Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Видео: М.Солиҳга қарши суиқасд режаси фош бўлди

Видео: М.Солиҳга қарши суиқасд режаси фош бўлди
19 Aralık 2011 - 12:00 'да юкланди ва 841 марта ўқилди.

Истанбулдаги “Ўзбеклар бирлиги” (Özbekler Birliği) жамияти раис ёрдамчиси Одам Чевик (Adem Çevik), Ўзбекистон Халқ Ҳаракати лидери Муҳаммад Солиҳга қарши суиқасд режаси фош этилганини баён қилди.

Жамият марказий биносида ўтказилган  матбуот анжуманида сўзга чиққан Чевик Ўзбекистон президенти И.Каримов 23 йилдан бери иқтидорда экани ва мамлакатни диктатура йўли билан бошқараётганини айтди.

Жамият Каримовнинг истеъфосини талаб этаётганини айтган Чевик, “Ўзбекистонда демократик тарзда сайловлар ўтказилиши, сиёсий ва диний маҳбуслар озод этилиши, мусодара этилган мол-мулк ўз эгаларига қайтариб берилиши ва давлат террори оқибатида ўлдирилганларга тазминот ҳаққи берилиши керак” деди.

 “Ўзбеклар бирлиги” жамиятига келиб, ўзининг Муҳаммад Солиҳга нисбатан суиқасд режасининг бир қисми бўлганини эътироф этган Хуршида Жўрабоева “Уларнинг ўйинларидан чарчадим ва бор ҳақиқатни баён этишга қарор қилдим” деди.

ozbeklerbirligi.org

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 3 Yorum )

  • alim ;

    Qorquvning ajalga foydasi yoq, urtoq Karimov.Qachongacha shunday uz xalqıngizdan qor qib yashaysiz? Tinchigina ketsangiz bulmaydimi? Sizning bu hayotingiz duzaxdan battarku? Umr buji qurquv ishida yashash duzax azobi emasmi?

    20/12/2011 06:55
  • оиша ;

    ассалому алайкум биродарлар
    энди золим подшо ўзини қўлини қонга ботирмаслик учун яна қанча аёллар ортига беркинар экан
    эртага ўлмок бор, сўнг қабрда, қиёматда хисоб бор
    у эса ўзини ўлмийдигандек ўйлаяпти.

    20/12/2011 02:14
  • dilshod ;

    raxmat opa sizdek jasotatli ayollarimiz borligidan faxrlanaman!

    19/12/2011 13:48
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар