Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Сузар карвон-карвон булутлар…

Сузар карвон-карвон булутлар…
11 Nisan 2018 - 5:00 'да юкланди ва 641 марта ўқилди.

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ОЙДИНЛИК” КИТОБИДАН

 

«Дарахт таги — ола кўланка,
Тўшалгандек йўлбарс териси.
Сутдек ойдин… кел, эй маҳбубам,
Хўп де, худо хайрингни берсин.
Райҳонлардан, шудринг сувидан
Шароб қилиб қуйгим келяпти.
Айрилиқнинг, ҳижроннинг ҳолин
Хароб қилиб қўйгим келяпти».

* * *

«Сузар карвон-карвон булутлар.
Топиб бўлмас юлдузлар элин.
Лоҳас кезиб борар тўлин ой.
Оқ юз, қора чодрали келин.
У эртами-индин туғади,
Ечилади қоп-қора чодра.
Осмон билан бир бўлиб шунда
Ойваччалар кетарлар потраб…»

* * *

«Қандай қилиб тилингиз борди
Синди дея айтишга созни.
Уялмайсиз, ўлди дейсизлар
Азиз дўстим Абул Аббосни.
Ўлди дейиш шарт бўлса агар,
Сўзингиздан хўб, қайтмангизлар.
Фақат… мени айтинг ўлди деб,
Абул Аббос деб айтмангизлар».

* * *

«Ё раб! Мана, кўтарилди чанг,
Бўлмоқчидек осмонга нарвон.
Ё раб! Дўстлар отланмоқдалар,
Ё раб! Йўлга чиқмоқда карвон.
Қолмоқдамиз йўл бошида зор
Йиғлаб-йиғлаб, ўксиб-ўксиниб,
Ёқасини чок этар кимдир,
Кимдир эса йиртар кўксини».

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort