Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Эҳтиёткор осмон

Эҳтиёткор осмон
08 Nisan 2018 - 6:00 'да юкланди ва 773 марта ўқилди.

МАНСУР ШЕЪРЛАР

 

ЭҲТИЁТКОР ОСМОН

Эҳтиёткор осмон. Кучли, лекин ниҳоятда эҳтиёткор осмон бу.
Акс ҳолда, бу қадар майдалаб ёғмас эди қор. Бунчалик оҳиста
айланмасди у.
Кучли, лекин чарчаган осмон. Элагини ер узра тутганча
мудраётган осмон бу. Аммо эҳтиёткор, уйқусида ҳеч нима
қилаётганини билиб турган эҳтиёткор осмон.

1982

 

(169)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (108-саҳифа.)

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort