилишда айбланган россиялик Сергей Скрипал ўтган якшанба Солисбури шаҳарчасидаги савдо маркази ўриндиғида 33 ёшли қизи Юлия Скрипал билан биргаликда ҳушсиз ҳолда топилган.

Кремл ушбу ҳодисани текшириш ишларида Британия полицияси билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков расмий Москва ҳодисани текшириш ишларида кўмак беришга тайёрланаётганини маълум қилган.

«Биз бу ҳодисани фожиа сифатида баҳолаймиз, лекин бизда унинг сабабларини очиқлашга имкон берадиган бирор маълумот йўқ,» деган Песков.

Солисбури шаҳарчаси жойлашган Вилтшайр графлиги полицияси баёнотига кўра, ота ва қиз шаҳарчадаги «Maltings» савдо маркази ўриндиқларидан бирида ёнма-ён ҳолда топилган. Уларда бирор очиқ жароҳат аниқланмаган, лекин полиция суиқасд эҳтимолини ўрганиб чиқмоқда.

Бош констебл ёрдамчиси Крейг Ҳолденнинг айтишича, ота-бола номаълум модда билан заҳарлангани гумон қилинмоқда.

Жаноб Ҳолденга кўра, полиция ҳозирча бу ҳодисани аксил-терроризм доирасида ўрганмаяпти, лекин кўплаб махсус хизматлар жараёнда иштирок этиб, ҳар қандай ҳолатга шай турибдилар.

Айни вақтда савдо маркази яқинидаги «Zizzi» ресторани атрофи хавфсизлик чораси сифати полиция томонидан ёпиқлигича қолмоқда. Ҳозирча қўлланилган заҳарли модданинг кенг оммага хавфи даражаси маълум эмас.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort