Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ёпиқ маҳкама тафсилотлари

Ёпиқ маҳкама тафсилотлари
11 Nisan 2018 - 22:05 'да юкланди ва 1272 марта ўқилди.

Бугунги суд маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик Хизмати ходимлари Т. Якубов, А. Веселов, Н. Муҳиддинов, Н. Тўракулов, М.Эргашевларнинг кўрсатмалари тингланган ёпиқ қисми ҳақидаги саволларга судланувчи Ш.Оллоёров адвокати Дилшод Жабборов шундай жавоб берди:

-Жатва файлининг 14 октябрида яратилганини қандай изоҳлашди?

– Бу масала юзасидан компютер мутахассиси сўроқ қилинди. У ҳеч қандай изоҳ бера олмади ва чалғитишга ҳаракат қилди. «Создан» дегани бу файлнинг ўзгартирилган вақти ва «изменения» дегани яратилган куни деб айтди. Кейин мен келинг бир текшириб кўрамиз дедим ва компютерда бир файл яратди мутахассис, файл ҳақидаги маълумотда «Создано» қисмида вақт пайдо бўлди, бу яратилган вақти тўғрими дедим, «Ҳа, тўғри», деди мутахассис ва кейин ўзгартириб кўрдик файлни ва яна файлнинг маълумотларини кўрдик ва ўзгартирилган ери, яъни «Изменено» қисмидаги вақтини кўрсатиб бу ўзгартирилган вақти тўғрими деб сўрадим, у яна, «ҳа», деб тасдиқлади. Ва кейин бу масалага қайтмадик.

Шунингдек адвокат, ёпиқ суд мажлисида сўроқ қилинган терговчи ва мутахассисларнинг кўрсатмаларидан кейин дастлабки терговнинг шошқолоқлик ва камчиликлар билан олиб борилганлиги маълум бўлиб қолди. Мутахассиснинг айтишича иш материалларидаги барча ашёвий далиллар, яъни флеш карта ва қаттиқ дисклар бу нусхалари экан, асллари эса тергов бошқармасининг ашёвий далилларни сақлаш хонасида экан, деди.

-Бобомурод Абдуллаев 2017 йилнинг 27 сентябр куни олиб кетилган лекин терговчилар 29 сентябрда қўлга олинган деб протокол тузишган. Бу масалага қандай изоҳ беришди?

– Шу масалада судга илтимоснома киритиляпти, яъни ўша кунги видео тасвирларни талаб қилиб олиб, вазиятга аниқлик киритиш ҳақида, дея жавоб берди адвокат.

Кейинги суд маҳкамаси 16 апрел кунига белгиланди.

Адвокат Д.Жабборов билан суҳбат аудиоси:

***

АДВОКАТ С.МАЙОРОВ БИЛАН ИНТЕРВЬЮ. 

Журналист: Абдуллаева Чарос кўрсатмаларидаги зиддиятларга аниқликлар киритишнинг имкони бўлдими?

Адвокат С.Майоров: Терговчилар зиддиятлар борлигини тан олишмаяпти. Улар Чароснинг ўзи келиб ариза ёзганлигини айтишаяпти. «Унинг аризаси асосида биз Бобомурод Абдуллаевни чақирдик ва бу масалада изоҳ беришни сўрадик» ва шунга ўхшаш гаплар айтишаяпти терговчилар. Гўёки Абдуллаев уларнинг олдига келган ва ўзи ҳақидаги барча нарсани, яъни, ўзининг Усмон Ҳақназаров эканлигини, ушбу мақолаларни давлат тўнтариши қилиш учун ёзганини ва Жатвани ҳам ёзганини айтиб берган. У буларнинг ҳаммасини ўз хоҳиши билан айтиб берган ва терговчилар уни тинглаб кейин уйига қўйиб юборишган. Ва кейинчалик 29 сентябр куни қўлга олишган, терговчиларнинг айтишича. Лекин барчага маълумки, Б.Абдуллаевни 27 сентябр куни ўғирлаб кетиб, номаълум ерда сақлашган ва қийноққа солишган. Р.Салаев ва Ш.Оллоёровлар ҳақида ҳам терговчилар ҳудди шу гапларни айтишаяпти, яъни, гўёки 27 сентябр куни уларни чақиришган, тинглаб, қайд қилиб кейин қўйиб юборишган ва фақатгина 29 сентябр куни расман қўлга олишган уларни.

Журналист: нега суд мажлисида Н.Тўрақулов йўқ эди?

Адвокат С.Майоров: Судда бундай савол берилмади. Бунга бир жавоб йўқ.

Журналист: Кейинги суд мажлиси душанба кунига белгиландими?

Адвокат С.Майоров: Ҳа, душанба кунига белгиланди. Ва у очиқ бўлади. Бу ҳақда судя огоҳлантирди. Бугунги суд мажлиси фақатгина МХХ ходимларини тергов қилиш қисмида ёпиқ бўлди. Бобомурод мард инсон, у ўзини ҳотиржам тутди. Терговчилар ҳам ўзларини жуда ҳам ҳотиржам тутдилар. Аммо эсдан чиқарманг, Бобомурод ҳеч қачон терговчилар уни ургани ёки қийноққа солгани ҳақида гапирмаган. У ўзини урган ва қийноққа солган бошқа инсонларнинг номини айтган.

Журналист:Т.Якубов томонидан қилинган таҳдидларчи?

Адвокат Майоров: Судда Б.Абдуллаев Тимур Якубовнинг таҳдидлари ҳақида айтди. Т.Якубов барчасини рад қилди.

Журналист: Сизнинг МХХдаги видеокамералардан олинган ёзувларни талаб қилиш ҳақидаги илтимосномангиз ҳақида?

Адвокат Майоров: Ҳа, менинг ушбу илтимосномам қабул қилинган эди, аммо бугун ҳали бизга видеони кўрсатишмади. Кейинги суд мажлисида кўрсатишга сўз беришаяпти. Яъни, бу ерда Чарос Абдуллаеванинг МХХ органларига келгани қайд қилинган видео ёзувлар назарда тутилаяпти.

Журналист: Иш материалларида улар ва Муҳаммад Солиҳ ўртасида 2013 йилнинг декабр ойида бўлиб ўтган суҳбат борми? Видеоёзув ёки матн кўринишида?

Адвокат С.Майоров: Бугун Солиҳ ҳақида умуман сўз очилмади. Иш материалларида бундай ҳужжат ёки видеоёзув йўқ.

Журналист: Учрашув стенограммаси ёки овоз қайди борми?

Адвокат С.Майоров: Иш материалларида умуман бундай нарса йўқ.

Адвокат С.Майоров билан суҳбат аудиоси:

(Малоҳат Эшонқулова хабари)

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort