Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қолганини маҳшарга қолдир…

Қолганини маҳшарга қолдир…
22 Mart 2018 - 7:00 'да юкланди ва 949 марта ўқилди.

Ислом ХОЛБОЙ

ЎҒУЗХОННИНГ ҚИЛИЧИ
(Тоштурма. 498 – 496-камераларда битилган достон)

(47-қисм)

    Йигирма учинчи қисм

Қоракўл ҳам бир қайнаб тинган
дарёларга ўхшарди бу дам.
Тадбирлардан чарчаб ҳориган,
Тин олмоқни истар ҳар одам.

Қишлоқларда кўринмасди кас,
Туз-далада на ҳайвон, жонлиқ.
Қор ёғарди чапа-роста тез,
Оқ чайшабга ўралган борлиқ.

Чол ўтирар тепада ёлғиз,
Тагда ўша қўйнинг пўстаги.
Яна кўрмай қолган эди кўз,
Тортилган сўнг байрам этаги.

Ёғавериб тепасидан қор,
Оқарганди ун қопдай усти.
Авазниёз кўзларида зор,
Куйдирарди “оҳ” деса ўти.

Ҳаммасидан эди хабардор,
Эзилганди жигари, бағри.
Уни олиб келмоқда бедор,
Оппоқ Туя – ўркачи айри.

Куннинг ярми бўлганда ўтиб,
Туя келди, ичи тўла дард.
У бўзлади бошини уриб,
Ўркачида ухлар эди – Мард!

Арқон узиб югурди ҳар ёқ,
Қорабайир беролмади тоб.
Кишнаб урар ҳавога туёқ,
Қайғу, ғамдан жигари кабоб.

Кўктарлон ҳам қолмай ортидан,
Тўрт томонга урди ўзини.
Гўё етим ўғил отадан,
Қишдан сўрар эди ёзини.

Тўполонни эштиб одамлар
келаверди уйидан чиқиб.
Тепаликда йиғилди улар,
Вой-войлашиб, дунёни йиқиб.

Турк элларга Мирзоқалъа боз
яна тўлди хурмачадай лиқ.
Бир-бирига бериб сас, овоз,
Келди сиғмай босиб халойиқ.

Туя келиб чўкди тепада,
Чиққан эди мерганнинг жони.
Икки қўли – икки ўркачда,
Кафан эди оппоқ чакмони.

– Олинг уни суяб, – деди чол, ‒
Шу ҳолича тўнига ўраб!
Ёприлдилар жасадга шу ҳол,
Айирдилар Туядан аяб.

Туя турди бўзлаб шу замон,
Кун ботарга бўлди равона.
Қорабайир кишнарди ёмон,
Тарлон ҳаллосларди девона.

Авазниёз мерганни мардум
қайтиб ерга қўймади-да ҳеч,
кўтаришиб одимба-одим –
ёруғ кунни кеч қилдилар, кеч.

Полвон Ота қабристонида
кавладилар қоронғу бир уй.
Тобут турди элнинг қўлида,
Галдир ётар сурган каби ўй.

Машҳаргача энди манзили –
Шу қабрга ёзилди ошкор.
Қибла томон тутиб юзини,
Қиёматни кутади бедор.

***

Йигирма тўртинчи қисм

Шундай қилиб Қоракўл аҳли
дафн этди Авазниёзни.
Фахрланса арзийди ҳақли,
Еллар олди яна бир ёзни.

Қайтиб келганида халойиқ,
Ўлганини кўрди отнинг ҳам.
Қорабайир ичи куйиб, диқ,
Сўнган эди бошланмай мотам.

Кўктарлон ҳам мерган қабрига
бориб ётди. Қайтиб келмади.
Эгасининг хок-тупроғида
қўним топди. Ундан жилмади.

Тўққиз кунда Кўктарлоннинг ҳам
айри тушди, узилди жони.
Лек бўлмади дунё боши хам,
Кўкси эди ғамнинг макони!

Ҳамон тинмай чарх урар дунё,
Кўриб ётар барчасин галдир.
Қиссани бас қил, ровий, аё,
Қолганини маҳшарга қолдир…

***

Тоштурма.
2007 йил сентабири.

(Тугади)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort