Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Конституциявий ҳақлар иҳлол этилди

Конституциявий ҳақлар иҳлол этилди
12 Nisan 2018 - 10:44 'да юкланди ва 521 марта ўқилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирига

Тошкент шаҳар, Шевченко кўчаси,
64-уй, 7-хонадонда истиқомат қилувчи
«SIMAY KOM» адвокатлик фирмаси адвокати
Майоров Сергей Александровичдан

Телефон рақами: (98) 1279713

АРИЗА

Жаноб вазир.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди киришида тартибни сақлашни таъминловчи, сизга бўйсунувчи ходимларнинг ўз хизматларини виждонан амалга ошираётганликларини текширишингизни сўрайман.

Мен ҳибсга олинган Бобомурод Қодирович Абдуллаевнинг адвокатиман ва унга юридик ёрдам кўрсатмоқдаман.

Ҳозирда Б.Қ.Абдуллаевга нисбатан қўзғатилган иш бўйича Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида (судя Нурматов З.) суд жараёни бўлиб ўтмоқда.

Амалдаги талабларга кўра, суд ҳудудига кириш пайтида мен ўз телефон аппаратимни суд биноси киришида турган ИИБ ходимига топшираман. Эвазига менга рақам берилади.

2018 йилнинг 9 апрел куни ҳам ҳудди шундай бўлди. Соат 13:50 да мен ўз телефонимни ходимга топширдим. Соат 18:10 га қадар мен судда бўлдим ва у ердан чиқгач ИИБ ходимидан телефонимни олдим.

Телефон аппаратимда “TELEGRAM” мессенжери ўрнатилган.

Кечаси, танишимдан шуни билдимки, у кундузи мен “TELEGRAM” тармоғида онлайн ҳолатда бўлганим учун мен билан боғланмоқчи бўлибди. Менга хабар жўнатибди. Бу, мен суд мажлисида қатнашаётган пайтимда кимдир менинг хабаримсиз “TELEGRAM” мессенжеридаги ёзишмаларимни ўқиганлигини англатади.

Менинг аппаратим жуда ҳам оддийлигини ҳисобга олган ҳолда, милиция ходимлари телефонимни қизиқиш мақсадида кўздан кечиришган деб ўйламайман.

Милиция ходимларига сақлаш учун анча замонавий телефон моделларини топширишади.

Менинг фикримча, бу ишни махсус хизматлар ходимлари қилган бўлишлари мумкин.

Менинг ёзишмаларимда давлатга қарши ҳеч нарса йўқ. Аммо, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси томонидан менга берилган ёзишма махфийлиги ҳуқуқим поймол қилинган.

Ёзишмаларимга қизиқиш, менинг Муҳаммад Солиҳ билан мулоқотда бўлаётганлим ортидан юзага келган, деб таҳмин қиламан. Мен буни рад қилмайман ва яширмайман ҳам. Бу ҳақда мен Б.Абдуллаев иши бўйича суд мажлисларида бир неча маротаба баён қилганман. Қолаверса, мен судяга Муҳаммад Солиҳ номидан расмий аризани тақдим қилганман. Муҳаммад Солиҳ билан мулоқотни мен ҳимоям остидаги Б.Абдуллаев манфаатларидан келиб чиқиб, унинг топшириғи билан амалга оширмоқдаман.

Агарда махсус хизматларни менинг Муҳаммад Солиҳ билан муносабатларим қизиқтирса, менинг ҳимоям остидаги Б.Абдуллаевга зарари тегмайдиган даражада маълумотлар беришга тайёрман.

Шунингдек, мен милиция ходимларини дискредитация қилинмаслигини сўрайман. Чунки мен ўзим собиқ ИИБ ходими бўлганим учун, бу ҳолат менга жуда ҳам нохушдир.

10 апрел 2018 йил

Адвокат: С.Майоров

(Русчадан таржима қилинди)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort