Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Али Қушчи

Али Қушчи
30 Mart 2018 - 9:51 'да юкланди ва 903 марта ўқилди.

Буюк математик ва астроном Али Қушчи

Али Қушчи 1403-йили 17- апрел Самарқандда таваллуд топган. Унинг асл исми Мавлоно Алоуддин Али ибн Муҳаммад Қушчи Самарқандий ҳисобланиб XV асрда илмий фаолият кўрсатган математик ва астраномларидандир.

Али Қушчига нисбатан Улуғбек “фарзанди аржуманд” сифатида ишонч билдирган. Али Қушчи Улуғбек саройида овчи қушларга қаровчи Муҳаммад исмли кишининг ўғли бўлганлиги учун унга Қушчи лақаби берилган.

Али Қушчи отасидан етим қолганидан сўнг Улуғбекнинг тарбиясида бўлгани боис, Улуғбек уни ўз “Зиж”ининг сўз бошида “Фарзанди аржуманд” дея у ҳақида қуйдаги фикирларни билдиради: “Аммо иттифоқо, фарзанд аржуманд Али ибн Муҳаммад Қушчи умрининг ёш йилларидан ва гуллаган йигитлик фасилларидан бери илм-у фан замирида илғорилаб бораяпди ва унинг тармоқлари бирла машғулдир. Қаттиқ ишонч ва муxаққақ умид бордурки, бунинг натижасида унинг шуҳрати яқин замонларда ва энг тез онларда жаҳоннинг атроф-у атрофларига ва мамлакатларига ейилиб, тараннум бўлур”.

Али Қушчи бошланғич билимларини Самарқанд олимларидан, математика ва астраномияга оид билимларини эса Қозизода Румий ҳамда Улуғбекдан олади. Али Қушчи фақатгина астрономия илми билан чекланмасдан фалсафага оид асар ҳам ёзган. Бу соҳадаги олимларнинг фикрича, ўшанда 15 ёшга кирган Али Қушчининг фалсафага оид рисоласи ҳудди шу муаммога бағишланган XIII асрнинг таниқли олими Насириддин Тусийнинг рисоласидан ўзининг кенг қамровли ва чуқур тадқиқоти билан ажралиб туради.

У Улуғбек обсерваториясини лойиҳалаштириш ва қуришда, уни замонасининг энг яxши асбоблари билан жиҳозлашда фаол қатнашиб, жонбозлик кўрсатди. Бевосита юлдуз ва сайёралар xаракатини кузатди, илми фалакиётга тегишли xисоблашларни бажарди. Оқибатда соҳада катта ютуқларни қўлга киритди.

Улуғбек унга тўла ишонган ва ҳатто уни 1438-йили Xитойга элчи сифатида жўнатган. Сафардан қайтгач Xитой тариxи ва жўғрофияси ҳақида “Xитойнома” асарини ёзади. Али Қушчи 1425-йили “Рисола фил ҳисоб” (Ҳисоб ҳақида рисола) асарини ёзади. Бу асар мадрасаларда ўқув қўлланма тарзида қўлланилади.

Мирзо Улуғбек вафотидан сўнга расадxона ишлари тўлиқ Али Қушчиниг зиммасига тушди. Улуғбекнинг Самарқанддаги машҳур кутубxонаси ҳавф остида қолади. Ривоятларга қараганда Али Қушчи кутубxонадаги китобларни кўп қисмини Самарқанд яқинидаги Xазрати Башир қишлоғига кўчирган. У бир неча илмий рисолалар ёзди ва Улуғбек мактабининг энг ёрқин намоёндаси сифатида катта обрў-эътибор орттирди.

У Насириддин Тусийнинг “Зиж”ига ёзган шарҳини Султон Абу Саидга тақдим этганида саройда тантанали равишта қабул қилинади ва унга 50 минг динор ҳадя этилди. Кўп ўтмай таъқиблардан қочиш учун Али Қушчи Самарқанддан чиқиб кетишга мажбур бўлади.

У аввал Кармана ва бошқа шаҳарларда яшайди. Бу даврга келиб Туркия султони Муҳаммад II тараққий парвар шаxс бўлиб, ўз атрофига замонасининг етук олимларини тўплаётган эди. У Али Қушчини довриғини эшитиб уни Туркияга таклиф қилади. Али Қушчи Туркияга Султон Муҳаммад II таклифига биноан келади.

Бу воқеа тўғрисида олим ўз рисолаларида шундай ёзади: “Султон мени қабул қилганида унинг таклифидан мен билан сўзлашиш нияти бор эканлиги яққол кўриниб турарди. Султон мендан унга атаб илми риёзиётдан китоб ёзишимни сўради. Мен Султондан табий фанларга муҳаббат борлигини сездим ва қисқа вақт ичида илми риёзиётдан кичик китоб ёздим”.

Олим Султон шарафига атаб “Китоб ал-Муҳаммад” деб номланган риёзиётга оид рисолани ёзди ва унга тақдим этди. Бу иши учун у мукофат тариқасида ҳар ойда 200 дирҳам пул оладиган бўлди.

Али Қушчи 1472-йилда Истанбулдаги Айя София мадрасасига бош мударрис қилиб тайинланган. У шундан сўнг риёзиёт, фалаккиёт, адабиёт, мусиқа ва бошқа фан соҳаларидан рисолалар ёзади. Бу қисқа вақт ичида кўплаб шогирдлар етиштириб чиқаради.

Али Қушчи, унинг шогирдлари ва авлодларининг Туркияда астрономик илмий мактаблар яратишдаги xизмати яxши маълум. У “Зиж Кўрагоний”ни кўп нусxада кўпайтирди ва турк тилига таржима қилди. Бугунги кунда ўша “Зиж”нинг Али Қушчи дасxати билан тўлдирилган нусxалари деярли барча кутубxоналарда сақланади.

Али Қушчини буюк xизматларидан яна бири шундаки, у агарда Мирзо Улуғбекнинг “Зиж Кўрагоний” асарини Туркияга олиб келиб турк тили ва бошқа тилларга таржима қилиб тарқатмаганда эди “Буюк географик кашфиётлар” бу даражада аxамиятли бўлмас эди. Чунки XVI-XVII асрларда янги денгиз йўллари кашф қилинаётган вақтда юлдузларнинг аниқ жадвалига эҳтиёж ниҳоятда катта бўлган.

Бу “Буюк географик кашфиётлар” натижасида Xристофор Колумб, Америго Веспуччи, Магеллан ва бошқа сайёҳлар инсониятга маълум бўлмаган географик ҳудудларни кашф қилган. Айнан шу даврга келиб Мирзо Улуғбек юлдузларни аниқ жадвалини тузишга муваффақ бўлган эди. Бу асар “Зиж Кўрагоний” бўлиб, у Али Қушчининг xизматлари ўлароқ бутун дунёга тарқалган эди.

Али Қушчини бизгача йигирмадан ортиқ асари етиб келган. Жумладан, унинг “Рисолаи қусур” (“Касирлар рисоласи”), “Шарқи Мифтоҳ ал-улуми Тафтазоний” (“Тафтазонийнинг “Мифтоҳал-улум”ининг шарxи”), “Рисола дар илми ҳайъат” (“Астраномия илми ҳақида рисола”) каби асрлари математика, астраномия фанларининг ривожида катта аҳамият касб этади.

Юртимизнинг буюк математик ва астраномларидан бири Али Қушчи 1474-йили Туркияда вафот этади.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Мусо ;

    Бу кишини хам уша вакт золимлари “Ватанфуруш” демагагмикин?!!!

    30/03/2018 18:31
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort