Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мирзиёев МХХни Давлат хавфсизлик хизматига ўзгартирди

Мирзиёев МХХни Давлат хавфсизлик хизматига ўзгартирди
14 Mart 2018 - 18:45 'да юкланди ва 1008 марта ўқилди.

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, Президент Шавкат Мирзиёев Миллий Хавфсизлик хизматини Давлат хавфсизлик хизмати номи остида қайта шакллантириш тўғрисидаги фармонга имзо чекган. МХХнинг ДХХ сифатида қайта шакллантирилиши бошқа соҳаларга аралашишга йўл очиб берган омилларни барараф этиш билан изоҳланди.

Давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистонда конституциявий тузумни ҳимоя қиладиган, республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига ички ва ташқи таҳдидларга қарши кураш олиб борадиган ваколатли орган сифатида белгиланмоқда.

Фармон матни “Ўзбекистон 24” каналида ўқиб эшиттирилди.

Фармонда қайд этилишича, МХХга унинг мақоми ва ваколат чегараларини аниқ белгилаб берувчи қонунчилик акти бўлмаган ҳолатда миллий хавфсизликни таъминлашнинг барча жиҳатлари юклатилгани мазкур маҳкаманинг барча соҳаларда давлат органлари фаолиятига асоссиз равишда аралашувини келтириб чиқарди.

Президент Шавкат Мирзиёев илк бор 2017 йил, 22 декабрда Парламентга қилган мурожаатида МХХ фаолиятини танқид қилганди.

Кейинроқ 19 январ куни Сурхондарё вилояти фаоллари билан учрашган Президент Шавкат Мирзиёев МХХ фаолиятини аёвсиз танқид қилган. У МХХ ходимларини, “сотқин”, “ит” деган. Улар давлатга қимматга тушгани ҳамда ҳаммани шарманда қилганини таъкидлаган.

Интернетга сиздирилган аудио файлда Шавкат Мирзиёев барча “ғўддайган” ва “ўғри” МХХ ходимларини ишдан олишини айтган.

31 январ куни МХХни 23 йилдан бери ўзгармасдан бошқариб келган Рустам Иноятов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан уни тарк этди.

Кейинчалик сиздирилган яна бир аудио файлда Мирзиёев МХХнинг ўз ваколатлари доирасидан чиқиб кетишини улар дуч келган одамни олиб бориб тиқиши билан изоҳлаган.

МХХ “керак бўлса кўчадаги столбани (сим ёғочни) ҳам олиб кириб қамайди”, деган у.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort