Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Қўрқоқлик умрни узайтирмайди”

“Қўрқоқлик умрни узайтирмайди”
08 Nisan 2018 - 10:00 'да юкланди ва 850 марта ўқилди.

Бир кун ёки ярим кунлик дунёда тўғри яшаш керак. Бор йўғи бир кун ёки ярим кун!!!

3, 4 кун аввал маҳалламизда бундан 17 йил олдин ҳукуматни буюртмаси билан, маҳалла раиси ва унинг котибини туҳмати, яна бир мусулмонни ёлғон гувоҳлиги асосида қамалиб кетган яқин амакимиз қамоқдан чиқиб келдилар. Ҳа, амакимиз қамоқдан чиқдилар. Ёшлари етмишга яқинлашиб қолганда ва ниҳоят озод бўлдилар.

Ўзим ҳали кириб, кўриб чиққаним йўқ. Лекин дадам, укам кириб, хабар олиб чиқишди.

Дадамни айтганлари шу бўлдики: “ўртоғимни кўргани тўрт кун ичида минглаб одам келди. Яхши одамни Аллоҳ одамларни орасида ҳам азиз қилиб қўяр экан-да, соғлиги ҳам бизникидан яхши”, дедилар.

Эътибор қаратмоқчи бўлганим, асли бу эмас.

Энди, эътибор беринглар, амакини (бир амаки мисоли-да) қамалишига ҳисса қўшганларни каттасидан тортиб, токи кичигигача хотимаси нима бўлганига:

Бу ишларни энг тепасида турган хорликда, мастликда ўлди. Фарзандларини биттасини на ўлиги бор, на тириги. Биттаси дадаси қурган давлатдан қувилди. Невараси ҳақиқий ватангадога айланди.

Бу ишларда ундан кейинги турганларни ҳам аҳволи оғир. Биттаси бир умрга панжара ортига кетган бўлса, иккинчиси қариганда хор бўлди. Улардан кейинги ижрочилар ҳақида ҳам ҳар куни ўнлаб ҳуш-хабарлар эшитиб турибмиз.

Энг майдаларини аҳволи билан ҳам таништириб чиқай.

Маҳалла раиси шаҳарда бой, обрўли одам эди. Шу йиллар оралиғида обрўси бир пул бўлди, ўзи ҳеч қанчага бормай ўлди, лекин амаки тирик.

Маҳалла котибини амакига қарши кўрсатма берса, ўғлини “МХХ“га ишга олишга ваъда беришган экан. Ҳеч қанча вақт ўтмасдан “МХХ“ни ҳавас қилган шунқор ўзига-ўзи укол қилиб ўлиб қолди, лекин амаки тирик.

Котибни ўзи маҳалла қўмитасида яна бир аёл котиба билан ишқий муносабатда ушланиб, ҳайдалиб кетди. Ўзи йўқ обрўси бир пул бўлди, шармандаси чиқди. Лекин амакини обрўси ҳали ҳам ўша-ўша.

Бу ишларда энг ачинганим, маҳалладаги мусулмон бир акамиз бўлди. У мусулмон акадан ҳам “сени ҳам қамаймиз”, деб қўрқитиб, мажбуран кўрсатма олинган. «Столбани» ҳам қамайдиган ташкилот бу ишларга уста эканлиги ҳеч кимга сир бўлмай қолди. У ака ҳам ҳеч қанча ўтмасдан қаттиқ касал бўлиб, Тошкентда шифохонада оламдан ўтди. Бежизга “қўрқоқлик умрни узайтирмайди” дейишмас экан…

Раббим гуноҳларини кечирсин. Аллоҳни ҳикматини қарангки, жасадини ўша амакини ўғли Тошкентдан Қўқонга олиб келди, лекин амаки тирик.

Замон тезлашиб кетди…

БИР КУН ЁКИ ЯРИМ КУН!!!

Саййид Ислом

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort