Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бош прокуратура прокурор Мирзаев ва оиласига жиноий иш очилганини тасдиқлади

Бош прокуратура прокурор Мирзаев ва оиласига жиноий иш очилганини тасдиқлади
22 Mart 2018 - 13:59 'да юкланди ва 591 марта ўқилди.

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, 22 март куни Ўзбекистон Бош прокуратураси Озодликнинг 1 март кунги хабарини тасдиқловчи¸ айни пайтда¸ ўзининг 2 март кунги раддиясини билвосита рад қиладиган¸ янги баëнот эълон қилган.

ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА” деб номланган 22 март санаси қўйилган сўнгги билдиришномасида Бош прокуратура матбут хизмати қуйидагиларни ëзади:

Бош прокуратура томонидан Р.Қодировга нисбатан ўтказилаётган жиноят иши тергови доирасида Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари М.А.Мирзаев, унинг турмуш ўртоғи М.Х.Мирзаева, ўғли А.М.Мирзаев иштирокида жуда кўп миқдорда пора олиш, бошқа мансабдорлик жиноятларини содир этганлик ҳолатлари юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан, агар Сиз кўрсатилган шахслар томонидан содир этилган пора олиш, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ёки бошқа жиноий қилмишлар оқибатида жабрланувчи ёки гувоҳ бўлган бўлсангиз, Бош прокуратурага ариза билан мурожаат қилишингиз ёки 233-63-33, 236-00-76 телефон рақамлари орқали хабар беришингиз мумкин.”

1 март куни “Озодлик” радиоси Ўзбекистон ҳуқуқ тизимлари мулозимлари ва бевосита гувоҳларга таянган ҳолда¸ расмий лавозимига кўра¸ Тошкент шаҳар прокурорининг 1-ўринбосари бўлгани ҳолда¸ бутун прокуратура тизимини бошқариб келгани айтиладиган Мирағлам Мирзаев¸ унинг хотини ва ўғлининг 23 февраль куни махсус рейд билан олиб кетилганини хабар қилган эди.

“Озодлик” радиоси манбалари¸ Мирзаевларнинг собиқ Бош прокурор Рашид Қодиров иши доирасида олиб кетилгани ва уларнинг Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 210-моддаси (Пора олиш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланаëтганини билдирган эди.

Бош прокуратуранинг “Озодлик” радиоси 1 март куни боғланган расмийлари “бу воқеа ҳақида маълумотга эга эмаслигини”ни айтиш билан чекланган¸ аммо 2 март куни матбуот хизмати Мирзаевлар юзасидан “Озодлик” радиоси тарқатган хабарни “Озодлик” радиоси номини тилга олмай туриб¸ рад этишга уринган эди.

Бош прокуратура расмий сайтида 2 март куни чоп этилган “РАДДИЯ” номли баëнотда:

“Интернет тармоғида (шу кунларда Ўзбекистон расмий идоралари ва маҳаллий матбуотда аниқ қилиб “Озодлик” радиоси дейиш ўрнига айни шу ва шунга ўхшаш абстракт сўз қўллаш урф бўлган – таҳр.) Ўзбекистон Республикаси собиқ бош прокурори Р.Қодировга нисбатан Бош прокуратура томонидан қўзғатилган жиноят иши бўйича Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари М.Мирзаев ва унинг оила аъзолари ушланганлиги тўғрисида хабар тарқатилган. Бош прокуратура ушбу маълумот ҳақиқатга мувофиқ эмаслигини маълум қилади”¸ дейилган эди.

Бу Ўзбекистон Бош прокуратурасининг ўз раддиясини ўзи рад этишининг биринчи намунаси эмас.

Бундан аввал 23 февраль куни Бош прокуратура матбуот хизмати Ўзбекистон собиқ Бош прокурори Рашитжон Қодировнинг 22 февраль куни ушлангани ва устидан жиноий иш очилгани ҳақида “Озодлик” радиоси 23 февралда тарқатган хабарга маҳаллий матбуот орқали раддия берган эди.

Аммо 24 февраль куни Бош прокуратура ўз раддиясини рад этиб¸ ëзма баëнот чиқарган ва Қодировнинг ҳибсга олингани ҳақида “Озодлик” радиоси тарқатган хабарни тасдиқлаган эди.

Озодликнинг 22 февраль кунги хабарининг 24 февраль кунги расмий тасдиғи.
Озодликнинг 22 февраль кунги хабарининг 24 февраль кунги расмий тасдиғи.

Айни пайтда¸ Бош прокуратуранинг сўнгги баëнотида “жуда кўп миқдорда пора олиш, бошқа мансабдорлик жиноятларини содир этганлик ҳолатлари юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаëган” Мирзаевларнинг ушланган-ушланмагани¸ оғир жиноятларда гумонланаëтган бу шахсларга нисбатан қандай эҳтиëт чораси қўлланилганига оид бирор маълумот йўқ.

Бош прокуратура матбуот хизмати расмийси “Озодлик” радиоси билан 22 март кунги қисқа суҳбатда яна бу саволга жавоб бўладиган маълумоти йўқлигини билдириш билан чекланди.

Мирзаевларнинг 23 февраль куни махсус амалиëт чоғида олиб кетилганини “Озодлик” радиосига билдирган ҳуқуқ тизимидаги мулозимлар¸ Мирағлам Мирзаевнинг ўғли Абдурашид Мирзаевнинг сўроқдан кейин қўйиб юборилгани¸ аммо оиласини олиб Москвага қочишга уринган маҳали¸ 6 март куни Тошкент аэропортида қўлга олинганини хабар қилган эди.

Абдурашид Мирзаевни Москва рейсига чиқиш олдидан ушлаган гуруҳ зобитларидан бири “Озодлик” радиосига воқеа жойидан олингани айтилган ушбу фотосуратни ҳам юборган эди.

Мирағлам Мирзаевнинг ўғли¸ бу суратни юборган мулозимга кўра¸ 6 март куни эрталаб Тошкент аэропортида ушланган.
Мирағлам Мирзаевнинг ўғли¸ бу суратни юборган мулозимга кўра¸ 6 март куни эрталаб Тошкент аэропортида ушланган.

Ўзбекистон прокуратура¸ ички ишлар¸ МХХ ¸ суд ва адвокатура тизимида “уюшган жиноий гуруҳ” тузиб¸ улардаги кадрлар тайинловидан тортиб¸ маҳкама чиқарадиган ҳукмларга қадар жуда катта миқдордаги пора эвазига белгилаб келгани иддао қилинаëтган Мирзаевлар юзасидан бораëтган тергов амалиëтларига оид ҳужжат-далиллар¸ гумонланаëтганларнинг ҳозирда қаерда сақланаëтгани¸ терговни ким¸ қаерда олиб бораëтганига оид ҳужжат-далиллар ҳозирча “Озодлик” радиоси ихтиëрида мавжуд эмас.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort