Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

…Раҳмат, дўстим!

…Раҳмат, дўстим!
09 Nisan 2018 - 6:00 'да юкланди ва 712 марта ўқилди.

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ОЙДИНЛИК” КИТОБИДАН

«…Раҳмат, дўстим! Ишратдан мастман,
Бўлар бўлсам шунчалар бўлдим.
Ям-яшил бир шонадир шодлик,
Мен ичинда ғунчалар бўлдим.
Сурур билан ўтган лаҳзалар
Айландилар қуёшларимга.
Ўзга дамлар, ўзга нафаслар
Айландилар кўзёшларимга.
…Йўлга солмоқ истаса кимки
Қайси хасис, қайси суллоҳни
Ҳузурингга борсину бошлаб,
Тани, десин, Убайдуллоҳни».

* * *

«Сен ой каби олислардасан,
Сен ой каби яқинсан кўзга.
Ишқдан бўлак иложим йўқдир,
Чорам йўқдир севмакдан ўзга.
Билмадим, ким сари талпинар
Оқ сийна остинда юрагинг,
Демоқчийдим қулоқларингга,
Чаён бўлиб чакди зирагинг».

 * * *

«Тотмагандим бахтнинг таъмини,
Елдек ўтиб кетиб бораман.
Эй камончи, нишонинга мен,
Айтгил, қачон етиб бораман.
Мўлжалингдир сенинг бир юрак,
Шу мўлжалда хаёлим — ёдим
…Юрак билан бир бўлиб қачон
Ором оларканмиз, сайёдим!»

* * *

«Ғазна аҳли, эй шимолликлар,
Сизни Ҳақ ардоқлар. Бу — ҳақдир.
Қутлуғ бўлсин муборак қисмат,
Муборак бўлсин қутлуғ тақдир.
Жўнатамиз тиллоларни биз,
Хазинада йўқу борларни.
…Эвазига изғирин йўллаб,
Жўнатасиз совуқ қорларни».

* * *

«Нолиганим йўқдир даврдан,
Деганим йўқ замонни ёмон.
Шундай бўлса ҳамки шаънимга
Раво кўрди ёмонни замон.
Бир ўқ узди қоқ юрагимга,
Қоқ бўлинди меҳр ва қаҳр.
Ярми унинг Хуросон бўлди,
Ярми эса — Мовароуннаҳр».

* * *

«Ишқ, қушларинг гала-галадир,
Ишқ, қушларинг тўда-тўдадир.
Бари юрагимга кечадир,
Бари юрагимга ўтадир.

Пароканда бўлар бу бахтдан
Айрилиқнинг алам-озори.
Бошланади юрагимизда.
Муқаддас бир қушлар бозори».

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort