Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Кўчки

Кўчки
05 Nisan 2018 - 6:00 'да юкланди ва 585 марта ўқилди.

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ОЙДИНЛИК” КИТОБИДАН

КЎЧКИ
«Ятим ад-даҳр»[1] оҳангларида

Муқаддима ўрнида

Элимга қул сўраб келмадинг
Элимга пул сўраб келмадинг.
Элимга ул сўраб келмадинг,
Элимга бул сўраб келмадинг.

Сен мол сўраб келган йўқ эдинг,
Дунё сўраб келган йўқ эдинг.
Денгиз сўраб келган йўқ эдинг,
Дарё сўраб келган йўқ эдинг.

Тоғни кемирмоққа келмадинг,
Сувни симирмоққа келмадинг.
Етим ҳақин, есир ҳақин еб,
Тўймоқ, семирмоққа келмадинг.

Додлар солиб келди кимлардир,
Отлар солиб келди кимлардир.
Охир мағлуб кетмоқлик учун
Аввал ғолиб келди кимлардир.

Очиқ эди сенга тўрт жониб,
Ойдин эди сенга тўрт тараф.
Дониш излаб келдинг, донишманд,
Нақл излаб келдинг, эй араб!

Хоразм пок умидинг эди,
Умидингта, не бахт, етдинг сен.
Ватанимга келдинг, хайрият,
Ватанимдан, афсус, кетдинг сен.

Сени ўқиб нидолар топдим,
Ўзимдан кўп хатолар топдим.
Алангали қўшиқларимга
Хаёлимдан садолар топдим.

Минг тулкини тилкалаган шер,
Юрагимдир сенга толиб уй…
Ассалому алайкум, ҳазрат
Абу Мансур ас-Саолибий!

[1] Абу Мансур ас-Саолибийнинг буюк тазкираси. Ўзбек тилида нашр қилинган. (Муҳаррир).

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort