Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тиланчилар

Тиланчилар
10 Nisan 2018 - 5:00 'да юкланди ва 736 марта ўқилди.

МАНСУР ШЕЪРЛАР

 

 

ТИЛАНЧИЛАР

Кўчадан кетяпман. Менга сукунат керак. Озгина сукунат
садақа қилинг, жиндек сукунат. Одамлар ҳайрон қарашди,
индамайдилар. Раҳмат, дейман уларга, бир чимдим бўлса ҳам…
pаҳмат. Сукунат сўраб ўз уйимга кираман.
Дафтаримни очаман. Ярми ёзилмаган, тоза. Бошимни совуқ сув
остига тутгандай оқ caҳифага босаман. Аммо дафтарнинг иккинчи
ярми эски ёзувлар билан тўлган. Демак, яна шовқин. Дафтарнинг
ярми -қўшни хона, деворлари қоғоздан бўлган шовқинли хона…
Бошимни кўтараман. Китоб жавонига кўзим тушади. Яна
шовқин. Кўп томли, танланган шовқинлардан жавон ёрилай дейди.
«Менга сукунат беринг!» деб қичқираман. Ҳеч ким эшитмайди.
Чунки ҳамма ҳам менингдек томоқ йиртиб қичқиряпти: «Сукунат
беринг!»

1982

(170)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (109-саҳифа.)

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort