Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Мирзиёевга шикоятимга мактабда ўқимаган бола жавоб ёзди”

“Мирзиёевга шикоятимга мактабда ўқимаган бола жавоб ёзди”
12 Nisan 2018 - 16:13 'да юкланди ва 1163 марта ўқилди.

Freedom House халқаро ташкилоти янги ҳисоботини эълон қилди, унда Ўзбекистонда сўнгги бир йилда фуқаролик жамияти ва матбуотни эркинлаштириш, инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш йўлида аҳамиятли ўзгаришлар бўлгани қайд этилган.

Ҳисоботда Президент Шавкат Мирзиёев қудратга келганидан кейин 2017 йил мобайнида Ўзбекистондаги муҳокама ва дебат муҳитини яхшилаш йўналишида қатор қадамлар қўйгани таъкидланган.

Фуқаролик жамияти ва Мустақил матбуот кўрсаткичлари бўйича яхшиланишлар қайд этилгани, минглаб сиёсий ва диний тутқунлар озодликка чиқарилгани, хусусан, камида 17 таниқли сиёсий маҳкум озод қилингани айтилган ҳисоботда.

Расмийлар фуқаролик жамияти вакиллари билан мулоқотларда очиқлик намойиш эта бошладилар, Халқаро Меҳнат Ташкилоти ва маҳаллий фаоллар билан пахта йиғим-теримидаги мажбурий меҳнатга чек қўйиш муаммоси муҳокама ҳам қилинган.

Human Ritghts Watch халқаро ташкилоти кузатувчиларига Ўзбекистонга қайтишга рухсат берилгани эслатилган.

Илгари тегиш мумкин бўлмаган мардикорлик сингари мавзулар телевидениедаги жонли кўрсатувларда муҳокама қилинаётгани олқишланган.

Ўзбекистон бундан олдин “Ўтиш даври мамлакатлари” вазиятини кузатиш методологияси бўйича рўйхатнинг энг қуйи ўринларидан жой олгани ва сўнгги 1 йилда икки категория бўйича чорак фоиз аҳволни яхшилашга муваффақ бўлгани айтилади.

“Ўзбекистоннинг бажариши керак бўлган оғир вазифалари ҳали олдинда”, дея хулоса қилинади ҳисоботда.

Freedom Houseнинг Ўзбекистонга янги ҳисоботида берган баҳоларига қўшиласизми, деган савол билан Би-би-си собиқ сиёсий маҳкум, “Мазлум” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг раҳбари Аъзам Турғуновга мурожаат қилди.

Аъзам Турғунов ўзининг сохта жиноят ишига асосланиб ноҳақ қамалгани, 9 йил эркинликдан маҳрум бўлгани ва ўзини реабилитация қилишни сўраб Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилган.

Президент Мирзиёевга мурожаатга Олий Суддан жавоб олган Аъзам Турғунов.

Манба: Би-Би-Си Ўзбек

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort