Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ҳаёт ва ўлим саҳросининг воҳаларида…

Ҳаёт ва ўлим саҳросининг воҳаларида…
07 Nisan 2018 - 6:00 'да юкланди ва 740 марта ўқилди.

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ОЙДИНЛИК” КИТОБИДАН

«Ёшлик — бахтдир. Бетимсол иқбол,
Тотлидир шодлигу ғамлари.
Ўтар, дариғ, ёр қўйнида ҳам
Тўхтамасдан унинг дамлари.

Ёшлигим бир азим дарахтдир.
Ишқ меваси —шохаларида.
У ўсади ҳаёт ва ўлим
Саҳросининг воҳаларида».

 * * *

«Кўкартирди майсани ёмғир,
Кўз ёшимдан унди меҳрлар.
Дийдор афсун қиладир мени,
Мени юз кўришув сеҳрлар.

Телбаландим. Ёдимдан чиқди,
Йўқ нимаю, бор нима эди.
Қиш нимаю, ёз нима эди,
Ёмғир нима, қор нима эди…»

* * *

«Ота ўғли! Қисиқмас тилинг,
Лекин — сўзи жуда қисқасан.
Сен падари бузрукворингдан
Аниқ олинган бир нусхасан.

Ул зотга мен қадрдон эдим,
Шукур, умид эмасдир сароб.
Келдинг, ёди дилимга тўлди
Қуюлгандек қадаҳга шароб».

* * *

«Саодатинг менинг бахтимда,
Бахтим ишва ва нозинг ичра.
Ишва-нозинг вужудингдадир,
Вужудинг, оҳ, либосинг ичра.

Мен бир лаҳза талпинмай қўйсам
Сим-сиёҳ чўғ қароқларингга,
Либосингни тиккан игналар
Санчилсинлар оёқларимга…»

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort