Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Рассом

Рассом
06 Nisan 2018 - 6:00 'да юкланди ва 354 марта ўқилди.

МАНСУР ШЕЪРЛАР

 

РАССОМ

Дарахт суратини чиза бошласам бас, ундан албатта бирор қуш
ёки юлдуз учиб чиқади. Ҳали шохларни тартибга келтирмасдан,
баргларни белгилаб олмасдан туриб, қуш учиб чиқади ёки юлдуз
пайдо бўлиб, дарахтнинг энг баланд шохига қўниб олади.
Менинг шўрлик қўлим – бирданига уч хўжайинга хизмат
қилишга мaҳкум хизматкор – кимнинг кўнглини оларин билмас.
Қуш кундузни истайди, юлдуз -тунни. Иккови ҳам дарахтни ўзига
қаратмоқчи…
Шунда мен ўз билганимни қиламан: кундуз эмас, тун ҳам эмас,
тонг суратин соламан. Унинг қоқ ўртасига ёлғиз бир дарахтнинг
расмини чизаман, шундай ёлғизки, ундан на қуш учиб чиқа олади,
на юлдуз…
«Мени тинч қўйинг» деб шивирлайман.

1982

(168)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (108-саҳифа.)

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort